Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.03K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАКЛИФ ЭТАДИ!

📖 Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Паркент ўқув спорт техника клуби тумандаги аҳоли ўртасида ишсиз ёшлар, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”даги ёшларни касбга йўналтириш мақсадида 1,5 ойлик ўқув курсларига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисликларга таклиф этади;

1. Тракторист-машинист, ўқув курс тўлови – 1 100 000 сўм;

2. Автомобиль двигателларини қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари, ўқув курс тўлови – 1 138 000 сўм;
Электрик- аккумуляторчи, ўқув курс тўлови – 683 000 сўм;

3. Автомобиль шиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, (вулканизаторчи) ўқув курс тўлови – 631 000 сўм;

4. Автоэлектрик, ўқув курс тўлови – 596 000 сўм;

5. Электропайвандчи (электрогаз пайвандлаш ишлари), ўқув курс тўлови – 861 000 сўм.

📌 Ўқув курслари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини №003233 тасдиқномаси билан тасдиқланган.

Ўқув курсини тугатган тингловчиларга диплом ва сертификатлар берилади.

📝 Манзил: Паркент тумани, “Чаманзор” кўчаси, 8- уй.

⚡️Мўлжал: “Қўшчинор” истироҳат боғи рўпарасида.

☎️ Телефонлар: 70 72-23-609, 93 603-88-00, 99 000-10-56, 94 615-64-02.
Афғонистон президенти Ўзбекистонга келди

👉 https://kun.uz/41484163

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
ФАОЛ ЁШЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА!

📌 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти ва Паркент тумани Кенгашлари ташаббуси билан туманнинг “Марказий” маҳалласида “Ёшлар билан учрашув” ташкил этилди.

Унда ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти етакчиси Исломжон Каримов, ЎзМТДП туман Кенгаши депутати ва Кенгаш ижрочи котиби Муҳайё Аҳмедова, “Адабиёт зиёси” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Зоҳиджон Холов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Қодиржон Турғунов ҳамда фаол ёшлари иштирок этдилар.

⚡️Учрашув давомида маънавий-маърифий мавзуларда унинг қатнашчилари томонидан маърузалар қилинди.

📖 Тадбирда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бугунги кунда ёшларга оид олиб борилаётган чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотларига ҳамоҳанг тарзда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Дастурида белгиланган муҳим йўналишлар ижроси юзасидан керакли тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
ПАРКЕНТДА УЗУМЧИЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Паркент туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шохрух Шоахмедов ҳоким ўринбосарилари, сектор раҳбарлари, агрофирма раҳбарлари, фермерлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

🍇Йиғилишда Паркент туманида мавжуд токзорлар хатловдан ўтказилиб, аниқланган самарасиз узумзорлар бозорбоп ва экспортбоп маҳсулотлар талабидан келиб чиқиб, босқичма-босқич янгилаш, туманда кўчатчилик комплекслри ташкил этиш, янги ташкил этилган кластерлар ҳамда қишлоқхўжалиги ташкилотлари майдонларида экспортбоп янги узум плантациялари ташкил этиш сингари бир қатор масалалар муҳокама этилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
LIVE.


Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хонни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=8lwy1oMo3Sk

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/352269189622986


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Саховат

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Паркент туманидаги "Ёшлар боғи" бугун ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Туман ҳокими Шохрух Шоахмедов томонидан туманда ташкил этилган ёшлар жамғармаси ҳисобидан 253 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилганларга яқиндан кўмак кўрсатилди.

📝 Жумладан, 39 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имтиёзли кредит сертификати, 83 нафарига инкубатор, 83 нафарига тикув машинаси, 48 нафарига пайвандлаш ускунаси топширилди.

⚡️Паркент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур хайрли ишни амалга оширилишида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгашларининг саъй-ҳаракатлари алоҳида бўлди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Дайжест

❗️15 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани.
Хотин-қизларнинг оғири енгил бўлмоқда

*Қуйи Чирчиқ. "Бешкент" МФЙга сув қувурлари тортилмоқда

*Зангиота тумани. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Китоб — маънавият хазинаси” номли китобхонлар танлови эълон қилинди

*Нурафшон шаҳри. "Обод маҳалла" дастури доирасида Бобур МФЙ ҳудудида оммавий хашар ўтказилди

*Паркент тумани. Давлат дастури доирасида маҳаллаларда ҳашар ўтказилмоқда

*Қибрай тумани. "Чинор" маҳалласи янги бинода иш бошлади

*Тошкент тумани. “Оқтош” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

*Оққўрғон тумани. Обод қишлоқ дастури - амалда

*Оҳангарон тумани. 97 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизга тикув машиналари совға қилинди

*Бекобод шаҳри. Шахмат ва шашка бўйича мусобақа ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ. Имкониятлардан унумли фойдаланаётганлар

*Бекобод тумани. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани. Туман халқ таълими бўлими ходимлари вакцинаси билан эмланди

*Янгийўл шаҳри. Дастурга киритилган "Бахт" ва "Қовунчи тепа" маҳаллаларда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди

*Янгийўл тумани. Халқобод ҳудудидаги эски ҚФЙ биноси қай аҳволдалигини биласизми?

*Пискент тумани. ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди

*Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

*Юқори Чирчиқ. Обод қишлоқ дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Самарқандлик аёл эрининг салкам ярим миллиард пулини 1XBETга тикиб юборди

Кейинги вақтларда таваккалчиликка асосланган ўйинларга пул тикиш ортидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари анча кўпайган.

Интернет тармоғида аёл турмуш ўртоғининг 400 миллиондан ортиқ пул маблағларини 1XBet тотализатор ўйини орқали ютқазиб қўйгани ҳақида хабар берилди.

Таъкидланишича, эркак ИИБга пластик картасидаги 400 миллион сўмдан ортиқ пул йўқолганини айтиб, мурожаат қилган. Мурожаат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, фуқаронинг хотини ушбу пул маблағини интернетдаги таваккалчиликка асосланган 1XBET ўйинида ютқазиб қўйгани аниқланган. Хабарда аёл пулларни ютқазиб қўйгани ҳақида эрига айтмагани маълум қилинган.

Яқиндагина 18 ёшли ўспирин айнан қиморда ютқазиб қўйиши сабаб ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Мана кўп вақт ўтмасдан шунга ўхшаш яна бир ҳолат ҳақида аён бўлмоқда.

Аслида бу каби ўйинлар енгил пул топишни одат қилган инсонларни ўзига тез жалб қилибгина қолмасдан, занжирсиз асирга ҳам айлантириб олади. Спортга қизиқувчи ёшлар орасига тушиб қолсангиз, ўйинларга пул тикиб ютганлиги ёки ютқизганлиги ҳақида кўп ва хўп эшитасиз.

Ҳали бу бизга маълум бўлган ҳодисалар, холос. Интернет фойдаланувчилари ўртасида бу каби ўйинларни мамлакатимиз ҳудудида чеклаш учун қатъий чоралар кўришни сўраб қилинган мурожаатлар кунда-кунора бўлиб турибди.

«Укамнинг университетдаги курсдоши билан гаплашиб қолдим.

Ота-онасининг пластик карталарини телефонига улаб олган экан. Уларнинг ойлик маошидан 12 700 000 сўмни қиморга тикиб юборибди. Ҳаммасини ютқазибди. Ўзи таксичилик қиларкан. Топган пулини ҳам шу ланати қиморга тикаркан.

Энди нима қиласан деб сўрасам, «машинамни гаровга қўйиб кредит олмоқчиман — 50 млн сўм. 1,5 коэффициентга тикиб, битта «айлантириб» олсам 75 млн бўлади. Кредитниям, уйдагиларни пулиниям тўлайман. Фойда ҳам кўраман» деди», — ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири.

Унинг ёзишича боланинг пулларни қиморга тикиб юборганлигини ота-онаси билмас экан ҳатто. Хўш, ўзи ният қилганидек машинасини гаровга қўйиб кредит олди ҳам дейлик, у пулни ҳам ютқазиб қўйса-чи?! Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги ўша эндигина 18 ёшга тўлган йигитнинг тақдири қайтарилмаслигига ким кафолат беради?

Яна бир интернет фойдаланувчиси бу каби ўйинда 40 минг долларни ютқазиб қўйганлигини, натижада эса уйини сотиб қарзини тўлаганлигини ёзмоқда. Агар вақтида бу каби ўйинларга чеклов ўрнатиб, олди олинмас экан, жиноятлар, ўз жонига қасд қилувчилар сони ортса ортадики, камайиб қолмайди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор

⚡️ Карантин кучайтирилади, агарда кунлик касаликка чалиниш сонлари ортса

Карантин қоидаларининг кучайтирилиши бўйича талаблар бор. Унда янги касалланганлар, мавжуд даволаш масканлари ва ресурслар ҳамда касалланганлар ва тузалаётганлар солиштирилади, белгиланган чегара ҳолатдан ортса, шу вақтда карантин кучайтирилиши белгиланади.
👇👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈