Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
6.9K subscribers
30.1K photos
1.89K videos
52 files
3.88K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон_тумани
#Ёшлар_тарбияси_устувор_вазифа

Бугун тумандаги 1-сон политехникумда 
Ёшлар ўртасида "оммавий маданият" нинг салбий оқибатлари, интернетдан келаётган хавф-хатарлардан хабардор қилиш, уларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши "мафкуравий иммунитет"ни мустаҳкамлаш борасида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида RMMM туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, туман ИИБ XKMБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева, туман бош имом хатиби Н.Марҳумов, Чирчиқ Олий Танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти офицери А.Жанобиддинов, Туман ИИБ ходими Ж.Деҳқонов, Миллий гвардия ходими Б.Тўрақулов, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходими Х.Хабибуллаева, 1-сон политехникум директори М.Рустамовлар иштирок этишиб, ёшлар ўртасида "оммавий маданият" нинг салбий оқибатлари, уларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши "мафкуравий иммунитет"ни мустаҳкамлаш юзасидан ёшларга кенг тушунчалар берилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#Ёшлар_тарбияси_устувор_вазифа

Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.

Тумандаги 13-мактабда ўқувчи-ёшлар ўртасида "Гиёҳвандлик аср вабоси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Кўзланган мақсад, вояга етмаганлар ўртасидаги турли хил ғайри-ижтимоий ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этилишини олдини олишдан иборат.

Тадбирда туман ИИБ ХКМБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева, РМММ туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими Оққўрғон тумани инспектор-психологи лейтенант С.Умаровалар иштирок этиб, ўқувчи-ёшларга турли зарарли иллатлардан огоҳ бўлишлиги, гиёҳвандлик аср вабоси эканлиги, психотроп моддалар ва уларнинг зарарли оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди ва мавзуга доир буклетлар тарқатилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#Ёшлар_тарбияси_устувор_вазифа

Бугун тумандаги 2-сон политехникумда 
Ёшлар ўртасида "оммавий маданият" нинг салбий оқибатлари, интернетдан келаётган хавф-хатарлардан хабардор қилиш, уларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши "мафкуравий иммунитет"ни мустаҳкамлаш борасида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида RMMM туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, туман ИИБ XKMБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева, маҳалла хотин-қизлар фаоли, 2-сон политехникум директори Ў.Худойназаровалар иштирок этишиб, ёшлар ўртасида "оммавий маданият" нинг салбий оқибатлари, уларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши "мафкуравий иммунитет"ни мустаҳкамлаш юзасидан ёшларга кенг тушунчалар берилди.

@oqqorgon_hokimligi