IT-дастурлаш х1000 марта арзонроқ
Рик Делашмит ўз компанияси учун дастур яратди. Бу дастурни ишлаб чиқиш учун унга 30,000–50,000 долларлик таклифлар берилган эди. Лекин Рик буни бор-йўғи 26,75 долларга амалга оширди ва энг қизиғи – у дастурчи эмас. Бунинг барчаси Replit Agent ёрдамида амалга ошди.
Бу жуда ғалати эшитилади, лекин бундай мисолларни яна ва яна учратиб турибмиз. Биз хам Numeo.ai да АI дастурчилардан анча фойдаланаяпмиз.
1000 марта арзонроқ – бу ҳақиқатдан ақлбовар қилмайди.
Энг муҳими – бу ҳали бошланиши!
P.S. Коментарияларда YC офисидаги Replit презентациясига борганимдаги расм ва видеоларни жойлайман.
@paiziev24

Ёшлар ва Орзулар: Эртаклардан Инновацияга
Кеча YouTubeда Жамшидхон Зиёҳоновнинг "Қора Англия" деб номланган, Англиядаги ўзбеклар ҳақидаги кўрсатувини кўрдим. Бугунги кунда кўплаб ўзбек ёшлари чет элга чиқиб, асосан огир еки усиш кийин булган ишларда фаолият юритмоқда. Улар билан суҳбатлашганингизда, кўпчилигининг орзулари чегараланганлигини кўрасиз: яхшироқ машина харид қилиш ёки каттароқ уй қуриш. Бу орзуларни ҳақиқий катта мақсадларга айлантириш учун уларни болаликдан илҳомлантириш керак, деб ўйлайман.
Болалигимиздаги эртаклар бизга чегарасиз тасаввур қилишни, қийинчиликларни енгишни ва орзулар учун курашишни ўргатарди. Фантастика адабиёти эса келажакни бошқача тасаввур қилиш, инновация ва технологияларга қизиқиш уйғотарди. Ҳозир эса болаларга бунинг ўрнига мулоқот қуролари сифатида гаджетлар берилмоқда, натижада тасаввур доираси тораймоқда.
Менимча, жамиятимизда эртакларни қайта тиклаш, болалар билан биргаликда китоб ўқиш маданиятини юксалтириш керак. Фантастик китоблар болаларга чегарасиз орзу қилишни, янги ғояларни яратишни ва келажак учун ҳаракат қилишни ўргатади. Шу орқали биз ёшларимизни нафақат ўз уйини ва машинасини яхшилашга, балки бутун жамиятнинг келажагига ҳисса қўшишга илҳомлантирамиз.
Ўзбек ёшлари катта орзуларга лойиқ!

Ўтган йили Инстаграмда Anyma тахаллусли DJ’нинг шоуларини кўрганимда, унинг мухлиси бўлган эдим. Рафикам билан унинг шоусига тушиш орзуимиз бор эди.
Кеча у Лас-Вегасдаги Sphere куполида концерт берди. Биз оиламиз билан Лас-Вегасга бориб келдик. Бундай аудио-визуал шоуни умримда биринчи марта кўришим. Тўрт соат давом этган шоуда 15 000 га яқин одам иштирок этди. Жуда футуристик мусиқавий шоу бўлди. Телефон камераси ўша ҳиссиётларни бера олмаса-да, улар билан ўртоқлашаман.

Олигархия ва гипер-бойлар замони: АҚШдаги янги воқелик
АҚШ сенаторларидан бири Берни Сандерс мамлакатда олигархия вужудга келгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Илон Маск сиёсий қарорларга таъсир кўрсатмоқда.
Маск ўзининг X (Twitter) платформасидан фойдаланиб, сенаторларга таҳдид қилишни бошлади, бу эса жамоатчиликда баҳсларни кучайтирмоқда. Маскнинг сиёсий намоён бўлиши гипер-бойларнинг давлатга таъсирини кўрсатмоқда.
Бу янги бойларнинг бошқа бойлардан фарқи, улар нафақат жуда катта бойликка, балки улкан стратегик ва технологик кучга эга эканлигидир. Масалан, Илон Маск ўз ижтимоий тармоғи (X), космик компанияси (SpaceX), спутниклари (Starlink), глобал интернет тармоғи, электр автомобиллари ва юк ташиш тизими (Tesla), яқин орада пайдо бўлиши кутилаётган роботлари, сунъий интеллект компанияси (xAI), ва энг кучли супер компьютерлардан бирига эга.
Бундай куч нафақат иқтисодий устунлик, балки сиёсий ва глобал таъсир қилиш имкониятини ҳам тақдим этади. Маск каби янги гипер-бойлар технология орқали бутун жамиятни шакллантиришда ва ҳатто давлат ҳукуматлари билан тенглаша оладиган кучга эга бўлмоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=79KDKWEOJ1s

YouTube
Welcome to the world of oligarchy.
Кеча йўлда Lex Fridman’нинг Elon Musk билан интервьюсини эшитиб келдим. Подкаст Neuralink ҳақида бўлган. Маск қизиқ фикр айтди: яратилаётган барча сунъий интеллект катта тил моделлари (ChatGPT, Claude, Gemini ва бошқалар) алдашга ўргатилади ёки ҳақиқатни айтишга цензура қўйилади. Чунки, акс ҳолда жамият бундай моделларни қабул қила олмайди, деди.
Ҳақиқатан ҳам, ёлғон дунеда яшаяпмиз, чунки ҳақиқат кўпчиликка ёқмайди.
@paiziev24
https://youtu.be/Kbk9BiPhm7o?si=mA2qhAEk-5ovOpvZ

Elon Musk: Neuralink and the Future of Humanity | Lex Fridman Podcast #438
Elon Musk is CEO of Neuralink, SpaceX, Tesla, xAI, and CTO of X. DJ Seo is COO & President of Neuralink. Matthew MacDougall is Head Neurosurgeon at Neuralink. Bliss Chapman is Brain Interface Software Lead at Neuralink. Noland Arbaugh is the first human to…
АКШга кўчиш (давоми)
Пало Альтода топган уй контрактига қўл қўядиган куним яна бир бор бориб келишга қарор қилдим. Калифорнияда анчадан бери яшайдиган дўстим, Ғулом акадан бирга боришни сўрадим. У жойга дарсдан тушлик танаффуси вақтида йўл олдик. Борганимизда поезднинг баланд сигнали эшитилди. Ғулом ака: "Бу жой бўлмайди, олдидан поезд ўтади ва айнан шу ерда баланд сигнал беради", деб маслаҳат бердилар. Шу билан битта ҳовлили уй варианти бекор бўлди.
Яна бир вариантим бор эди: у Стэнфордда мен билан бирга ўқийдиган, асли Беларуссиялик Максим турадиган уй мажмуаси эди. Бу уй Вест Менло Паркда жойлашган бўлиб, ҳовлили уй бўлмагани учун резервда турарди. Ғулом ака бу жойни яхши биладилар экан: "Жуда яхши район, шу ерни олардим", дедилар. Мен ҳам уй қидиришдан чарчаган эдим ва шу уйни танлашга қарор қилдим. Максимнинг тавсияси туфайли лендлорд тез рози бўлди. Минимал аренда муддати бир йил қилиб белгиланди.
Олган уйимизда электр ва газ учун тўлов арендага кирмас эди, шунинг учун PG&E компанияси билан шартнома туздим. Бундан ташқари, арендага олувчи renter’s insurance сотиб олиши керак экан. Бу суғурта уйга етказилиши мумкин бўлган зарар ёки ўғирланиш ҳолатида ҳимоя қилиши учун керак.
Квартирамизни жой эгаси кўчиб киришимиздан икки кун олдин деворларни янгидан бўяб берди. Уй тоза ҳолда топширилди, ҳатто шифтдаги чироқларсиз.
Кўчиб келганимизда биринчи ишларимиз фарзандларни мактабга жойлаштириш бўлди. Мактабга жойлаштириш нисбатан осон бўлса-да, талаблари кўп экан. Асосий талаблардан бири — иммунизация (вакцинация). Бизда қилинмаган икки вакцина олишимиз керак бўлди. Вакцина олиш учун клиникада рўйхатдан ўтиш ва вақт белгилаш керак эди. Биз 10 кундан кейинги кунларга ёзила олдик. Тошкентда 2-3 марта телефон қилиб бир кунда битадиган ишлар бу ерда 10-15 кун олади. Таниш-билиш деган нарсалар бу ерда ишламас экан. Хулоса қилиб айтганда, мактаб тизимини тушунишимизга бир ой вақт кетди.
Кўчиб келганимизнинг биринчи ойи мен учун нисбатан стрессли ўтди: янги жараёнлар, янги ҳаёт тартиби ва янги компаниям бўйича кўп саволлар туғилди. Кундузи стартапим бўйича акселерация дастурида ўқир ва иш билан шуғулланар эдим. Кечки пайт эса Amazon орқали буюртма қилинган мебелларни йиғиш билан машғул бўлардик.