Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
6.84K subscribers
30.1K photos
1.89K videos
52 files
3.88K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Хотира_улуғ_қадрият
🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗

Оққўрғон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 9-май - «
Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🎺Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан она Ватан, тинчлик ва инсонпарварликни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар ижро этилди
.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Хотира_улуғ_қадрият
#Файзулла_ота_омон_бўлинг
🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗

Оққўрғон тумани Халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбия ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири Н.Шарипов ҳамда 12-,13-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, шунингдек, Мудофаа вазири кубоги мусобақасининг мутлақ ғолибларидан иборат “Темур авлодлари” жамоаси эрта тонгдан Оққўрғоннинг ягона фахри, улуғи бўлган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 102 ёшли Файзулла ота Нурматов билан учрашдилар.


Ўқувчи-ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва миллий рақслар Файзулла отага байрамона кайфият улашди.

Ёшларнинг ҳарбийча либос ва юришлари, дадил сўзлашлари, айниқса, оққўрғонлик "Темур авлодлари" жамоасининг Республика танловида олий ўринни эгаллаганини эшитган отахон туманимиз ёшлари билан фахрланишини айтиб ўтди.

Файзулла ота байрам баҳонасида хонадонига келган меҳмонлар ҳамда ёшларга миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги учун ва дунёда ҳеч қачон уруш бўлмаслигини тилаб дуо қилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi