Otabek Hasanov
29.6K subscribers
1.97K photos
531 videos
2 files
645 links
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари,
сиёсий фанлар доктори

Facebook: https://www.facebook.com/otabek.hasanov.75
Instagram: https://www.instagram.com/otabek_khasan/
Download Telegram
Бугун “Замонавий тарғибот технологиялари ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил қилдик.

Унда соҳа олимлари, олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, ёш мустақил тадқиқотчиларнинг илмий мулоҳазаларини эшитдик.

Глобаллашув жараёнида ахборотнинг оқими кўп, тарқалиши тезкор. Бугун уни тўхтатиб, чегара қўйиб тўсиб бўлмаслигини англадик.
Лекин бу информацион маконга қандай қилиб маърифатни, ватанпарварликни олиб кириш, ёшларда қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш мумкин?

Бу каби саволларга бугун фақат қуруқ гаплар билан эмас, илмий асослар билан жавоб топиш мумкин. Шу маънода конференция олдимизга қўйган саволларимизга жавоб топишда амалий аҳамият касб этди.

Соҳадаги муаммолар хусусида маънавий-маърифий ишларга масъул бўлганлар гапирди. Унга ечимлар таклиф қилди.

Билдирилган таклифлар, айтилган камчиликлар фаолиятимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mehr-oqibatni telefonga almashtirib yubormaylik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим кун бўлди. Кинематография агентлиги билан ҳамкорлигимиз акс этган меморандумни имзоладик.

Меморандумдан кўзланган асосий мақсад барча вазирлик, ташкилотлар бир бўлиб, бир мақсад йўлида ҳаракатланишдир.
Президент таъбири билан айтганда маънавиятни ўн қадам олдинга олиб чиқишдир.

Бу мақсад йўлида ҳудудлар томон
“Кинокарвон” акцияси йўлга чиқади. Актёрлар, режиссёрлар, зиёлилар иштирокида учрашувлар бўлади.

Ёшлар киноларни кўришгандан сўнг
“Фильм қаҳрамонларидан ибрат оламиз!” мавзусида иншо ёзади, энг яхши иншолар эса тақдирланади.

“Ҳар бир сериал – бир миссия” йўналишида бунёдкор ғоялар акс этган сериаллар экранларга чиқади. Кино соҳасидаги ёш ижодкорлар учун ўқув-семинарлари ташкил этилади. Биргаликда анимацион фильмлар, ижтимоий роликлар тасвирга олинади. Яна бир қатор улкан режаларимиз бор.

Бошқа йўналишларда ҳам бу каби ҳамкорлик меморандумларини имзолашни ният қилганмиз. Чунки, юртбошимиз айтганидек, биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ustoz

Ustozga hurmatsizlik bevosita otaga, onaga hurmatsizlik bo‘ladi

"Ustoz" loyihasining navbatdagi ishtirokchisi" "Jahon adabiyoti" jurnali bosh muharriri Ahmadjon Meliboyev.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Farzandga pul topishni o'rgatamiz, pul sarflashni o'rgatmaymiz!

Ko'rsatuvni quyida to'liq tomosha qilishingiz mumkin:
https://www.youtube.com/watch?v=tYmk5unG8Ms


@otabek_khasanov
"Яшил макон" — виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз

Шавкат Мирзиёев

@otabek_khasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япония, Хитой, Кореяда жамиятда ўзини тутиш қоидалари боғча ёшиданоқ ўргатилади.

Видеода Япония боғчаларидаги ҳолат тасвирланган.

Тарбия — жамиятдаги қадриятларни англаш ва унга риоя қилишда кўринади.

@otabek_khasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤Ота маконим

Муҳаммад Юсуф

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ustoz

Ustoz — butun umrini baxsh etuvchi zot.

O‘qituvchining bir so‘zi bilan
bolaning hayoti o‘zgarib ketishi mumkin.

Ustozning katta kichigi bo‘lmaydi.

Ustozini hurmat qilmaganga xuddi shunday munosabat qaytadi.

“Ustoz” loyihasining bu galgi ishtirokchisi –
“Ibrat farzandlari” loyihasi rahbari Rustam Qoriyev.
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ”Улуғбек” жамғармаси таклифига кўра, “Ватан туйғуси” мавзусида маъруза қилдим. Тингловчилар Олий таълим муассасаларининг проректорлари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, илмий изланувчилар ва иқтидорли талабалар бўлди.

Мавзу жуда муҳим, долзарб ва катта ҳаётий аҳамиятга эга. Ватан ҳар бир инсоннинг тақдири, ҳаёт йўлида яшайди. Ўз ҳаёт йўлини режалаштириш, муваффақият стратегиясини тузиб олиш, мазмунли умр йўлини яратиш эса бевосита юрт тараққиётига боғланади. Мамлакат ривожига ҳисса қўшаётган шахс ҳаммадан ҳам кўпроқ Ватан туйғусини англаган, унга муҳаббати мустаҳкам бўлади.

Маърузада кўтарилган фикр-мулоҳазалар бўйича ёшлар билан фикр алмашдик. Бу каби мавзуларда ҳар куни гаплашиш, уйғониш, уйғотиш бугунги кун зиёлисининг энг муҳим вазифасидир.

@otabek_khasanov
#iqtibos

Millatni uyg‘otish — uyg‘onganlarning vazifasi.

Abdulhamid Cho‘lpon

@otabek_khasanov
Бугун “Янги Ўзбекистон” университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, ижод мактаби ҳамда Миллий мақом марказига тамал тоши қўямиз. Янги шаҳар қурилиши илм-фан, маънавият масканларидан бошланаётгани бежиз эмас. Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади.

***

Бугун пойдевори қўйилаётган масканлар кўп йиллар халқимиз маънавиятини бойитиш, ёшларимизни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади. Янги Тошкент шаҳрининг нафақат юртимиз, балки минтақамизда ҳам чинакам илм-маърифат ва маданият марказига айланишига катта ҳисса қўшади, деб ишонаман.

Президент Шавкат Мирзиёев

◽️Янги Тошкент шаҳрининг қурилишига тамал тоши қўйиш маросимдаги
нутқдан.

@otabek_khasanov