Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.67K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори тасдиқланди (ПҚ-4860-сон, 2020 йил 13 октябрь). Қарорга мувофиқ:

🔸инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилинади;

🔸ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум) учун умумий давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг икки фоизгача бўлган қисми ушбу шахсларга ажратилади;

🔸педагогик таълим соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг тегишли ўқув дастурларига инклюзив таълим методикаси бўйича мавзулар киритилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар) тўсиқсиз ҳаракатланиши учун умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида зарур шароитлар (биноларнинг кириш қисмига пандуслар, тутқичлар ва бошқалар) яратилади;

🔸 Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига махсус педагог лавозими киритилади;

🔸 "Дефектология" таълим йўналиши ўрнига "Махсус педагогика" таълим йўналиши киритилади.

#ҚонунчиликЯнгиликлари
#ИнклюзивТаълим
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори тасдиқланди (13.02.2020 й. ПҚ-4861-сон). Қарорга мувофиқ:

👉 Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус ва Самарқанд филиалида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ўсимликлар карантини илмий- тадқиқот марказининг замонавий лабораторияларга эга бўлган минтақавий филиаллари ташкил қилинади (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий- тадқиқот маркази ташкил этилди).

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган профессионал таълим муассасаларида "Ўсимликлар ҳимояси лаборанти" ва "Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи" каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилади.

#ҚонунчиликЯнгиликлари
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw