Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.79K subscribers
26K photos
1.62K videos
45 files
3.22K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#кун_тартиби

Ҳафтанинг илк куни муҳим учрашув ва мулоқотлар билан бошланди

👉Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

Бугун вилоятимиз ёшлари, хусусан, маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари билан овозли чатда мулоқот ўтказдик

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#тиббиёт
#кун_тартиби

Тиббий хизмат - жиддий хизмат: буни янги ва замонавий тиббиёт бирлашмасига эга бўлган оҳангаронлик саломатлик посбонлари ҳам чуқур англашлари керак.

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

⚡️Анъана давом этади: бугун ҳам тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларга ечим изланди

🔹
Хабар берганимиздек, анъанага мувофиқ, бугун ҳам Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

🔹Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур
масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

🔹150 дан ортиқ тадбиркорларнинг савдо-сотиқ, банк кредити, солиқ тўловларидаги муаммолари, ер ажратишдаги масалалар ўртага ташланиб, масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби
#мурожаат

https://youtu.be/htzrSyhwlgg

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятдаги 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинига сайланган раисларни қутлаб, улар олдидаги долзарб ва муҳим вазифаларни яна бир бор қайд этиб ўтди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

https://youtu.be/P4fWdxtxT9A

Янги ҳафтанинг илк
кунини бугуннинг муҳим талабига доир мавзуни таҳлилий-танқидий муҳокама қилишдан бошладик.

Вилоятимиздаги 1020 та маҳаллада қарийб олти ойдан буён фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчилари фаолиятида яхши натижалар, ибратли ташаббуслар кўп, албатта. Буни энг аввало, оддий одамлар ўз кундалик турмушларида кўриб, ҳис этмоқдалар.

Бироқ, афсуски, эътибордан четда қолаётган масалалар, муаммолар ва энг ёмони, бой берилаётган имкониятлар ҳам етарли...

Бугун вилоят фаоллари ва мутасаддилари, туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари иштирокида ана шулар ҳақида очиқ гаплашдик.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

⚡️Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев туман ва шаҳарларда Президент мактаби сифатида махсус ихтисослаштирилиши режалаштирилган таълим масканларидаги шарт-шароит ва муаммоларни ўрганмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#шаҳарсозлик
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва тегишли масъуллар "Нурафшон бизнес сити"да олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнларини яна бир бор кўздан кечиришди.

🔹
Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда иш жараёнини тўғри ташкил этиш, биноларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш ва уларда барча зарур шароитларни яратиш борасида мутасаддилар билан фикр алмашди.

🔹
Шунингдек, инфратузилма ва коммуникация тармоқларини тубдан яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

"Давлат тизими ишлаётганини кўрсатиб берсангиз, одамларнинг кайфияти ўзгаради..."

Бугун матбуот ва ахборот соҳасида олдимизда ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Шу мақсадда вилоятимиздаги соҳа вакиллари билан йиғилиб, айнан шу масалалар ҳақида фикрлашдик. Ахборот хизматлари учун шарт-шароитлар яратиш, даврий нашрлар фаолиятини тубдан яхшилаш, соғлом ахборот муҳитини барқарор ривожлантириш борасида кўплаб таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш борасидаги амалий ишларимиз тизимли давом этмоқда.

Хусусан, бир неча кундан бери Оққўрғон туманидаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот қилаяпмиз, муаммоларни ўрганяпмиз.

Жойларда кишини хурсанд қиладиган янгиликлар кўп, ўзига яраша  муаммолар ҳам етарли.
Бу одамлар билан суҳбатларда яққол сезилади.  Энг муҳими, уларнинг давлатимизга, ҳурматли Президентимизнинг халқчил сиёсатига ишончи юқори.

Ана шу ишончга путур етказмаслик, одамлар розилигига эришиш ҳар қандай даражадаги раҳбар фаолиятининг бош мезонига айланиши  бугуннинг муҳим талабидир.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM