Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
4.64K subscribers
30K photos
1.88K videos
51 files
3.87K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Наврўз
#мурожаат_ортидан
#хайр_саховат

Умумхалқ байрамларида халқимизга хос бўлган меҳр, саховат каби фазиларлари ёрқин намоён бўлишига одатланганмиз. Наврўз байрами тобора яқинлашмоқда.

Туман ҳокимлигига моддий, маънавий қийинчилиги юзасидан мурожаат қилган "Султонобод" МФЙда яшовчи фуқаро С. Қўчқоров оиласи ҳолидан туман мутасадди ташкилотлари ҳамда ҳомийлар билан биргаликда хабар олинди.

Жумладан, "Мухсинхон тўра" жоме масжиди имом ноиби О.Абдувакилов, Туман адлия бўлими бошлиғи Б.Жўраев ҳамда Туман тиббий-ижтимоий хизматларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ў.Болтабоев ушбу оиланинг вояга етмаган фарзандига ногиронлик араваси топширди ҳамда моддий ёрдам кўрсатди.
#мурожаат_изидан

"Тортувли" МФЙ фуқаролари маҳаллада табиий газ йўқлиги юзасидан бир неча идоралар эшигини тақиллатишди. Ушбу мурожаат Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ келиб ўрганиб маҳалла аҳлиги қонунчиликда белгиланган тартибда тушунтириш ишлари олиб борди.
#мулоқот
#мурожаат

⚡️Тадбиркор ва экспортёрларнинг бизга гаплари кўп, энди ҳар шанба куни 15.00 да ҳудди шундай учрашувлар қиламиз — Зойир Мирзаев

Айни вақтда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси ҳиёбонида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида қабул ўтказилмоқда.

Президентимизнинг кечаги селекторларидан келиб чиқиб бизнес учун қўшимча шарт шароитлар яратишга бағишланган мулоқотда вилоят ва туман-шаҳарлардаги барча секторлар раҳбарлари, солиқ, божхона, банк-молия муассасалари масъуллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишмоқда.

Бугунги очиқ мулоқот аввалгилардан фарқ қилади. Унда вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатлари тингланади.

Дарвоқе, жараённи ижтимоий тармоқдаги қуйидаги саҳифа орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/100064671644395/videos/2318369761795366/

📌Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар шанбаси Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказиб келинмоқда.

🔹
Хусусан, бугун ҳам анъанага мувофиқ, тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

🔹Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур
масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этиб, тадбиркор ва экспортёрларни ўйлантириб келаётган масалалар юзасидан мурожаатларини тинглашди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби
#мурожаат

https://youtu.be/htzrSyhwlgg

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятдаги 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинига сайланган раисларни қутлаб, улар олдидаги долзарб ва муҳим вазифаларни яна бир бор қайд этиб ўтди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Мурожаат

ОҚҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Батафсил

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#мурожаат

Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи аҳолига ҳисобот бериб, тадбиркорларга мурожаат йўллади

Батафсил

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#мурожаат

ОҚҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Батафсил

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#мурожаат_ва_ечим

⚡️⚡️⚡️Инсон қадри учун: Зойир Мирзаевнинг ҳудудлар бўйлаб сайёр қабули давом этмоқда

🔹Хабар қилганимиздек, бугун Оққўрғон туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

🔹Қабулда аҳоли моддий-кўмак, уй-жой, соғлиқни сақлаш, маиший турмуш муаммоларига доир қатор масалалар билан мурожаат қилди.

🔹Мулоқотда тиббий хизмат, кредит таъминоти, бандликка доир бир қанча масалалар ўз ечимини топди.

🔹Хусусан, Адолат Шерова оилавий шароит сабаб бир неча йилдан буён таъмирталаб уйда яшаб келаётгани, уста ишлатишга имкони йўқлигини баён этди.

🔹Мазкур мурожаат вилоят ҳокими томонидан назоратга олиниб, Адолат опага уйини таъмирлаб олиши учун 12 миллион сўм амалий ёрдам сифатида бериладиган бўлди.

🔹Гулчеҳра Турсунова қизининг бетоблиги, даволатиш учун имконияти етмаётгани инобатга олиниб, вилоят ҳокими 5 млн. сўм пул маблағини моддий ёрдам сифатида ажратиш юзасидан тегишли кўрсатма берди.

🔹Шунингдек, Пардабой Султоновга даволаниши учун 10 млн. сўм маблағ бериладиган бўлди.

🔹Сайёр қабул давомида соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам масаласидаги мурожаатларни ўз жойида ҳал этиш мақсадида 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

🔹Жараёнда айрим фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар ҳам берилди.

🔹Вилоят раҳбарининг ҳудудлар бўйлаб сайёр қабуллари давом этади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат

⚡️Оққўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бекзод Шомирзаевнинг ҳисобот ва тадбиркорларга мурожаати

👉Батафсил👈

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сайёр_қабул
#мурожаат_ва_ечим

Жорий йилнинг 12 март куни 1 сектор ҳудудида жойлашган Қаҳрамон МФЙда Оққўрғон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори Ш. Мирзаевнинг фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабулиўтказилди

Сайёр қабул жараёнида жами 12 та мурожжаат келиб тушиб,
мурожаат мазмуни ва тоифасига қараб масъулларга йўналтирилди.

Белгиланган режа асосида 2024 йил давомида ҳар ойда икки маротабадан барча махалларда сайёр қабул ўтказилиши режалаштитилган.

Маълумот ўрнида жорий йилнинг 19 март куни Қўрғонтепа МФЙда навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтади.

@Oqqorgon_hokimligi
#Мурожаат_ечим

Оққўрғон тумани Зарбдор МФЙ Самарканд махалласига кириб келувчи кўприкни таъмирлаш бўйича аҳоли томонидан
мурожаат келиб тушган эди. Айни пайтда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳолатни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Ҳурматли тадбиркорлар ва бизнесда энди иш бошламоқчи бўлаётган юртдошлар!

Сизларга яхши маълумки, бугун мамлакатимизда бизнес муҳитини тубдан яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар бир тадбиркорнинг оёққа туриши, бу йўлда пайдо бўладиган муаммо ва масалаларни ҳал этишда ёлғиз қолиб кетмаслиги, бизнес ғояларини ҳаётга тўлақонли татбиқ этиши борасида давлат идоралари масъулдир.

Бугундан эътиборан вилоятда, қолаверса барча шаҳар ва туман ҳокимлари бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув ва мулоқотлар узлуксиз ташкил қилинади.

Мен барча тадбиркор ва ишбилармонларга, энди иш бошламоқчи бўлиб турган юртдошларимизга мурожаат қилмоқчиман

Сизнинг бутун дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишлар даврида юзага келадиган муаммоларингизни тезкорлик билан бартараф қилиш, фаолиятингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, вилоят ҳокимлигида, барча шаҳар ва туманларда 24 соат фаолият юритувчи штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Мурожаат қилинг, биз сизга кўмакчимиз. Қуйидаги телефон рақамларини ёзиб олинг ва барчага етказинг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат

Оққўрғон тумани прокурори Дилшод Файзиевнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида ота-оналарга
МУРОЖААТИ

Ассалому алейкум ҳурматли ота-оналар!

Туманда хавфсиз муҳитни яратиш, криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни содир этилишини олдини олиш борасида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Лекин, ҳамкорликда жамоатчилик билан айрим ишларни амалга ошириш учун Сизларга
мурожаат қилмоқчиман.

Ҳурматли ота-оналар - балоғат ёшига етган фарзандларингиз билан ҳар куни суҳбат қуринг, улардан - кундалик ўқишлари, ишлари ҳақида сўранг, телефон қурилмалари, ундаги шахсий ёзишмалари, кимларга нима юбораётгани, кимлар билан нима ҳақида суҳбат қуришини - эринмасдан текширинг!

Айрим балоғат ёшидаги болаларни – яланғоч, порнографик, уятсиз, бузуқ - фото ва видеолар, тасдиқланмаган диний мазмундаги видеоролик ҳамда маърузаларни, – дўстлари, севган йигити ёки қизларига юбориш ҳолатлари, кун сайин кўпайиб бормоқда.

Бу каби ҳолатлар учун Жиноят Кодексида жиноий жазолар белгиланган !

Бундан ташқари, фарзандларимизни ёмон иллат ҳисобланган, психотроп ва бошқа гиёҳвандлик воситалари қурбони бўлишини бирга - олдини олайлик.

Бу учун, ҳар бир ота-она, ёки уларни ўрнини босувчи шахс, фарзандларининг шахсий кийими, сумкалари, техник воситалари, автомашиналарини кўздан кечириб, бу ҳақида, қаттиқ оилавий назоратни олиб бориши шарт.

Акс ҳолда, “Кўза кунда эмас, кунида синади” деганидек, азиз ва шириндан шакар фарзандларимизни, – жиноятга қўл уришига, ёки гиёҳвандлик воситаси қурбони бўлишига, сабабчи бўлишимиз мумкин.

Ҳурматли тумандош, азиз ота-оналар !

Бугундан бу масалага жиддий ёндашиб, азиз фарзандлар бахту-иқболини кўриб, тинч-осуда яшашлари учун оилада, маҳаллада, кунлик назоратни кучайтиришимиз зарур!

Шуни ёдда тутинг, бепарволик ва эътиборсизлик, ҳар қандай оила, маҳалла, жамиятга, жиддий муаммо олиб келади.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

⚡️⚡️⚡️ Оққўрғон туман прокурори Дилшод Файзиевнинг пластик карталардан пул ўғирланишини олдини олиш бўйича туманимиз аҳолисига йўллаган МУРОЖААТИ

Ҳурматли тумандошлар!

Оққўрғон туманда криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни содир этилишини олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганидан яхши хабардорсиз.

Бу долзарб вазифаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ҳамкорлик масалаларига ҳам боғлиқ. Шу боис сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман.

Хабарингиз бор, кейинги пайтларда туманимизда номаълум шахслар томонидан банк пластик карталардан пул ечиб олиш ҳолатлари ортиб бормоқда.

Бу ҳақида @OQQORGON_HOKIMLIGI телеграм канали ва “Оққўрғон овози” газетасида батафсил маълумот бериб боряпмиз!

Шундай бўлсада, кибержиноятларни содир этишнинг қуйидаги усулларидан огоҳ бўлишингиз кераклигини яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдик.

Биринчидан, телефонингизга нотаниш ёки яширин рақамлардан қўнғироқ қилиб, ўзини “банк ходими” ёки бошқа бир молия ташкилот ходими сифатида таништириб, сизга ҳомийлик сифатида пул ажратилиши, фондлардан пул ажратилиши, нафақага чиқиш даврига аниқлик киритиш каби пул берилиши билан боғлиқ хабарларни айтса, асло ишонманг!

Бундай вазиятларда соддалик қилиб, шахсингизга оид маълумотлар, паспорт рақамингиз, юз тасвирингизни телеграмдаги профилингиз юборманг!

Чунки, айни усулда фирибгарлар алдов йўли билан пластик картангиздаги маблағларингизни ўзлаштириб олади.

Иккинчидан, телеграмдаги профилингиз орқали нотаниш аккаунтлардан бир-икки дақиқа вақтингизни ажратишингизни, молиявий ўйинларда иштирок этиб, кўпроқ пул олиш, инвестиция компанияларига пул тикиб даромадга эга бўлишингиз, мижозларга жамоатчилик хизматини ошириш, ҳеч нима иш қилмасдан кунига 22 минг сўмдан маблағни олиш каби текинга пул бериш билан боғлиқ ёлғон хабарларни билдириш орқали, шахсингизга оид маълумотлар, паспорт рақамингиз, юз тасвирингизни алдов йўли билан олишга эришиши мумкин.

Учинчидан, фирибгарлар турли ташкилот, корхона, компанияларга тегишли бўлган телефон рақамларни сохталаштиришга имкон берувчи дастурлардан фойдаланиб, текинга пул бериш билан боғлиқ ёлғон хабарларни билдириш орқали, шахсингизга оид маълумотлар, паспорт рақамингиз, юз тасвирингизни алдов йўли билан олишга қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Мазкур ҳолатлар телефонингизга уланган банк пластик картангизга кибержиноятларнинг яширин равишда ва тезкорлик билан кириб, ундаги пулларни ўғирлаш орқали ёки номингизга хусусий молиявий корхоналардан кредитлар расмийлаштириш орқали пулларни ўзлаштириб, қарздор бўлишингизга сабаб бўлади!

🔴 Шу боис, пластик карта рақамингиз, паспорт рақамингиз ва бошқа шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон ҳеч кимга берманг ва бу таклифларга рози бўлманг!

Бундай мурожаат ёки таклиф бўлса нима қилиш кераклиги учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг!

Аввало, суҳбатни дарҳол тўхтатиб, бу тўғрисида зудлик билан Ички ишлар органларидаги
102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг!

Ички ишлар органларида тезкор-суриштирув ишлари ўтказилиши, мурожаат қилган ташкилот ёки фуқаронинг фирибгар ёки ишончли экани текширилиб берилиши таъминланади.

❗️Шуни ёдда тутинг, “Текин пишлоқ қопқонда” бўлади, деганларидек фирибгарларга алданиб қолманг!

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

⚡️⚡️⚡️ Оққўрғон туман ИИБ бошлиғи подполковник Илғор Турғуновнинг пластик карталардан пул ўғирланишини олдини олиш бўйича туманимиз аҳолисига йўллаган МУРОЖААТИ

Ҳурматли тумандошлар!

Оққўрғон туманда криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни содир этилишини олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганидан яхши хабардорсиз.

Бу долзарб вазифаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ҳамкорлик масалаларига ҳам боғлиқ. Шу боис сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман.

Хабарингиз бор, кейинги пайтларда туманимизда номаълум шахслар томонидан банк пластик карталардан пул ечиб олиш ҳолатлари ортиб бормоқда.

Бу ҳақида @OQQORGON_HOKIMLIGI телеграм канали ва “Оққўрғон овози” газетасида батафсил маълумот бериб боряпмиз!

Шундай бўлсада, кибержиноятларни содир этишнинг қуйидаги усулларидан огоҳ бўлишингиз кераклигини яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдик.

Биринчидан, телефонингизга нотаниш ёки яширин рақамлардан қўнғироқ қилиб, ўзини “банк ходими” ёки бошқа бир молия ташкилот ходими сифатида таништириб, сизга ҳомийлик сифатида пул ажратилиши, фондлардан пул ажратилиши, нафақага чиқиш даврига аниқлик киритиш каби пул берилиши билан боғлиқ хабарларни айтса, асло ишонманг!

Бундай вазиятларда соддалик қилиб, шахсингизга оид маълумотлар, паспорт рақамингиз, юз тасвирингизни телеграмдаги профилингиз юборманг!

Чунки, айни усулда фирибгарлар алдов йўли билан пластик картангиздаги маблағларингизни ўзлаштириб олади.

Иккинчидан, телеграмдаги профилингиз орқали нотаниш аккаунтлардан бир-икки дақиқа вақтингизни ажратишингизни, молиявий ўйинларда иштирок этиб, кўпроқ пул олиш, инвестиция компанияларига пул тикиб даромадга эга бўлишингиз, мижозларга жамоатчилик хизматини ошириш, ҳеч нима иш қилмасдан кунига 22 минг сўмдан маблағни олиш каби текинга пул бериш билан боғлиқ ёлғон хабарларни билдириш орқали, шахсингизга оид маълумотлар, паспорт рақамингиз, юз тасвирингизни алдов йўли билан олишга эришиши мумкин.

Учинчидан, фирибгарлар турли ташкилот, корхона, компанияларга тегишли бўлган телефон рақамларни сохталаштиришга имкон берувчи дастурлардан фойдаланиб, текинга пул бериш билан боғлиқ ёлғон хабарларни билдириш орқали, шахсингизга оид маълумотлар, паспорт рақамингиз, юз тасвирингизни алдов йўли билан олишга қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Мазкур ҳолатлар телефонингизга уланган банк пластик картангизга кибержиноятларнинг яширин равишда ва тезкорлик билан кириб, ундаги пулларни ўғирлаш орқали ёки номингизга хусусий молиявий корхоналардан кредитлар расмийлаштириш орқали пулларни ўзлаштириб, қарздор бўлишингизга сабаб бўлади!

🔴 Шу боис, пластик карта рақамингиз, паспорт рақамингиз ва бошқа шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон ҳеч кимга берманг ва бу таклифларга рози бўлманг!

Бундай мурожаат ёки таклиф бўлса нима қилиш кераклиги учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг!

Аввало, суҳбатни дарҳол тўхтатиб, бу тўғрисида зудлик билан Ички ишлар органларидаги 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг!