Paiziev24
3.36K subscribers
324 photos
86 videos
2 files
203 links
Akmal Paiziev — MyTaxi, Express24, Workly, Maxtrack asoschisi va hozirda Numeo.ai ustida ishlayapman.

Aloqa uchun: @Paiziev24bot
Download Telegram
Калифорнияга кучиш хакида.

Стэнфордда ўқиш давомида мен ўзимнинг янги стартапимни бошлашга қарор қилдим. Бу сафар катта ва сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳани амалга ошириш ниятида эдим. Сунъий интеллект кўплаб касбларни ўзгартираётгани учун мен ҳам бу ўзгаришларнинг бир қисми бўлишни истайман. Стартап ғояси ўқиш давомида пайдо бўлди, шу билан бирга Express24 компаниясидан чиқиш бўйича музокараларнинг якуний босқичини ўтказаётган эдик. Кейин мен ўзимнинг янги лойиҳамга тўлиқ эътибор қаратиш учун Кремний водийсига кўчиб ўтишга қарор қилдим.

Биз оиламиз билан августнинг ўртасида кўчиб ўтдик ва ҳозирда Стэнфорд университети яқинида жойлашган Menlo Park номли кичик шаҳарда яшаяпмиз. Уч ой ичида менинг стартапим икки марта ўз йўналишини ўзгартиришга улгурди.

Аввалига компания SpeechSense деб номланган ва ресторанлар ҳамда дўконлардаги суҳбатларни тинглаш орқали мижозларнинг фикрларини таҳлил қилиш, бизнес муаммоларини аниқлаш ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар беришни режалаштиргандик. Аммо бу ғоя оммалашмади, чунки АҚШда франшизага асосланган ресторанлар суҳбатларни ёзишга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашади. 37 штатда бу қонунан рухсат этилган бўлса-да, компаниялар ўз обрўларига зарар етказишдан қўрқади.

Шундан кейин биз технологияни реклама тизимига мослаштирдик. Бу тизимда сотувчилар брендни тилга олганликлари учун бренд эгалари пул тўлайди (Brand activation at point of sale). Бу ғоя ҳақида батафсил маълумотни speechsense.ai сайтидан кўришингиз мумкин. Бу ғоя мижозлар билан суҳбатлар давомида пайдо бўлди. Биз брендинг платформаси қуриб, брендлардан пул олиш ва бу маблағларни сотувчиларга тарқатишни режалаштиргандик. Аммо маркетинг соҳасида қарор қабул қилиш жараёни жуда узоқ вақт олиши ва менинг бу соҳада танишларим йўқлиги сабабли бу ғоя ҳам мураккаб бўлиб чиқди. Америкаликлар билан “илиқ” танишларсиз алоқалар ўрнатиш анча қийин.

Мен мижозларга чиқиш учун енгилроқ каналларни (distribution channel) излай бошладим. Дўстларим билан мия штурми давомида шунга амин бўлдимки, логистика соҳасидаги 2000 дан ортиқ бизнеслар биз яшаётган ҳудуддан чиққан тадбиркорлар томонидан асос солинган. Биз ушбу компаниялар эгалари билан суҳбатлар ўтказа бошладик ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш имкониятлари борлигини англадик.

Ҳозирда биз тракинг бизнеси учун брокерлар билан мулоқот қилишга ёрдам берадиган AI-агент яратиш устида ишлаяпмиз. Компания номини Numeo (numeo.ai) деб ўзгартирдик.


Нега Кремний водийси, Ўзбекистон эмас?

Аввалроқ мен ҳамфикрларим билан биргаликда бир нечта муваффақиятли компанияларни ташкил қилгандик. Барча лойиҳаларимиз инновацион бўлган ва биз GPS трекинг, HR платформалар, такси ва овқат етказиб бериш соҳаларида янги бозор яратганмиз. Аммо биз яшайдиган бозорнинг асосий муаммоларидан бири — унинг кичиклиги ва экотизимнинг етарлича ривожланмаганлиги.

Сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар эса истеъдодли мутахассислар ва экотизимнинг қўллаб-қувватлашини талаб қилади. Кремний водийси сунъий интеллект соҳасидаги инновациялар эпицентри бўлиб, бу ерда энг яхши мутахассислар, ресурслар ва стартап экотизими тўпланган. Бундан ташқари, бу ерда энг йирик венчур фондлари ва йирик технологик компанияларни қуришга ёрдам берувчи одамлар жамланган.

Менинг мақсадим — инновациялар марказида ўқиб-ўрганиб, Ўзбекистонга қайтиб, унинг экотизимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшиш.

Янгиликларни кузатиб боринг — Кремний водийсидаги ҳаёт ва лойиҳамиздаги ривожланиш ҳақида маълумот бериб бораман!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга бир неча одам: "Тўлиқ кўчиб кетдингизми?" — деб сўради. Йўқ, мен АҚШга тўлиқ кўчиб кетганим йўқ. Бу ерда О-1 визасидаман. Бу виза стартап асосчилари орасида жуда оммабоп бўлиб, АҚШда оиласи билан яшаш ва ишлаш имконини беради.

Менимча, "АҚШ орзуси" жуда бўрттирилган деб ўйлайман. Масалан, менинг Тошкентдаги ҳаётим ижтимоий жиҳатдан АҚШга нисбатан бойроқ эди — яъни дўстлар ва қариндошлар, дегандай.

АҚШни янги стартапим учун платформа сифатида кўраман. Бозор катталиги ва бизнес иқлими яхшилиги сабабли кўп ноқулайликларга кўз юмишга тўғри келади. Шунақа гаплар...
Аввал ёзганимдек, биз рақамли AI ишчилар (AI agents) компаниясини қуряпмиз. Бизнинг ҳозирги технологиямиз одамга ўхшаб қўнғироқ қилиб гаплаша олади, e-mail ларга жавоб беради, Telegram ва WhatsApp да хабарлар ёза олади.

Биз бу технологияни ҳозирда логистика йўналишидаги муаммоларни ечишга қаратдик. Диспетчерларнинг ишини осонлаштиришдан бошладик.

Аминманки, бу каналда кўпчиликнинг АҚШда логистика соҳасида ишловчи танишлари ёки бизнес эгалари бор. Мижозлар билан интервью қилиш учун (Customer Development interview) шу контактлар билан таништириб қўйсангиз, миннатдор бўлар эдим.

Telegram: @akmalpaiziev
Стэнфорд яқинида яшашнинг афзалликлари

Бизнинг уйимиз Стэнфорд университетига яқин бўлгани учун унинг инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятига эгамиз. Спорт заллари, бассейнлар ва югуриш йўлаклари соғлом турмуш тарзи учун ажойиб шароит яратади.

Шунингдек, университетда ўтказиладиган маърузалар ва тадбирларга ташриф буюриш осон. Болалар хам университет очик майдонларини яхши куришади.
Махалламизда кийналганлар куп. Уйининг ахволини бир каранг.
Вертикал AI агентлари

YC’нинг вертикал AI агентлари ҳақидаги ажойиб муҳокамаси. Айниқса, SaaS дастурлари инсонлар томонидан фойдаланиладиган софт ҳақида бўлса, AI агентлар эса фақатгина софт эмас, балки унга бироз инсон ролини ҳам қўшади, деган фикр менга жуда ёқди. Бу эса бозорни янада кенгроқ қилади ва SaaS маҳсулотларини вертикал AI агентларга айлантиришдан қўрқмаслик кераклигини кўрсатади. Бу фикр, биз яратаётган Numeo AI ишчилари жуда актуал эканлигини курсатади. Агар Workly да биз ходимлар бошкариш учун инструмент килган булсак, энди AI ердамида ракамли ишчилар яратиш имкони пайдо булди.

Ушбу видеони дустларингиз билан улашинг. Дастурчи булсангиз AI агентлар яратиш билан кизикиб куринг.

https://youtu.be/ASABxNenD_U?si=zMl6X7xFiIoD7AjN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги формат: Meta кўзойнакларидан фото ва видео лавҳалар.
Нега ҳозир стартап яратиш учун энг яхши вақт?

1. Дастурчиларга эҳтиёж кам
ChatGPT ва шунга ўхшаш AI технологиялари код ёзишда ёрдам беради, харажатларни камайтиради ва ишни тезлаштиради. Киммат дастурчиларга бошланишида хожат йук.

2. Маркетинг осонлашди
AI воситалари маркетинг ғоялари, реклама стратегиялари ва контент яратишда ёрдамчи. Оммани жалб қилиш осон бўлди.

3. Янги катта бозор
AI агентлари эски муаммоларга янгича ечимлар тақдим этмоқда. Улар аудиторияни тушуниб, муаммоларни автоматик ҳал қилиши оркали SaaS дастурий таъминотлар урини эгаллашни бошлаяпти.

Хулоса: AI сизга тез ва осон стартап яратиш имкониятини беради. Энди бошлаш колди.

@paiziev24
Мен одатда Palo Alto даги WeWork коворкингида ишлайман. Ушбу коворкинг маркази ишлаш учун энг қулай жой. У кайсидир маънода менга IMPACT.T ни эслатади. Бир неча бор кофехона ва кафелардан ишлашга ҳам ҳаракат қилиб кўрдим, лекин у ерда иш муҳити WeWork каби қулай эмас.

@paiziev24
Тошкентда куз. 5 декабрь IMPACT.T да тадбиримизга мархамат.
Forwarded from IMPACT.T
🌍 Перемены в ИТ: Как Силиконовая Долина Влияет на Глобальные Тренды 🌍

5 декабря в IMPACT.T Hub состоится встреча с Акмалем Пайзиевым.

На встрече мы обсудим:
• Как Силиконовая долина формирует тренды в ИТ.
• Влияние глобальных изменений на локальные рынки.
• Что важно знать специалистам и предпринимателям, чтобы оставаться актуальными в новой реальности.

📍 Дата и время: 5 декабря, 19:00
📍 Место: IMPACT.T Hub
📍 Регистрация

Не пропустите уникальную возможность услышать инсайты из первой руки. Регистрируйтесь и планируйте свое участие! Количество мест ограничено❗️

📲 +998 90 064-64-46
Telegram: @Impact_thub
Мен оталарнинг фарзандларига вақтлари ҳақида Ўзбекистонда ва АҚШда кузатувларим билан улашмоқчиман.

Тошкентда мен кун бўйи ишлар, кечки пайтлар эса дўстлар билан учрашувлар, йиғилишлар ва чойхоналар кўп бўларди. Ҳафтасига 2-3 кун вақтли келиб болаларим билан вақт ўтказиш имкони бўларди. АҚШга кўчганимдан кейин фарзандларим билан сифатли вақт ўтказиш имкони кўпайди. Мактаб ўқитувчилари билан фарзандалиримиз хакида мулоқот, бирга кечки овқатлар, бирга спорт ўйинлари кўпайди.

Ундан ташқари, паркларга борсангиз, кичик болалари билан ўйнаётган оталарни оналардан кўпроқ кўрасиз. Углим Камроннинг машғулотларида оталари олиб келиб қўллаб-қувватлаб туришади фарзандларини. Ўғлим дўстининг туғилган кунига борганида ҳам асосан оталар олиб келди фарзандларини.

Бизнинг жамиятда, ўрта синф пайдо бўлиши ва одамларда пул пайдо бўлиши билан эркакларда ўзларини «ўйнатиш» (entertain) ҳисси ортиб борди. Ҳар хил ресторан ва саёҳатларга узлари чика бошладилар. Айрим оила бошлиқлари ўз вазифаларини: рўзғорни бутлаб қўйдим, ҳафтада бир айлантириб келаман, хусусий мактабга пул тўлаб қўйдим, деб шу билан чегаралашади.

Ўзимда ҳам бўлган шунга ўхшаш фикрлар, лекин биз фарзандларимиз билан кўпроқ сифатли вақт ўтказиш, уларга биз учун муҳим эканлигини кўрсатиш, аёлларимизга фарзанд тарбияси ишларида ёрдам бериш орқали соғлом жамият ва ўз фарзандларимиз келажагига жуда катта ҳисса қўшамиз, деб ўйлайман. Масалан, дўстингиз навбатдаги чайхонага чақирса, “Йўқ, фарзандим билан дарс қилмоқчи эдик” ёки “Якшанба менда оила куни” дейиш сустлик кўринади. Аслида, бундай дея олиш сизнинг приоритетларингиз қандайлигини кўрсатади.

Вақтлар ўтиб, чойхона хотиралари эмас, оила билан ўтказилган сифатли вақт хотиралари бизнинг ва фарзандларимиз хотирасида қолади.

@paiziev24