Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Табрик
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИ КИМ ҚАНДАЙ ТАЪРИФЛАДИ?
🇷🇺 Владимир Путин: Сиз халқингиз орасида ва халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга сазовор бўлгансиз.
🇰🇿 Қасим-Жомарт Тоқаев: Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги бунёдкорона фаолиятингиз Ўзбекистоннинг жадал ривожланиши, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва фуқаролар фаровонлигини юксалтиришнинг ишончли пойдевори бўлди.
🇰🇬 Садир Жапаров: Ташаббусларингиз ва ижобий сиёсатингиз нафақат қардош Ўзбекистон халқига, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
🇹🇯 Эмомали Раҳмон: Минтақавий ҳамкорликни дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч каби мустаҳкам тамойиллар асосида ривожлантириш ва кенгайтиришга қўшаётган улкан ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.
🇦🇿 Илҳом Алиев: Сиз олиб бораётган узоқни кўзлаган ва чуқур ўйланган сиёсат туфайли Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ривожланиб, барча соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди, иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаб, халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонди. Буларнинг барчаси Сизнинг буюк давлат арбоби сифатидаги машаққатли фаолиятингиз ва тинимсиз хизматларингизнинг бевосита натижасидир.
🇹🇷 Режеп Таййип Эрдоған: Бугунги кундаги глобал синовларга қарши Туркий дунёнинг фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга бўлган иродамизга содиқмиз. Айни қатъият Сиз, азиз биродарим томонидан ҳам баҳам кўрилаётгани менга чексиз мамнуният бағишлайди.
🌐 Web📱 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📱 YouTube
🇷🇺 Владимир Путин: Сиз халқингиз орасида ва халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга сазовор бўлгансиз.
🤝 Cамимий қутловлар келиши давом этмоқда.
🌐 Web
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муслим Магомаев. "АНА"
Унинг лай-лай айтган азиз “Ана”си менинг алла айтган ОНАМ эди. Алла оҳангидаги қўшиқдан юрак симиллар, руҳни бир маромда тебратганча аллалар… Бу қадар ичкинликнинг сири нима? Ранги сарғайиб бораётган соғинч юки қаёқдан ёпирилди?! Она боласига алла айтгандек сокин туғён, ичкин ҳарорат билан куйлангани учун ҳам юрак ибодатига айландими? Замондош ҳофизим, сен ҳам қачонлардир қалбингга қуйилган алла каби Она ҳақида ўз “алла”нгни – дардингни додсиз айтсанг-чи… Ортиқ йиғламсирамасдан, кўз ёшларингни юрак тубига тўк. Тушун, ҳар бир қалбнинг ўз йиғиси, ўз фарёди бор… Сен мана шу ҳасрат билан сирлаш, уни юпат… Озар йигитининг қўшиғидаги нола бу дунёда сенинг беғубор табассумингга интиқ бирдан-бир зот ОНА эканини қайта-қайта шивирлайди.
Иқбол Қўшшаева
❤1👍1
#Тавсия
Айрим жойларда китоб дўконлари ўрнини кийим-кечак, озиқ-овқат, ўқув қуроллари ва яна алламбало дўконлар эгаллаётгани, китоблар бурчакка сиқиб борилаётгани ҳақида эшитардик. Аммо бу сафар Хоразмдан ажиб муждалар келди.
Журналист Рўзимбой Ҳасаннинг "КУТУБХОНА – БИРНИКИ, МАНФААТ – МИНГНИКИ" мақоласини ўқиб, бир китобхон сифатида урганчликлар ва хиваликларга ҳавас қилдим.
Биргина фактни олайлик: вилоятдаги 7 та китоб дўкони ва хусусий кутубхона бир оила ташаббуси билан очилган экан.
Маърифатпарвар тадбиркорларимиз кўпайиб бораверсин. Кимдир китоб ўқимаслиги билан мақтанади, кимдир китоб тарғиботига ҳисса қўшади.
Батафсил "Жадид" газетасининг 25 июлдаги 30-сонида ўқишингиз мумкин.

👍3
Koʻngil ozodadur...
Ювсам ҳам кетмади. Энди бетонга ишқалаш жоиз
Икки йил олдин шу куни ижодий имтиҳон бўлганди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг "Маъсума" романи ҳақида 12 варақ эссе ёзганман. Тўғриси, бироз таҳрир қилса яхши бир тақриз ҳам чиқарди.
Суҳбат эса кимсан Собиржон Ёқубов билан бўлган. Очиғи, ўшанда ижоди билан яхши таниш бўлсам ҳам ўзини кўрмаганим учун танимагандим.
Охирида ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз қабулида бўлиб, гувоҳлар иштирокида уч нафар абитуриент сўнгги синовдан ўтганмиз. Устоз берган саволларнинг кўпига жавоб бера олганман, билмаганларим ҳам бўлган. Ақлим етмаганини тан олганман. Берилган саволлар албатта, квант физикаси ҳақида эмасди. Асосий урғу Ватанимизни қай даражада билишимизни аниқлашга қаратилганди.
Тангри таолонинг инояти билан, юртимизда ёшларга яратилган имкониятлар маҳсули ўлароқ, устозлар ҳиммати ва камтарона ижодим сабаб бўлиб ТАЛАБА бўлдим. Аллоҳга шукур!
Маълумот учун, бизим олийгоҳ: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

👍3🔥1👏1
ИГНАНИНГ ҲАСРАТИ
Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса – яланғоч дермиш.
Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.
✍️ Эркин Воҳидов
Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса – яланғоч дермиш.
Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.
✍️ Эркин Воҳидов
👍4👏1
Forwarded from The Bookfather
Adabiyotimizdagi eng katta kamchilik bu - muallifi (do'stimiz, ustozimiz, shogirdimiz yoki tanishimiz) xafa bo'ladi deb asarlarini xolis tanqid qilmaslik, ko'ngil uchun maqtab qo'yishdir.
Puxta tahlil qilib, kamchiliklarini aytsak muallif negadir kek saqlab yuradi.
Tanqidni ko'tara oladigan va to'g'ri qabul qiladiganlar ham bor. Lekin sanoqli.
Ana o'shanday ijodkorlarga hurmatim baland...
@timur_books

👍3👏1
Мен одамларга яхшилик қиламан деб, ўзимга ёмонлик сотиб олибман. Истеъдодсиз одамлар билан бекор олишган эканман. Уларни тузатиб бўлмас экан.
Абдулла ҚАҲҲОР
Абдулла ҚАҲҲОР
👍4👏1
#Бир_севги_афсонаси
❤️🔥ИШҚ АКС-САДОСИ
ХХ асрнинг 70-йилларида Ер юзида Анна Германнинг овози етиб бормаган давлат қолмаган ҳисоб. Унинг "Катюша", "Эхо любви", "Надежда" каби қўшиқлари ҳамон миллионлаб қалбларни ром этмоқда. Негадир машҳурлар севги бобида омадсиз бўлади кўпинча. Аммо унда ҳаммаси бошқача кечди.
➖ Юлдузликка борар йўл
Аннанинг қизиқарли ва маҳзун таржимаи ҳоли бор: асли олмон, сиёсий сабабларга кўра оиласи Марказий Осиёга келиб қолган, туғилган жойи Хоразм, Польшада шуҳрат қозонган. Бир ёшида отаси жосусликда айбланиб қатл этилди. Икки йил ўтиб, укаси вафот этди. Онаси билан Польшага жўнайди. Болалик ва ёшлик йиллари сарсон-саргардонликда кечади. Илк мусиқий таълимни Урганчда олди, университетда эса геология бўйича ўқиди.
Аммо у ер қаърига эмас, юрак қатламларига кириб боришни афзал кўрди.
➖ Бахт ўзи нимадир?
Анна бўлажак турмуш ўртоғи, муҳандис Збигнев Тухольский билан Вроцлавдаги соҳилда танишиб қолганди. Улар узоқ вақт хат ёзишиб, телефонда гаплашиб, аҳён-аҳёнда учрашиб юришди. Қиз қўшиқчилигини Збигневдан яшириб юрган. Биринчи марта унинг ҳузурида қўшиқ куйлаганида эса йигит тамоман мафтун бўлиб қолди. Шу кундан бошлаб Збигнев Аннани қўллаб-қувватлашга, унга ҳар томонлама ёрдам беришга аҳд қилди.
➖ Ўлимни енгган муҳаббат
1967 йил. Анна айни кучга тўлган, овозининг шираси қуюқлашиб турганда автоҳалокатга учради. Ўта оғир жароҳатлар билан 12 кун комада ётди. Аннанинг ўзи айтганидек: “Ҳаётда, афсуски, ҳамма нарса машқларсиз содир бўлади”.
Шифокорлар аёлнинг яшаб қолишига ишонмади. Аммо Аннанинг матонати ва қайлиғининг меҳнати ҳаммасини ўзгартирди. У олти ой гипсда, ҳаракатсиз ётди. Бу вақт давомида хотирасини йўқотаёзган, тилдан ҳам қолганди. Збигнев эса худди ёш болани парвариш қилгандай ҳафсала билан Аннага юришни ва гапиришни ўргатди. Хотирасини тиклаш учун қўшиқларидан фойдаланди. Шу тариқа беморимиз уч йилда оёққа турди.
Анна тузалгач, ниҳоят, 1972 йилнинг баҳорида Збигнев билан оила қурди. Икки йилдан кейин ўғилли бўлишди. Бу бола кейинроқ илм йўлидан кетиб, Польша Фанлар академиясида ишлади.
➖ Ҳаётга чексиз-чегарасиз муҳаббат
Бастакорлар унга кўпинча чуқур маъноли қўшиқларни олиб келарди. Аммо Анна уларни куйлашни хоҳламади, чунки у қайғудан қочадиган бўлиб қолганди. Ҳалокатдан кейин ҳаёт қувончларини, тириклик ва севгини тараннум қилишни мақсад қилди. Бу ҳақда ўзи шундай деганди: “Баъзида йиғлаб туриш руҳни тозалайди... Лекин доим. Шунинг учун ҳаётда қувонч ва кулги кўпроқ бўлиши керак”.
Машҳурлик чўққисида Анна Германга суяк саратони ташхиси қўйилди. Шу кунларда Збигнев рафиқасига ғамхўрлик қилиш учун ишдан кетишга мажбур бўлди.
Буни қарангки, хонанданинг сўнгги куйлаган қўшиқлари Довуд пайғамбарнинг санолари бўлиб чиқди.
1982 йил 26 август. Анна Герман 47 ёшида вафот этди. 7 ёшли ўғли ва 54 ёшли турмуш ўртоғи етим қолди.
➖ Сенсиз ўтар кунларим
Збигнев бошқа уйланмади. Ҳаётини ўғлига бағишлади. Йиллар ўтиб Збигнев Анна Герман ҳақида шундай деганди:
“Анечка ҳаммани яхши кўрарди, у оддий, самимий ва қалби қайноқ одам эди. У илоҳий китобларда ёзилган ҳикматга амал қилиб яшади: ўз яқинингни ўзинг каби сев. Ҳеч кимга ёмонлик қилмади, ҳеч кимга ҳасад қилмади, ҳеч кимдан ғазабланмади, ҳатто, арзирли сабаби бўлса ҳам”.
Анна Герман Збигневга муҳаббат берди. Ундан ҳам гўзал жавоб қайтди. Бу ишқ акс-садоси бутун дунёга Аннанинг гўзал қўшиқлари бўлиб ёйилди.
✍️ Отабек Бакиров
@OtabekBaxtiyor

❤4
30 ёшгача бўлган журналистлардан фақат бир кишига ҳасад қилишим мумкин эди. У ҳам бўлса Отабек Исроилов. Бахтимга у билан дўстмиз. 30 ёшдан катталарга ҳасад қилиш ақлдан эмас.
Демак, ҳаммаси жойида. Ҳеч кимга нисбатан ҳасад, кўролмаслик, ғайирлик қилмайман.

👍2👏1😁1
Forwarded from Jadid.uz | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟣 Муҳаммад ЮСУФ:
ИҚРОР🟣 Ахлок Аҳмад АХАН:
“ЎЗБЕКИСТОН – ОҲАНРАБОЛИ ЮРТ”🟣 Акиф АЗАЛП:
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР...🟣 Рустамбек ШАМСУТДИНОВ:
МАННОН РАМЗИЙ🟣 Сирожиддин ЗАЙНОБИДДИНОВ:
“ИЛМНИНГ АВВАЛИ ИШТИЁҚ”🟣 Рўзимбой ҲАСАН:
КУТУБХОНА – БИРНИКИ, МАНФААТ – МИНГНИКИ🟣 Ўткир РАҲМАТ:
ҚУЁШ ФАРЗАНДИ🟣 Султонмурод ОЛИМ:
ИККИ ҚУТБНИ БИРЛАШТИРГАН ҲОФИЗ🟣 Абдувоҳид ҲАЙИТ:
БЎРБОЙ🟣 Муҳайё РУСТАМОВА:
ҲАЁТ ЙЎЛИ – ҚУВВАТ МАНБАЙИ🟣 Холиёр САФАРОВ:
БАҲРОМБЕК ТАРЖИМОН КИМ БЎЛГАН?🟣 Шоҳрух АБДУРАСУЛОВ:
“АНОЙИНИНГ ЖАЙДАРИ ОЛМАСИ” ҚАРДОШЛАР САҲНАСИДА🟣 Камолиддин ТЎРАЕВ:
ШОХИГА УРСАНГ, ТУЁҒИ ЗИРҚИРАЙДИ🟣 Абдуллоҳ ЖАМОЛИДДИНОВ:
“ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ВАЪДА БЕРГАНМАН!”
Lotin alifbosida:
👉 @Jadidmediauz
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Koʻngil ozodadur...
#якшанба_мутолааси
#Таассурот
Тарихий асарни содда ва тушунарли тилда, шавқ билан ўқиладиган услубда ёзиш ҳамма адибнинг ҳам қўлидан келавермас экан. Баъзилар ўтмиш кайфиятини ифодалайман деб эскирган, талаффузи мураккаб, энг ачинарлиси қаҳрамонлар тилида турмай, сирғалиб тушиб кетадиган сўзлар чангалзорига кириб кетади. Баъзилар бадиият тўқимани кўтаради деб тарихий воқелик ўнгда қолиб, чап томонга от солади. Кошки афсоналари асар муваффақиятига ҳисса қўшса. Баъзилар эса бутун бошли илмий ишга етгулик материални зич қилиб, у ёқ-бу ёғига бадиий бўёқ чаплаб "ғишт" асарни ўқувчига тутади. Ана ундан кейин бечора ўқувчилар "Қайдасиз, ҳазрат Ойбек? Гуноҳимиз не эди, Миркарим бобо? Одил Ёқубов, Пиримқул Қодировнинг қадрига етмадикми?", деб уҳ тортиб ўтираверади.
Балки берилиб кетгандирман. Ахир сўнгги йилларда бир-биридан гўзал тарихий асарлар яратилди-ку. Биргина ўзим ўқиганларимни олсак, Луқмон Бўрихоннинг "Имом Мотуридий", Абдужалол Раҳимнинг "Абу Али ибн Сино" (3 китоб), Исажон Султоннинг "Абу Райҳон Беруний" (қисман), "Билга хоқон", Муҳаммад Алининг "Клеопатра" (қисман) романлари "тарихий асар зерикарли бўлади" деган қарашни парчалаб ташлашга қодир.
Куни кеча бу сафга яна бир китобни киритиб қўйдим. Бу Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимнинг "Хива босқини" романи. Ҳажман ихчам дейиш мумкин бўлган роман кенг қамровга эга.
Қисқача мазмуни: Хива хони Шерғозихоннинг ақл кучи билан мустамлакачилар қўшини ва раҳбари Черкасскийни қандай мағлуб этгани ҳақида сўз боради. Ҳарбий жиҳатдан анчайин заиф хонлик қандай қилиб ўз даври учун мукаммал қуролланган, Европани ҳам ҳаловатдан айирган қўшинни маҳв этгани бадиий талқин этилади. Роман бўйлаб Оллоберган ва Шоҳсанамнинг муҳаббат чизиғи кесиб ўтади.
Роман тўлиқ ватанпарварлик руҳида бўлиб, қуруқ гап эмас унинг амалий ифодаси қандай бўлишини кўрсатиб беради.
Асар ютуғи сифатида кўрган жиҳатларим:
1. Мавзунинг оригиналлиги. Ҳар ҳолда мен XVIII аср Хива хонлиги ва шимолдан бўлган ҳужум ҳақида бадиий асар ўқимаган эдим.
2. Холислик. Муаллиф Шерғозихон бўладими, Пётр I бўладими, Черкасский бўладими тарихий манбаларга таяниб характер яратади. Уларнинг шахсий ва арбоб сифатидаги ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилади. Россия империяси қудратини ҳам, Хива хонлиги заифлигини ҳам ҳиссиётларга берилмай тасвирлайди. Бирор образдан фаришта ясашга уринмайди.
3. Қисқа, аниқ, таъсирли. Ёзувчи саҳифа-саҳифа фалсафа сўқимайди, ортиқча тафсилотга берилмайди. Маҳоратини ишга солиб кичик-кичик бобларга улкан воқеалар моҳиятини сингдиради.
4. Ҳурмат. Муаллиф асарида бирон халқ ёки миллат шаънига ноўрин сўз айтмайди. Қасддан тарихни бузишга уринмайди. Шу билан бирга оламга достон бўлган, тарихда шундоқ кўриниб турган маълумотларни ҳам хаспўшламайди.
5. Ёқимли тил. Роман Хоразм шевасидай ширали тилда битилганки, ўқиганингиз сари тўймайсиз.
Муаллифнинг яхши шоир ва моҳир журналист бўлганини ҳисобга олсак, романда ҳаёт ва хаёл чегараси "олтин ўрталиқ"қа келтирилгани бежиз эмаслигини тушунамиз.
Шу ўринда айрим андишалар ҳам бор:
1. Черкасский хотини ва икки қизи чўкиб кетганини эшитгач, фақат рафиқасини эслаб кетади. Отанинг хаёлига негадир жуфт кабутардай пок ва норасида қизлари келмайди.
2. Оллоберган ва Шоҳсанамнинг висол онлари, ширин турмушига оз ўрин ажратилади. Бошқа воқеалар баён этилар экан, икки ёш муносабатлари ҳақида ўртада жуда узун танаффус қилинади.
3. Роман охирлагани сари бадиийлик ўрнини публицистика ва тарих кўпроқ эгаллай бошлайди. Ўзи Шерғозихоннинг вафотидан кейин асарда қайноқ нуқталар деярли қолмайди.
Нима бўлганда ҳам мана шундай ажойиб асар яратилган экан. Муаллифдан Аллоҳ рози бўлсин. Ўзининг раҳматига олсин!
Китобни чоп этгани учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда "Адабиёт" нашриёти жамоасига миннатдорчилик билдираман!

👏4
Эсиз буюк Ҳалималар,
Маърифати конлар кетди.
✍️ Гулжамол Асқарова
Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Носирова...

❤1👍1🔥1
САЙДИНГ ҚЎЯБEР, САЙЁД
Сайдинг қўябер, сайёд, сайёра экан мендек,
Ол домини бўйнидин, бечора экан мендек,
Ўз ёрини топмасдан овора экан мендек,
Иқболи нигун, бахти ҳам қора экан мендек,
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек,
Куйган жигари бағри садпора экан мендек.
Кес риштаниким, қилсун чаппаклар отиб жаста,
Ҳажрида алам тортиб, бўлди жигари хаста.
Тоғларға чиқиб бўлсун ёри била пайваста,
Кел, қўйма бало доми бирла они по баста,

Беш кун сени даврингда бечора хиром этсун,
Оҳулар ила ўйнаб, айшини мудом этсун,
Ёмғур суви тўлганда, тоғ лолани жом этсун,
Ҳаққингға дуо айлаб, умрини тамом этсун,

Саргашта бу водийда бир бошиға раҳм эткил,
Йўқ тоқати бандингга, бардошига раҳм эткил,
Йиғлаб сенга термулур, кўз ёшига раҳм эткил,
Раҳм этмасанг ўзига, йўлдошига раҳм эткил,

Тоғда очилиб лола, ер сабза баҳор ўлса,
Ахир бу нечук бедод, олам анга тор ўлса?
Чиқмай деса жойидин, узлатда фигор ўлса,
Гар чиқса баногоҳи домеға дучор ўлса,

Бечорани зулм айлаб, қўл-бўйнини боғлабсан,
Ҳар сори чекиб-судраб, ўлдиргали чоғлабсан,
Кўксини жафо бирла лола каби доғлабсан,
Сот менга, агар қасдинг олғувчи сўроғлабсан,

Йўқ ҳуши, пари теккан девонаға ўхшайдур,
Кўз ёши яна тўлган паймонаға ўхшайдур,
Ғам сели билан кўнгли вайронаға ўхшайдур,
Фурқатда бу Саъдулло ҳайронаға ўхшайдур,

ФУРҚАТ

Forwarded from Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
TAʼZIYA
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi uyushma a'zosi, taniqli shoir Botirjon Ergashevga volidai muhtaramasi Soraxon aya Madg‘oziyevaning vafoti munosabati bilan chuqur hamdardlik bildiradi.
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

😢2
Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
TAʼZIYA O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi uyushma a'zosi, taniqli shoir Botirjon Ergashevga volidai muhtaramasi Soraxon aya Madg‘oziyevaning vafoti munosabati bilan chuqur hamdardlik bildiradi. O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
Замондош ижодкорлар орасида Онага эҳтиром кўрсатиш, хизматини қилиш борасида уч шоир ҳақида жуда кўп одамдан таърифу тавсиф эшитганман. Булар Ўзбекистон халқ шоирлари Маҳмуд Тоир, Иқбол Мирзо ҳамда Ботиржон Эргашев.
Аллоҳнинг иродаси билан бугун уч муҳтарама волида ҳам орамизда йўқ. Шундай бўлса-да, уларни халқимиз танийди, билади, ғойибона ҳавас қилади, дуоларида эслайди. Чунки онаизорлар шундай фарзандлар тарбияладики, уларнинг ортидан ҳали узоқ замонлар раҳмату олқиш ёғилиб тургай.
Яхши фарзанд қолдирган одамнинг умри узун дейдилар. Яхши фарзанд яхши китоблар ёзадиган бўлса буям бир Худонинг инояти.
Ҳурматли шоирларимизнинг оналарини Аллоҳ раҳматига олсин. Оила аъзолари ва яқинларига гўзал сабр берсин.