Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#семинар_тренинг

Маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловларига ҳам саноқли кунлар қолди. Маҳаллаларга муносиб номзодларни сайлаш учун жойларда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Оққўрғон маҳалла раислари сайловини ўтказиш штабида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 16 мартдаги қарорига асосан ”Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш” мавзуида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссия аъзолари ва бошқа масъуллар учун ташкил этилган семинар-тренингда сектор раҳбарлари, туман Адлия бўлими бошлиғи ҳам иштирок этди.

Семинарда маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловини ташкил қилишга оид долзарб масалалар, туман фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси олдида турган вазифалар, сайловни юқори савияда ўтказишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#семинар_тренинг
#хотин_қизлар_фаоли

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига кўра, ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш юзасидан семинар-тренинглар ва амалий машғулотларни жорий йилнинг май ойида ўтказиш белгиланган.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун Оққўрғон туманидаги 4та сектор штабида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида семинар-тренинг амалий машғулотлари ўтказилмоқда.

Беш кун мобайнида давом этадиган мазкур ўқув семинардан кўзланган асосий мақсад маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш бўйича тизимдаги раҳбар ва масъул кадрларни назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ҳамда янада ривожлантиришдан иборатдир.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#семинар_тренинг

Маҳалла аёллар фаоллари амалий кўникмаларини бойитмоқда

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига кўра, ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш юзасидан туманимиздаги 4та секторда семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Оққўрғон туман ИИБ ХПХ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Д.Файзуллаева ҳам маҳалла аёллар фаолларига опа-сингилларимиз билан ишлашда эътибор қаратадиган жиҳатлар, қайнона-келин можаролари, ҳимоя ордерлари бериш тартиблари, низоли оилалар билан ишлаш йўл-йўриқларини батафсил тушунтирмоқда.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Семинар

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан #маҳалладаги_ёшлар_етакчилари билан ишлаш шўба мудирларига республика ўқув-семинари ташкил этилган эди.

Ўқув-семинардаги билим ва кўникмаларни қуйи бўғинга етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида Оққўрғон туманидаги 29 та маҳалла ёшлар етакчиларига Моно марказ биносида семинар ташкил этилди.
#Муносиб_меҳнат_шароити
#семинар

Бугун туманимиздаги «Ишга марҳамат» мономарказида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Иш берувчилар конфедерацияси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти корхона ҳамда ташкилотларида «Муносиб меҳнат шароитларини яратиш - иш берувчиларнинг бурчи» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этмоқда.

Семинарнинг асосий мақсади – ишчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларининг олдини олиш, иш берувчиларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдир.

Семинарда вазир Н.Хусанов, Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев, Бандлик бош бошқармаси раҳбари У.Шоумаров ҳамда Оққўрғон тумани ҳокими А.Каримджанов иштирокида «Ишга марҳамат» мономарказининг битирувчиларига сертификат топширилди.
#СЕМИНАР_ТРЕНИНГ
#МАҲАЛЛА_ЕТАКЧИЛАРИ

🎤 Беш ташаббус олимпиадасининг навбатдаги мавсумига тайёргарлик кўриш, олимпиада доирасидаги танлов ва мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш, психология, жамоа билан ишлаш, нотиқлик санъати юзасидан маҳалла ёшлар етакчиларига маҳаллий ўқув семинар ташкил этилди.

✍️ Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими мазкур семинарни ташкил этишда ҳамкорлик қилган Тошкент давлат педагогика университетининг таянч докторанти, "Шуҳрат" медали соҳиби, тажрибали амалиётчи психолог Нуриддин Убайдуллаевга мастер-класс учун ўз миннатдорлигини билдиради.

#изланамиз #ўрганамиз #ҳаракатдамиз
#семинар

Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиши нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини, балки оилаларнинг турмуш фаровонлиги ва даромади ошишига ҳам хизмат қилади.

👉Батафсил👈

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#семинар

Оққўрғон туман Мономарказида “Annexure Financial Solutions” консалтинг компанияси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлик дастури билан биргаликда “Агро-озиқ-овқат соҳасида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида иқлим оптималлаштирилган билим ва инновациялар тизимини сақлаш” лойиҳаси доирасида танлаб олинган Оққўрғон тумани қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳа вакиллари билан ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув семинарда туман ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими,  “Annexure Financial Solutions” консалтинг компанияси вакиллар, ҳоким ёрдамчилари, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган фемер хўжаликлар раҳбарлари, экспортёрлар иштикор этишди.

Лойиҳанинг мақсадли вазифаларидан бири Оққўрғон тумани аграр секторида қулай агробизнес муҳити ва қўшилган қиймати занжирини яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
#семинар

Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси

Ҳоким ёрдамчилари учун «Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси» мавзусига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарда Республикада фаолият олиб бораётган барча ҳоким ёрдамчилари қатнашмоқда.   Шу жумладан Оққўрғон туманида фаолият олиб бораётган  29 нафар ҳоким ёрдамчилари қатнашмоқда. Семинар 21-25 август кунлари давом этади.

Батафсил
#Семинар

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Оққўрғон тумани Навойи ҳудудида жойлашган "Қорасироқ" Агро Файз ф/х дала майдонида 2024 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш бўйича вилоят семинари ташкил этилди.

Семинарда Ўзагроинспекциянинг Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи С.К.Садиков, туман ҳокими Т.А.Боболов, ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Шинтемиров, Ўзагроинспекциянинг туман бўлими бошлиғи У.Маматхўжаев, Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А.Ортиқов, вилоят техника холатини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори Р.Шерматов ҳамда барча туман техника ҳолатини назорат қилиш бўйича бош инспекторлар ва тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида шудгор ишлари қай тарзда сифатли ўтказиш мумкинлиги ҳамда чуқурлиги қандай усулда ўлчаниши ва сифати хақида иштирокчиларга амалда иш жараёни кўрсатиб ўтилди.

Туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Шинтемиров ҳам ўз фикирларини семинар қатнашчилари тушунтириб берди.

@Oqqorgon_hokimligi
#Антикоррупция
#семинар

Билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!

Антикоррупция ойлиги доирасида Оққўрғон тумани ҳокимлигида ҳуқуқий семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўбаси вакиллари, туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари, Жиноят ишлари бўйича туман суди, туман Адлия бўлими, туман Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Коррупцияга қарши кураш ойлиги доирасида ўтказилган
семинарда порахўрликни олдини олиш ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида фикр алмашилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг порахўрлик жиноятига жазо муқаррарлиги борасида маърузалари тингланди.

Жараёнда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

Порахўрликнинг шахс ва жамиятга кескин салбий таъсири тўғрисида ҳаётий воқеалар асосида видеороликлар намойиш этилди.

Каналга аъзо бўлиш👇
@Oqqorgon_hokimligi
#семинар

СИЗ ЁЛҒИЗ ҲАМ, ҲЕЧ КИМДАН КАМ ҲАМ ЭМАССИЗ!

Туманимиздаги алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун 78-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда ногиронлиги бор болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, келажакда ўз ҳаёти ва оиласи учун ўрганган касби орқали ўз ўрнини топиши борасидаги жараёнлар ёритиб берилди.

Ўқув-
семинарида туманимиздаги мактаб-интернати ва барча мактаблар раҳбарлари, таълим масканлари масъуллари иштирок этишди. Семинар давомида мактаб меҳмонлари бу ердаги шароитлар билан танишиб, олиб борилаётган ишларнинг жонли гувоҳи бўлишди.

Ўқув-
семинари очиқ мулоқот руҳида ўтди. Меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбир якунида мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган дастурлар ҳаммани хушнуд қилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#семинар
#услубий_кўмак

✍️ Оққўрғон туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази , Камбағалликни қисқартириш ва бандилкка кўмаклашиш бўлими, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 29 та МФЙ расиларига "Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ва уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби" тўғрисида штаб аъзолари услубий ва амалий семинар ташкил этилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон
#семинар

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Тошкент вилоятидаги туман, шаҳар Кенгашлари раислари ва бош ҳисобчилари учун "Қишлоқ хўжалик соҳасида фаолият юритаётган ходимларнинг иэтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ҳамда бошланғич ташкилотлар фаолиятини тўғри йўлга қўйишда тармоқ касаба уюшмаларининг иш самарадорлигини ошириш" мавзусидаги ўқув-
семинари бўлиб ўтди.

@Oqqorgon_hokimligi
#семинар

Жорий йилнинг 22 июн куни Оққўрғон тумани Толовул МФЙда 2024 йилда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги, 22 та туман-шаҳар масъул ходимлари ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида
семинар бўлиб ўтди.

@Oqqorgon_hokimligi
#СЕМИНАР_ТРЕНИНГ

Жорий йилнинг 30 октябр куни Оққўрғон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида маҳаллада комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар учун “Ижтимоий ходим амалиёти ҳамда кейс-менежмент босқичлари”  мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Семинар

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Оққўрғон тумани Навойи ҳудудида жойлашган "Қорасироқ" Агро Файз ф/х дала майдонида 2025 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш бўйича семинари ташкил этилди.

Семинарда туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.,
Ўзагроинспекциянинг туман бўлими ва тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида шудгор ишлари қай тарзда сифатли ўтказиш мумкинлиги ҳамда чуқурлиги қандай усулда ўлчаниши ва сифати хақида иштирокчиларга амалда иш жараёни кўрсатиб ўтилди.

@Oqqorgon_hokimligi
#Семинар

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди.

Бугун мамлакатимиз миқёсида  Президентимиз раҳбарликларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бизни янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Инсон қадрини улуғлаш ғоялари атрофида бирлаштирди.

Она табиатни асраш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Азал-азалдан кўчат эккан, боғ яратган инсонларга халқимиз алоҳида эҳтиром билан қараб, улуғлаб келади.  Ўз навбатида, куз фаслининг тароватли шу кунларида туманимизнинг ҳар бир фуқаросини ён-атрофни хушманзара бўлишига ҳисса қўшишини хоҳлаймиз.

Кўчат экиш, ниҳолларни кўпайтириш бу мусаффолик, экологик муҳит софлиги ҳамда она табиатга ғамхўрлик ва инсонийликнинг юксак намунасидир!

Ушбу лойиҳа доирасида жорий йилнинг 26 ноябр куни тумандаги Ҳамид Олимжон массивидаги "Шохжаҳон Комила Файз" фермер хўжалиги даласида туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди. Туман ҳокими Т.Боболов томонидан ҳудуднинг тупроқ иқлим шароитига мос ниҳолларнинг ерга қадалиш тартиби семинар иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.

Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

@Oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди.

Оққўрғон туман ҳокими Т.Боболов томонидан ҳудуднинг тупроқ иқлим шароитига мос ниҳолларнинг ерга қадалиш тартиби семинар иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.

@Oqqorgon_hokimligi