Audio
#aудиоҳикоя
Қулмон Очилнинг «Қизил кўрпача» ҳикояси:
Танбеҳ эшитиб қолишдан чўчигандай, юраги бетламайгина, дадасига – қовоқлари осилиб тушган ҳайбати баланд одамга қаради. Отанинг унга раҳми келди. Хаёлидан, шунчалар тошбағирмисан, деган ўй ўтди чамаси, пастки лабини тишлади.
Оламгир Абдиев ўқиди.
Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram | Instagram | X | YouTube

Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Жажман» ҳикояси:
Бобо бўй-басти бир қарич чиқмайдиган ажабтовур бир махлуқни кўриб худди иркит нарсага кўзи тушиб, нигоҳи булғангандай бирдан сесканган ва кўнглига хатарли бир кўлага соя солган эди, нафаси бўғзига тиқилиб овози чиқмай қолди.

Аркадий Аверченконинг «Сўқирлар» ҳикояси:
Мана, уч кундурки меҳрибон ва кенг фикрли ёзувчи Абе қироллик қиларди. Адолатли бўлиш даркор эди. У ўз қироллиги, кучидан ўз фойдаси учун фойдаланмади. Агар унинг ўрнида бошқа биров бўлса, аниқ мамлакатдаги барча танқидчиларни, ёзувчиларни йиғиб қамоққа ташлар, халқни фақатгина ўзининг асарларини ўқишга мажбур қиларди. Ҳатто тонгги нонушта ўрнига ҳар кимдан бирор китобини мутолаа қилишни амр қиларди. Абе ўз нафсидан устун келган, доно қироллардек юртни бошқарарди.

Ўткир Ҳошимовнинг «Генерал» оқсақол» ҳикояси:
— Ҳали бозорда пулим йўқ, деганим бежиз эмасди. Қани, кўрайчи, одамларда инсоф, ҳиммат, бировнинг ҳожатини чиқариш деган нарсалар борми, бор бўлса кимда, шуни билмоқчи эдим. Отангга раҳмат, шўпир болам! Сендақалар борлигига шукр!
— Барибир бу пул кўп, — дедим ростини айтиб.
— Ишинг бўлмасин, — дея чол силтаб ташлади. — Кам десанг, аканг яна қўшади.

Абдулла Қаҳҳорнинг «Минг бир жон» ҳикояси:
Кунлар ўтиб ҳаммамиз тарқалдик. Мирраҳимов ўзининг МТСига, Ҳожи ака курортга кетди.
Орадан бир қанча вақт ўтгандан кейин шу томонга йўлим тушди-ю, касалхонани босиб ўтолмадим; кириб таниш ҳамширадан сўрасам, Мастура бир соатдан кейин оператсияга ётар экан. Докторлар оператсия столидан туролмайди, деб беш ойдан бери унинг раъйини қайтариб келишар экан, охири бўлмабди — Мастура ўлсам товоним йўқ, деб тилхат берибди. Кириб кўрай десам, доктор ижозат бермади.

Хулио Кортасарнинг «Ишғол қилинган уй» ҳикояси:
Уйдаги сукунатни ўзимиздан бошқа биров бузмас, кун бўйи ошхонада куймаланишимиз овози-ю Ирена қўлидаги тўқув симларининг ўзаро тегиниб жаранглаши ва почта маркалари тадқиқига муккасидан кетган менинг альбом саҳифаларини варақлашимдан ҳосил сасларгина эшитиларди.

Эрнест Хемингуэйнинг «Даҳшатли кутиш» ҳикояси:
Доктор кўрсатма бериб, уч хил дори қолдирди. Болани тумов деб айтди, «ўтиб кетади, ҳарорати у қадар хавотирли эмас», деди. Хонамга қайтиб, боланинг ҳароратини ёзиб қўйдим-да, дори берилган вақтни белгиладим.
— Бирон нарса ўқиб берайми?
— Майли. Агар хоҳласангиз,— деди бола.
Унинг юзи оппоқ, кўзлари киртайиб кетганди. Тўшакка михланиб хаёл суради, холос.

Хорхе Луис Борхеснинг «Фунеснинг мўъжизавий хотираси» ҳикояси:
Мен уни биринчи марта кўрганимда, қорамтир «эҳтиросгул»ни ушлаб турарди. У гулга қараб туриб нималарни кўра олиши фақат ўзигаю, худогагина маълум эди. Оддий одамлар умр бўйи эрта тонгдан қоронғи тунгача томоша қилсаларда, у кўрган нарсаларни тасаввур ҳам қила олмайдилар. Эсимда, эҳтироссиз, ҳиндуларга хос сиймоси кучли таассурот уйғотарди. Унинг ҳаракатчан бармоқлари озғин қўллари ҳамон кўз олдимда.

Аҳмад Аъзамнинг «Соясини йўқотган одам» ҳикояси:
Ўшанда менга нима бўлганини ўзим ҳам билмайман, буни ҳозир ҳам тушунтириб беролмайман. Ҳеч нарса бўлмагандек юрибман. Лекин бунга кўниккунимча жуда кўп нарсалар бўлиб ўтди.
Бир куни чўзма лағмон еб ўтирган эдим, ўзимча шундан кўраман, бирдан оёқ-қўлим бўшашиб, бошим бўм-бўш бўлиб, ичим ҳувиллаб кетди. Атиги бир-икки сония, ўзимни йўқотдим-у, дарров ўзимга қайтдим. Бошқача тушунтирсам, туппа-тузук, ҳамма қатори ростмана одам туйқусдан ўз мазмунини йўқотиб, яна қайтиб топгандек ғалати аҳволга учрадим. Ростдан, бирдан мазмуним чиқиб кетиб, яна қайтгандек бўлди.

Ўлмас Умарбековнинг «Баҳор нафаси» ҳикояси:
Тонгга яқин бир амаллаб ўрмондан чиқиб олдик. Таниш ёғоч чайла кўринди. Шундан икки юз метр нарида бизникилар. Олисдан истеҳкомларнинг деворлари билиниб турибди. Чайланинг орқасига эсон-омон ўтиб олсак, марра бизники. Вақтни бой бермай эмаклаб кетдик. Бир маҳал шеригим:
— Ўртоқ сержант! Қаранг! — деб қолди жонҳолатда.

Сюгоро Ямамотонинг «Қуриган дарахт» ҳикояси:
Кулба овлоқ жойда бўлгани учун синчков қўшниларнинг хиралик қилиб берадиган саволларидан қўрқмаса ҳам бўлади. Шу ердан дайди ит лўкиллаб ўта туриб, аёлга бир қаради, ундан ўзи учун бирор қизиқ «нарса» топмагач, алангламасдан югуриб кетди.
Икки соатдан кейин Хей келди. Аёл ўйга чўмиб кетганидан унинг келганини билмай қолди.

Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Қудуқ» ҳикояси:
Иложсиз аҳволда қолган оломон жунбишга келди. Аввалига «қизим, сенга айтаман» қабилидаги пичингларнигина эшитиб юрган муаллим бора-бора очиқ-ошкор қарғиш-у сўкишларнинг ягона нишони бўлди-қолди – йиғилиб келаётган аламни тўкиб турмаса одамни қон қилиб юборади-да ахир. Унинг исми ҳам, бир пайтлар ҳурмат билан тилга олинадиган «маллим» қўшимчаси ҳам унутилди. Энди уни катта-ю кичик орқаворотдан ҳам, ўзига эшиттириб ҳам «касофат», «палакат» деб атай бошлади.

Эдгар Аллан Понинг «Юрак» ҳикояси:
Рост, мен жаҳлдор одамман. Ўлгудек асабим чатоқ. Аввалдан шунақа эдим. Тарки одат – амри маҳол. Лекин сиз мени ақлдан озганга чиқараётганингиз инсофдан эмас. Бу касаллик менинг зеҳнимни ўтмаслаштиргани йўқ, аксинча, уни яна ҳам чархлади. Хусусан, эшитиш қобилиятимни яна ҳам оширди. Эҳ-ҳе, ер тагидан осмон тоқигача ҳар қандай товушни илғай оламан. Ҳатто дўзахдаги фарёдларни ҳам эшитганман.

Қулман Очилнинг «Жума куни» ҳикояси:
Чанг қўнган полда ётган кафтдеккина телефон хонани бошига кўтариб чинқирар эди. У кўзини беҳол очди ва ёнидаги тумбага қараб чўзилган қўли бутилкани туртиб юборди. Ёғоч полга гурсиллаб тушган бўш идиш очиқ эшик томон думалаб кетди. Ирғиб туриб, товонларининг териси ёрилиб, тирноқлари қорайиб кетган оёқлари ерга тегиб-тегмай шишанинг изидан талпинди.

Қўчқор Норқобилнинг «Уруш ҳали давом этмоқда» ҳикояси:
Бўғзимга нимадир тиқилади. Уруш даҳшати ва қаҳатчилиги авж олган, шаҳар очлик вабосига йўлиққан изғиринли қиш кунларининг бирида энг сўнгги умиди – «нон қоғози»ни йўқотиб, ажал оғзида изиллаб йиғлаётган болакай кўз олдимда гавдаланади. Ана, нон дўконидан эски, йиртиқ-сиртиқ пахталиги қўйнига бир бурда нон тиқиб олган озғин, қилтаноқ қизалоқ чиқиб келди. Қора нон бўлагини ушатиб, бир бурдасини болакайга узатди.

Хуан Карлос Онеттининг «Соҳил бўйлаб чопаётган Эсберг» ҳикояси:
Унинг мўйловининг учини жаҳл билан тишлаганча, шаҳарнинг беташвиш ҳаётидан яна ҳам тўлишиб-йўғонлашган Кирстенни тўғри денгиз шовуллаб ётган, ўзини тутиб туриш ноқулай бўлган катта нам харсанг билан кеманинг қора тунукаси орасидаги кўм-кўк тор йўлакда дафъатан туртиб юбориш истагидан ўзини қандай сақлаб турганини мен ҳозир хаёлан тасаввур қилаяпман. Мен уларни ўша ерда эканлигини билардим.

Хайриддин Султоннинг «Бунчалар ширинсан, эй аччиқ ҳаёт!» ҳикояси:
Майдонни отлиқ казаклар ҳалқа шаклида қуршаган. Минбарга ўхшатиб тахтадан ясалган тўрдаги омонат шоҳсупадан Туркистон ўлкаси генерал-губернатори фон Кауфман, Фарғона жазо экспедициясининг бошлиғи, сочлари оппоқ, қош-кўзлари қоп-қора генерал-майор Троцкий, хушқомат, хушфеъл флигель-адъютант князь Боярский, пакана, оқсоқ полковник Лусаров, Фарғона ҳарбий губернаторлигининг амалдорлари, тулки тумоқ кийган Абдураҳмон офтобачи ва совуқданми, қўрқувданми қунишган бир неча маҳаллий аъёнлар бирин-кетин жой олдилар.

Василий Шукшиннинг «Кузда» ҳикояси:
Бу учрашувдан Филипп шуни сездики, Павелнинг нигоҳида унга нисбатан яширин нафрат, ҳаттоки азобланиш акс этиб турибди. Нималарнидир англашга ҳаракат қилди, ҳеч нарсани тушунмади. Кейинчалик гап чиқди: у Марья билан яхши яшамаётганмиш, аёл доимо ғамгин эмиш…

Жорж Салимнинг «Саҳро йўлида» ҳикояси:
С. одатдагидан барвақт уйғониб, ҳали биринчи шафақ нурлари чиқмасданоқ ўрнидан турди. Сўнг сафарбоп кийимини кийиб, ўрнини тузатиб, хонасига кўз юритди. Кеча кечқурун тайёрлаб қўйган учта жомадонига энгашиб, бирини орқасига осди, қолган иккисини икки қўлига олди. Уйнинг эшиги-ю, деразаларига назар солиб, чироқларни ўчирди. Уй эшигини маҳкам беркитди. Ўзи турадиган баланд бинонинг зиналаридан пастга тушди.