Shermatvoy
17 subscribers
619 photos
404 videos
3 files
595 links
Qo'shnim Shermatning hazillari
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги оддий одамлар

ТРАКТОР ҲАЙДАБ БАХТ ТОПГАН АЁЛ

Бир йигитга қирқ ҳунар оз, дейдилар. Андижоннинг Бўстон туманилик Мунира Рўзиева тиниб-тинчимаслиги билан мана шу мақолни аёлларга ҳам мослаб ўзгартиришга аҳд қилгандек гўё. Ёшлигидан катта машиналар ҳайдашга қизиққан қаҳрамонимиз ҳозирда ўз дала майдонида тракторда ҳосилларни парвариш қилади. Санъат соҳасидаги билимларини оширишга ҳам улгуряпти: 43 ёшида Санъат ва маданият институтида таҳсил олмоқда.

Оддий деҳқон оиласида туғилган Мунирахон Рўзиева икки нафар фарзандига ҳам ота, ҳам оналик қилди. Уларни оқ ювиб, оқ тараб, ҳеч нарсага зориқтирмасдан вояга етказди. Айни пайтда улар олий маълумотли. Орзулари – фарзандлари жамият, юрт корига яровчи инсонлар бўлишса.

Опа ҳали тракторда, ҳали ипак қуртлари парваришида, ҳали нон ёпган... хулласи тиниб-тинчимас аёл экан. Тасвир жараёнида уларга эргашиб, чарчаб қолар эдик, агар... қалбларимизни тўлқинлантирган қўшиқларини куйлаб юрмаганларида.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум”нинг махсус мухбири
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги оддий одамлар!

ИРОДАСИ СИНМАГАН ЙИГИТ

Ҳар бир инсоннинг қисмати ўзига ҳос. Биров туғилганидан ҳашаматда яшайди, тўрт муччаси соғ-у, танбал, ўзидан ҳам, дунёдан ҳам норози. Биров болаликдан тақдирнинг кутилмаган зарбаларига рўбўрў келади. Бир умр дард билан яшайди, аммо синмайди, шу кунига Оллоҳда беҳисоб шукр қилади.

Бу галги қаҳрамонимиз балиқчилик Исмонжон Қосимов иккинчи тофа одамлардан. У 1 ёшлик пайтида оёқ шоли касаллигига чалинган. Аммо у шахсга айланиш ва бировга муҳтож бўлиб қолмаслик учун ўзини қўлга олди. Ҳозирда баъзи тўрт мучаси соғ одамлардан бахтли яшамоқда. Косибчилик билан шуғулланади. Бундан ташқари, 6 сотихли хонадонида иссиқхона ташкил қилган. Мана шу меҳнатлари ортидан рўзғор тебратиб, уч фарзандини ўқитмоқда.

Исмонжон ака асло нолимайди. Аёли,фарзандлари камолини кўриб завқ олади. Имконияти чекланганлиги эса унга сира ҳалақит бермайди. У инсон иродаси чегара билмаслигини ҳаёти мисолида исботлаб келмоқда.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум”нинг махсус мухбири
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги оддий одамлар!

“ИМКОНИЯТИМ ЧEКЛАНГАН, ЛEКИН АҚЛИМ ЭМАС!..“

Юзга яқин шогирдларнинг устози Анвар Ғаниев Андижон шаҳрида тўй ва турли маросимларда хизмат қилиб берувчи видео-камерачилик дўконини очган. Ёшлигида оғир дардга чалинган қаҳрамонимизга имконияти чекланганлиги имкониятлар эшигини ёпиб қўймади.

12 ёшидан буён китоб билан дўст тутинган Анвар ака учта тилда бемалол гаплаша олади. “Менинг ҳаётдаги энг катта бойлигим китоб ўқий олиш имкониятим борлигида.“ – дейди у. Ҳазилкаш, оқкўнгил, ҳар бир суҳбатдошига “Ҳожим“ деб мурожаат қилувчи катта қалб эгасининг ишларига улкан муаффақиятлар тилаб қоламиз.

🎥 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум”нинг махсус мухбири


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Луқма!

ОТАХОН СИМЁҒОЧЛАР ҚАЧОН ЯНГИЛАНАДИ?


Симёғочнинг вазифаси нима, деб кимданки сўраманг, симларни ҳавода ушлаб туриш-да, деб жавоб беради. Андижон тумани, “Чорбоғ“ МФЙ, “Ал-Бухорий“ кўчасида бунинг акси экан, симлар симёғочларни кўраиб турар экан.

“Болалигимиздан буён янгиланмади бу шўрликлар. – дейди етмишни қоралаган Маҳаммаджон Дадабоев. – Чириб кетган “оёқ”ларини боғлаб қўйганмиз. Хоҳ ишонинг, хоҳ йўқ, битта дўстим симёғочни кўтараман деб гаров боғлаб, гаровда ютди!

Мурожаатчиларга кўра, йиллар давомида катта идоралардан катта-катта ваъдаларни эшитавериб, чарчашган. Жавоб доимий бир хил: “Дастурга киритамиз!..”

“Ҳудудий электр тармоқлари” Андижон филиали ва туман ҳокимлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замондош

КИЧИК ЖУССАДАГИ КАТТА ЖАСОРАТ


Шаҳрихонлик Камолахон эндигина 18 ёшга тўлди. Шунга қарамай у 27 маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлишга улгурди. Гарчи, туғма нуқсон билан дунёга келган бўлса ҳам бу қиз тақдир синовлари олдида ожиз қолмади. Парасузишнинг сир-асрорларини ўрганди, тажрибасини оширди. Бир сўз билан айтганда, тиришқоқлиги мақсадига етказди. Суҳбат давомида чемпион қизнинг бирор маротаба нолиганини эшитмадик, доимо юзидан табассум аримайди.

Ижодий гуруҳимиз билан кичик жуссадаги катта жасоратни кўриб ҳайрон қолдик. Ҳатто айрим йигитлар сувда сузиш тугул, сувга тушишдан қўрқади. Камолахон эса бу туйғуни ёшлигидаёқ енгиб ўтган.

Орзулари йўлида тинмай жидди-жаҳд қилаётган қаҳрамонимизга омадлар тилаймиз.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,

“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАЛИҚЧИДАГИ “КАШМИР ВОДИЙСИ”ДАН РEПОРТАЖ

Балиқчи тумани Чинобод ҳудудида жойлашган атиргул даласи 2015-йилда ташкил этилган. У ерда ҳозирги кунгача 550 хил турдаги атиргуллар парвариш қилинмоқда.

Мавсумда юз эллик нафар аҳолини иш билан таъминлаётган дала майдонидаги гуллар Россия, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва яна бир неча давлатларга экспорт қилинади. 19 гегтарни ташкил этувчи “Кашмир водийси“га кўплаб инсонлар саёҳат учун келишмоқда.

Атиргуллар даласини парпо этган Муҳаммадали ва Ботиржон Хўжамовларнинг яқин келажакдаги ниятлари гуллар экспортини кенгайтириш билан бирга, туризм зонасини ташкил этиш. Ҳозир ҳам атиргуллар даласига оилавий келишлар сони ортган. Бир қарашда кишини ўзига мафтун этувчи манзилдан хуш бўй таралиб, димоғингизни қитиқлаб, кайфиятингизни кўтаради.
Юртимизда мана шундай жойлар кўпаяверсин.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,

“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧЎЛДА ЎРМОН БАРПО ҚИЛАЁТГАН ЙИГИТ

Отабек Нуриддинов Асака тумани адирлигидан 220 гектар ер олиб, ўрмонзорга айлантиришга астойдил бел боғлади. Лекин оғзи ошга етмай ер солиқлари туфайли адирнинг 175 гектарини топшириб юборди. 2 гектар ерни кўкаламзорлаштирди. Адир тепасига уй қуриб, оиласини кўчириб келди. Километрлаб масофадан сув келтирди.
Янги барпо этилётган ўрмонга павлония, тол, эман, қайрағоч ниҳолларини экди. Дарахтлар айни пайтда яшнаб ётибди.

Қаҳрамонимиз олдидан чиққан тўсиқларни мардонавор енгиб ўтмоқда.
Аммо, баъзан бу тўсиқларни енгишга ёлғизлик қилмоқда ёки қурби етмаяпти.
Унга мадад керак.
Хусусий ўрмон тўғрисида ҳали қонунчилигимизда қонунлар етарлича эмас экан...
Асосий гапларни кўрсатув ичига жойладик.

Андижон вилояти ҳокимлиги ва вилоят Экология бошқармаси раҳбарларидан хайрли ишга қўл урган тадбиркорга эътибор қаратишларини сўраймиз. Зотан, у бошлаган ишнинг фойдаси асосан халққа ва давлатга тегади.

🎬 Тўлиқ видео

“МУШТУМ“ бобо

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРҒОНАЛИК 130 ЁШЛИ ХУВАЙДА МОМО

Хувайда момо Умарова 1895-йилда Фарғона вилояти, Бувайда тумани “Бачқир“ маҳалласида туғилиб ўсган. Маълумотларга кўра Хувайда момо Ўрта Осиё бўйича энг ёши катта инсон ҳисобланар эканлар.

Момонинг саккиз нафар фарзанди бор. Уларнинг энг катта фарзанди ҳозир ҳаёт бўлганида 90 ёшни қоралар эди. Хувайда момонинг невара, чевара, эвара ҳатто бегонаси ҳам бор экан.

“Муштум“нинг махсус мухбири момонинг хонадонида бўлиб,қизлари ва ўзи билан суҳбатлашди. Бундай узоқ умр кўришнинг сири нимада эканлигини кўрсатув орқали билиб олинг

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ҲАЖУР“ АРАВАЧАЛАРИ

Абубакир Ўктамов Фарғонанинг Бувайдасидан. Фармоцевтика олийгоҳини тамомлаган. У ўз хонадонида имконияти чекланган ва юришга қийналаётганлар учун “Ҳажур“ аравачалари ясашни йўлга қўйди.

Арвача бир кўришда жуда мукаммал эмасдек, лекин унинг зарилларга зарурати бебаҳо! Майли-да, мукаммаллаштириш – вақт талаби. Муҳими, одамларга асқотяпти. Ҳалитдан кўплаб имконияти чекланганларга жуда фойдали бўлмоқда.

Бизни аравачанинг номи нега “Ҳажур” деб аталгани қизиқтирди. Жавобни эшитиб, Устанинг зукколигига қойил қолдик.
Уста амакининг ишларига омад!

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбири


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧИННИЛАРНИ КУЙЛАТАЁТГАН ШУКУРИЛЛО

Андижон тумани ”Бўтақора” маҳалласида яшовчи Шукурилло Абдужалилов чинни идишлар орқали миллий ва чет эл куйларини маромига етказиб чалмоқда.

Қаҳрамонимизга бу ғоя чой ичиб ўтирганида келиб қолган. Пиёла ва косадан чиқаётган оҳанглар уни ўзига ром этган.
Шукурилло тумандаги 7-мусиқа мактабида дарс беради.

Янгиликлардан чарчамайдиган мусиқа шайдоси оддий баклашкалардан ҳам нафис куйлар яратмоқда.
Келажакда бу йўналишни ривожлантириб, катта саҳналарга ҳам олиб чиқиш нийятида.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбирии

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙИДА ТРАКТОР ЯСАЁТГАН ИСРОИЛ АКА

Юрагинг эзилиб кетадиган ҳолатлар кўп.
Нима учун ҳамма нарсани четдан сотиб оламиз?..
Яна 10 карралаб қимматига.
Шу сабабли валютани четга чиқарамиз.
Шу сабабли ишчи ўринларини ярата олмаймиз.
Шу сабабли ташаббускор, ихтирочи одамларимиз кашфиётлар ярата олишмайди.
Шу сабабли ўз қобиғимизга ўралашиб юраверамиз.
Мингтадан биттаси шу қобиқни ёриб чиқади-ю, кашфиётларини уйида яратади.
Уни маҳалла раиси ҳам, туман ҳокими ҳам танийди, вилоятдагилар билишади. Балки, вазирликдагилар ҳам у ҳақда тасодифан интернет орқали хабар топишгандир.
Лекин, уни ҳеч ким қўлламайди. Нима кераги бор, бизларга заводни. Ана, тайёрини олиб сотамиз, қулоқ ҳам тинч, чўнтак ҳам тўла!..
Ўз уйида (аввал) трактор, трактор мoсламалари ясаётган, 10 нафар ҳамқишлоғини ойига 10 миллион сўмдан маош билан таъминлаётган Фарғонанинг ёзёвонилик Исроилжон Хатамов ҳақида мухбиримиз Озодбек Шаробиддинов тайёрлаган видеолавҳани кўриб, юқоридаги аччиқ фикрлар дилимдан кечди.

🎞Тўлиқ видео

Носиржон ТОШМАТОВ

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги оддий одамлар!

НОНВОЙЛИКДАН БАРАКА ТОПАЁТГАН АЁЛ

Мукаррам опа Мамажонова бундан беш йил аввал қўқонлик нонвойлардан “суқор“ патир тайёрлашни ўрганган эди. Ҳозирда фарзандлари, келинлари билан биргаликда бу ҳунарни анча ривожлантирди. Ҳар куни хонадонидаги тандирдан беш хил турдаги патирлар узилади.

Патирларни тайёрлаш саҳармардондан бошланади. Бир кунда олти юз, тўйлар бошланган маҳал эса мингтагача нонлар ёпилади. Мукаррам опа маҳалладаги икки аёлни ишга олган. Уларга кунбай ҳақ тўлайди. Ушбу патирларни бир тотиб кўрган одам яна тотсам дейди.

Қаҳрамонимиз нонвойлик ортидан қизларини турмушга чиқарди, уйлар солиб, машиналар сотиб олибди.
Ҳа, ҳалолидан келган даромаднинг доим баракаси бўлади.

📽 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбирии

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
Жадид боболаримиздан мерос бўлиб қолган,
100 йилда ҳам ўз услубини йўқотмаган
“Муштум” журналининг телеграм каналига аъзо
бўлиб, асло афсусланмайсиз:


Ҳам кулдиради, ҳам куйдиради!

“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да! 👉 @mushtumjurnali

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.iss.one/mushtumjurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРЧАМИЗНИНГ БОРАР ЖОЙИМИЗ

Барчанинг борор манзили қабристондир. Умримиз давомида бойлик, шон-шуҳрат орттирамиз, дабдабали тўйлар қиламиз, ҳақиқий дунёга эса ёлғиз оппоқ кафан билан кетамиз.

“Муштум“ журнали ижодкорлари Бўстон ва Шаҳрихон туманларини боғлаб турувчи “Камолтепа“ қабристонида бўлиб, узоқ йиллардан буён гўрковлик қилиб келаётган Ботиржон ака Хайдаров билан суҳбатлашди.

Қаҳрамонимиз 27 йил фарзандли бўлмаган. Яқинларининг маслаҳати билан қабристонга гўрков бўлиб ишга келган. Бир йил ўтиб яратган унга қиз, икки йил ўтиб эса ўғил фарзанд ато этган.

Ботиржон ака фаолияти давомида кўплаб яхши ва ёмон инсонларни кўрди. Ҳатто ўз ота-онасининг қабрини топа олмаётган фарзандларни ҳам.

Ибрат учун тайёрлаган кўрсатувимизни кўриб, Сиз ҳам қабристондаги яқинларингизни зиёрат қилсангиз, айни муддао бўлурди. Зеро, қабристон – ҳаммамизнинг сўнгги манзилимиз.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,

«Муштум»нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАРҒИЛОНДАГИ 4 АСРЛИК УЙ

Ўзбекнинг атоқли шоираси Нодирабегим келин бўлиб тушган, Амир Умархон билан 3 йил бир ёстиққа бош қўйиб яшаган уйни биласизми?

Билмасангиз, Фарғонага йўлингиз тушса, Марғилон шаҳридаги “Чароғон“ маҳалласига ташриф буюринг. Бу ерда 4 асрлик тарихга эга ўша уйни учратасиз. Зиёратгоҳга Қўқон хони Худоёрхоннинг куёви Сайид Абдуллахонннинг чевараси Валихон тўра дафн этилган. Ушбу зиёратгоҳ ёнида Валихон тўра яшаган ҳовли-жойнинг айрим иморатлари сақланиб қолган.

Тарихчи ва мана шу уй бўйича ўрганишлар олиб борган Фозилжон Тўхтасиновнинг айтишича, маҳаллий меъморчилик асосида қурилган бу иморатларда Амир Умархон, Нодирабегим, Мадалихон, Шералихон, Худоёрхон, Султон Муродбек, Убайдуллохон тўра, Пошшохон тўрам, Валихон ва уларнинг авлодлари яшаганлар.

Ҳозирда ушбу уйда Валихон тўранинг авлодларидан Жалолхон тўра Рустамов истиқомат қилади.
Бино ўз номига ва қалрига номуносиб, таъмирталаб...
Қолган гапларни видео давомида эшитасиз.

🎬 Видео

О. ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“ мухбири

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадриятимиз!

МАРҒИЛОННИНГ НАФИС ВА БEЖИРИМ ДЎППИЛАРИ

Марғилон қадимдан ҳунармандлар шаҳри. Бу ерда ота-боболаримизу она-момоларимиздан мерос миллий қадриятлар бугунги кунда ҳам ўзгача меҳр ҳамда иштиёқ билан давом эттирилмоқда. “Терак таги“ маҳалласидан бўлган Насиба опа Мамажонова 30 йилдан буён мана шу касб билан шуғулланиб келмоқда.

Таъбир жоиз бўлса, Марғилонда болаларнинг танглайи бирор-бир ҳунар билан кўтарилади. Шу боис шаҳардаги ҳар бир маҳалла у ёки бу ҳунар турига ихтисослашган. Ипакчилар шаҳрида ҳар бир оила бекаси дўппи, тўн, қийиқ тикишни болаликдан ўрганади ва ушбу анъана авлоддан-авлодга ўтиши таъминланади.

Бугунги кунда маҳалланинг қўли ва қалби гул чеварлари томонидан тикиладиган дўппилар Фарғона водийси, бутун мамлакатимиз бўйлаб етказиб берилмоқда.

Дўппи кийган бошлар омон бўлсин, дўппи тиккан қўллар дард кўрмасин!

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Митти юлдуз!

КИЧИК ИХТИРОЧИНИНГ КАТТА НАТИЖАЛАРИ

17 ёшли Шукурбек Маматалиев Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидан. Отаси ихтиролар билан шуғулланиб келгани боис унда ҳам мана шу соҳага қизиқиш пайдо бўлган. Ҳозирда кўплаб танлов ва фестивалларда юқори ўринларни олиб келмоқда. Кичик қаҳрамонимиз Олий таълим, фан ва инновациялар вазири билан ҳам кўришишга улурган.

Катта марраларни кўзлаган Шукурбек халқаро университетда таҳсил олишни режа қилган. У ясаган ихтироларни кўриб лол қолишингиз аниқ.

Ёш бўлишига қарамай катта натижаларга эришиб келаётган Шукурбекнинг фаолиятига ўз тенгқурлари ҳавас қилса арзийди.

Шукурбекка келажакда Ватанимиз тараққиётида, ҳимоясида муҳим техник ихтиролар қилишини, буюк боболаримизга муносиб ворис бўлишини тилаб қоламиз ва қаҳрамонимизнинг ишларига ривож ва муаффақиятлар тилаймиз.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбири


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙКАЛТАРОШ ХОНИМ

Марҳаматлик Нозима Тўланбоева болаликдан расм чизишга, ҳайкаллар ясашга қизиқар эди. Мана шу қизиқиш уни Риштон кулолчилик мактабига – кулолчилик сир-асрорларини ўрганишга етаклади.

Фарғона Давлат университетининг “Таъсвирий санъат ва муҳандислик графикаси" факультетида таҳсил олди. Марҳаматда шахсий кулолчилик ва ҳайкалтарошлик устахонасини очиб, янгидан-янги асарлар яратиш билан бирга марҳаматлик ёшларга лойдан санъат асарлари яратиш сирларини ўргатмоқда.

Қаҳромонимиз ўз меҳнат намуналарини кўплаб кўргазмаларда намойиш этиб, фахрли ўринларни эгаллаган.
Унинг мўъжаз асарлари юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар орқали бутун дунёга тарқалмоқда.

Нозима опа ўз асарларида жадид боболаримизнинг сувратларидан тортиб мумтоз миниатюра санъатигача ёритмоқдалар. Ясаган ҳайкаллари худди жонлидек.

Оддий ўзбек аёлининг санъатга ошуфталиги бутун бошли бир тумандаги ёшларга маёқ вазифасини ўтамоқда.
Уларга омад тилаймиз.

🎬 Тўлиқ видео

О. ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛУҒНОРЛИК КОЛЛEКЦИЯЧИ АМАКИ

Андижон вилояти, Улуғнор туманилик Сатторжон Зокиров 75 ёшда.
У ёшлигидан турли тарихий буюмларни йиғиб, уларни музей қилишни режа қилган. Ана ўша орзусини рўёбга чиқариш мақсадида отахон 40 йилдан буён тинимсиз ҳаракатда. Топган-тутганини эски буюмларни сотиб олишга сарфлайди.
Хонадонида деярли уч асрлик тарихий нодир буюмлар бор.
Қаҳрамонимиз яқинда туманда жойлашган кичик дўконни сотиб олди.
Бу бебаҳо нарсаларни ўша жойга жамлаб, шахсий музейини очмоқчи.
Ҳатто Умра сафарига бориш учун йиғилган пулларни ҳам мана шу ишга сарфлади.

Сатторжон амакини уй-музейига келиб, тўғриси, тарихга тушиб қолгандек бўлдик. Хоналарга киришингиз билан қизиқ-қизиқ нарсаларга дуч келасиз. Ҳаммасининг ўз тарихи бор. 40 йиллик меҳнат сарфланган бу бебаҳо нарсаларни йиғиш учун қаҳрамонимизнинг сочлари оқарди.
Унинг мақсади битта – бу бойликларни ёш авлодларга бешикаст қолдириш.

📹 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,

“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугуннинг қаҳрамони

ЎРДАКЧИЛИКДАН 200 МИЛЛИОН ДАРОМАД

Бу “Ажойиб хаёлпараст” фильми қаҳрамони эмас, ҳаётдаги реал, хаёлпараст бўлмаган қаҳрамон.

Жўрабек Латипов бир йил аввал Улуғнор туманида жойлашган ҳеч кимга керакмас бўлган зовур бўйидан 1 километр ерни ўт-ўланлардан тозалаб ўз фермасини барпо этди. Ўрдакчилик қилиш учун банкдан 100 миллион кредит олиб, 1270 дона ўрдак жўжаларини сотиб олди.

Ҳозирги кунга келиб тадбиркорнинг ўрдаклари 5 минг донадан ошди. Фермадаги ўрдаклар асосан Голландия ва ўзимизнинг маҳаллий ўрдаклар. Жўрабек аканинг мақсади катта тадбиркор бўлиш. Шу қисқа давр ичида у банкдан олган 100 миллион сўм кредитининг 70 миллионини тўлаб бўлди. 200 миллион даромад устида турибди.

Тез орада орттирган даромади эвазига катта йўл бўйида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотадиган дўкон қурмоқчи.

Тадбиркорнинг ишларига омад тилаймиз.

🎬 Тўлиқ видео

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум“нинг махсус мухбири

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook