Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.1K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#аукцион

Тадбиркорлар ва инвесторлар диққатига!

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, А-373 магистрал йўли бўйидаги ер участкалари аукцион савдога чиқарилди.

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661573

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661568

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661572

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661569

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661570

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661566

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661567

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661574

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661571

📌https://new.e-auksion.uz/lot-view?lot_id=661575

☎️Мурожаат учун телефон: +998 97 1058184

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
ССВ: ФУҚАРОЛАРИМИЗНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, ОММАВИЙ ТЎПЛАНМАСЛИККА ЧАҚИРАМИЗ

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.

1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ягона мақсад — аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган.

Бироқ шунга қарамай, айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган.

Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин.

Шу боис, барча фуқаролардан карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирамиз. Ота-оналар ўз фарзандларига бу борада тегишли тушунтириш беришлари, кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишларига эътибор қаратишларини сўраймиз.

Зеро, биргина эътиборсизлик, лоқайдлик, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши, “COVID-19” инфекциясини юртимиз аҳолиси орасида янада кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Ёдда тутинг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Агентликда Ҳиндистон "Asian News International" Ахборот агентлиги мухбири билан учрашув бўлиб ўтди

15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев таклифи ва ташаббуси билан "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги Халқаро конференция бўлиб ўтади.

Халқаро форум меҳмон иштирокчиларидан бири – ҳиндистонлик "Asian News International» Ахборот агентлиги бош мухбири Ашокраж Ядав бугун Агентликда директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов билан учрашди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедов тумандаги ташкилот, корхоналар раҳбарлари, мутасаддилар ҳамроҳлигида “Красногорск” қўрғони маҳаллаларида жойлашган мактаблар, тикув цехи, аҳоли турар жойлари, гузарлар сингари кўплаб жойларни кўздан кечирди.

⚡️ Мавжуд камчиликлар, кечиктирмай амалга оширилиши зарур бўлган юмушлар юзасидан соҳа мутасаддиларига топшириқлар берди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Паркент туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Ю. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган “Тисовир” (Фавипиравир) номли дори воситасини ҳар бир қутисини 295 минг сўмдан ҳисоблаб, харидорга 300 қути дорини 88,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
15 июль: Вилоятда об-ҳаво

Бугун
кечаси +22...+25° даража илиқ бўлиб, шимолдан, 3-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 28-37% ни ташкил этади.

Эртага кундузи +33...+35° даража иссиқ бўлади. Шарқдан, секундига 4-7 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 17-21 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️14 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ.
44 йилдан бери асаларичилик билан шуғилланувчи Абдуғани ота Юсупов фаолияти билан танишамиз

*Чирчиқ шаҳри. Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун амалий ишлар давом этмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Яна бир хусусий боғча очилди

*Зангиота тумани. "Обод қишлоқ" давлат дастури "Намуна" маҳалласида

*Оҳангарон шаҳри. Тумандаги ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишамиз

*Бекобод шаҳри. Ўқув машғулоти ўтказилди

*Паркент тумани. Муҳим масалалар муҳокама қилинди

*Қибрай тумани. Туман ҳокимлиги вакиллари Олтиариқ туманида бўлди

*Бўстонлиқ тумани. Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Чорва келтираётган барака

*Оққўрғон тумани. Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

*Пискент тумани. Фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш зарур?

*Савдо-саноат палатаси. Ходимлар бир қатор туманлар аҳолиси муаммоларини ўрганишди

*Бекобод тумани.Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик

*Ангрен шаҳри. Шаҳар ҳокимлиги ходимлари эмланди

*Юқори Чирчиқ. Дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Онлайн_мулоқот

⚡️Эртага, 15 июль куни 20:00дан бошлаб каналимизда "Келажак лидерлари" клуби: янги авлод захира кадрларини шакллантиришда муҳим қадам" мавзусида овозли чат ташкил қилинади.

📢 Унда давлат фуқаролик хизматида захира кадрлар тайёрлашнинг зарурати, "Келажак лидерлари" клубининг мақсади, аъзолик тартиби, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш механизмлари, Самарқандда тажриба тариқасида ташкил этилган клубнинг муваффақиятли фаолияти ҳақида суҳбатлашилади.

Спикерлар:

🔰Отабек Хасанов
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

🔰Абдиҳамид Тамиқаев - Агентлик
Департаменти мудири

🔰Раъно Умарова - Агентликнинг Самарқанд филиали бош инспектори

🔰Шероз Абдувалиев - Самарқанддаги Клуб президенти

🔰Фарангиз Худоёрова - Самарқанддаги Клуб вице-президенти

⚡️Суҳбатга соҳага қизиқувчи ёшлар, давлат фуқаролик хизматчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этиши мумкин. Овозли чат ҳаволаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

➡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🏦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

🏚 Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

🎓 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#COVID19

❗️«Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинди


👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
МАКТАБДА МАЪНАВИЯТ ТАДБИРИ

📌 Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент туман бўлинмаси ташаббуси билан Паркент туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Машраб Бобоев таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда мактабнинг фаол ижодкор ўқувчиларига “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик учун бадиий китоблар совға қилди.
Тадбирдан унинг иштирокчилари катта таассурот олдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати