Ойдин Абдуллаева
83 subscribers
377 photos
120 videos
3 files
225 links
Download Telegram
Forwarded from Parlament TV & Radio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi

Oydin Abdullayeva, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati

🔴  KANALGA ULANISH
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўчқор Норқобил шеъри
Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев тавваллуд топган кун.
Шу муносабат билан, Шавкат Миромоновични чин дилдан табриклаб, у кишига, аввало, мустаҳкам саломатлик, қалб хотиржамлиги, шунингдек, фарзандлару набираларнинг камолини кўриб юришлик бахтини тилайман.
Бинобарин, у кишининг ташаббуси ва ғайрати билан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида юртимизда хотин-қизларнинг қадр-қиммати юксалди. Хотин-қизлар улуғланиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, ғоя ва мақсадларининг амалга ошиши, жамиятда чинакам бахтли яшаши учун муносиб шароит яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Буни оддий ўзбек аёли сифатида кўриб, англаб турганимдан бахтлиман! Ва бу ҳолни кўриб, шукрона қиламан!
Муҳтарам Президент, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Forwarded from АзАмАт Хайдаров
МИЛЛИЙ ФОЖИАМИЗ

Бизнинг қишлоқда (маҳалламизда) бир йилда 50-70 тагача тўй бўлади. Битта тўйга камида 50 млн. сўм сарфланади.

Арифметика: 50.000.000х60=3.000.000.000 (3 млрд)
Қишлоғимизда ҳар йили 3 млрд. сўм маблағ орзу-ҳавасга сарф бўлмоқда.
Ўзбекистонда бизнинг маҳаллага ўхшаган тахминан 10 мингта маҳалла бор.

Арифметика: 10.000х60=600.000
600.000х50.000.000= 30.000.000.000.000 (30 трлн.)
Бу тахминан 3 млрд. доллар дегани. Катта шаҳарлардаги 25.000 долларлик торт, 90.000 долларлик тўй каби аҳмоқона дабдабаларни ҳам қўшиб, ўртача ҳисоблаганда, тахминан 10 млрд. доллар бўлади.

Ўзбекистондаги оилалар бюджетидан ҳар йили тахминан 10 млрд. доллар маблағ ҳавога совурилмоқда.

Бунча катта маблағни тасаввур қилиш учун қиёс келтираман: Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводини французлар 500 млн. долларга қуриб берган; ўз вақтида “Аср қурилиши” номини олган ТошҒузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилиши 220 млн. долларга тушган.

Фожиамиз шундаки, бу ўта аҳмоқона иш эканлигига ҳаммамизнинг ақлимиз етади. Лекин шу ишни қилаверамиз. Ушбу фикрларни ёзаётган муаллиф ҳам ўз вақтида эл қатори тўй қилган.
Тўйга сарфланган пулнинг бир кундан кейин қаерда бўлишини тасаввур қилайлик. Зора шунда, бу ишларимизни тўғри йўлга солармиз.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по совершенствованию системы управления в сфере культуры и искусства, а также развитию ремесленничества.

#Mirziyoyev #taqdimot #madaniyat #humarmandchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X