Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Амир Темур дам олган қишлоқни биласизми?
Шоҳрухия қишлоғи Оққўрғон тумани марказидан 25 чақирим нарида жойлашган бўлиб, энг қадимий маҳаллалардан бири саналади. Эрамизнинг IV асрларида қишлоқ Банокат деб номланган. Шарқдан кўчиб келган туркий қабилалар Сирдарёнинг ўнг қирғоғига жойлашгач, бир қанча қишлоқларни ташкил қилган. Шулардан бири Банокат қишлоғи бўлган. Шундан кейин аҳоли ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғулланган.
Маълумотларга кўра, қишлоқ номи ҳудуддаги Шоҳрухия археологик объекти номланиши билан боғлиқ. Шу ерлик тарих фани ўқитувчиси Эркин Рўзиев берган маълумотларга кўра, қазишмалар вақтида топилган кўзалар ичидан чиққан буғдой, арпа, шоли, чигит каби уруғлар бу ерда деҳқончилик яхши ривожланганидан далолат беради.
Бу қишлоқ Буюк ипак йўли устида жойлашган бўлиб, Шарқ ва Ғарбга қатнаган карвонлар Сирдарё кечувидан ўтган. V-VI асрга келиб қишлоқ ривожланиб шаҳарга айланган. Карвонсаройлар, бозор расталари кенгайиб, катта майдонларга жойлашган маҳсулотларни сақлаш учун омборлар қурилган. Шаҳар майдони 300 гектарга кенгайган. Айни пайтда мазкур майдон 50 гектарни ташкил этади.
1219 йилнинг кеч кузида мўғул босқинчилари Шоҳрухияга етиб келади. Шаҳар кутволи (бошқарувчиси) Элтуху Малик шаҳар ҳимоясини ташкил қилади.
Шаҳар Сирдарёга яқин бўлишига қарамай аҳоли дарёдан сув ичмаган. Уларга Ғужғон дарёсидан ер ости қувурларида сув келтирилган. Маҳаллий хоин душманга сув йўлини кўрсатиб бергач, ёғий сув йўлини ёпиб қўяди. У ерда 3 кун қақшатқич жанг бўлади. 5 мингдан зиёд мўғул аскарининг ярми жангда ҳалок бўлгач, улар шаҳар аҳолисини бир қисмини қулга айлантириб, қолганини жангда қириб ташлайди, ҳаммаёқ вайронага айланади.
Орадан 150 йил вақт ўтиб, Тўхтамишхонга қарши юришга тайёргарлик кўраётган Амир Темур қўшинининг ўнг қанотини Самарқанд ва Тошкент оралиғига йиғади. Сирдарёнинг кечувидан ўтаётганда шаҳар харобаларини кўриб қолади. Бу жой ҳақида сўраганда унга Банокат шаҳрининг харобалари деб айтишади. Заковатли Темур бу ерни Ўрта Осиёдаги стратегик аҳамиятини тезда тушуниб етади ва шаҳарни қайта тиклашга буйруқ беради. 1386-1389 йилларда шаҳар қайтадан тикланади ва Амир Темурнинг кичик ўғли шарафига Шоҳрухия деб номланади.
1449 йили Мирзо Улуғбек Каъбатиллоҳни зиёрат қилишдан аввал шу ерга келган. “Бобурнома” асарида қайд этилган “Тоғайим Маҳмуд ғалабалари шарафига Шоҳрухияда катта улоқ берди” деган сатрларни учратасиз. Боиси XVI асрда бу манзил Тошкент ҳукмдорларини ёзги қароргоҳи бўлган.
Шаҳар қайтадан гуллаб-яшнайди. Ҳунармандчилик темирчилик, кулолчилик, тўқимачилик, шишасозлик, машҳур камони Чочий (Тошкент камони) шу ерда ясалган.
Манбаларга кўра, Шоҳрухияда ўтказилган археологик қазишмалар давомида ҳудуддан ХIV асрга доир ёдгорликлар топилган. 400 га яқин ашё Темурийлар давлат музейи фондида сақланмоқда.
Шоҳрухия 1928-1930 йилларда Болтабоев номли хўжалик Сталин, “Оққўрғон 2” номи билан аталган 1967 йилдан бошлаб С.Сегизбоев деб номланган. Мустақилликдан кейин Шоҳрухия қишлоқ фуқаролар йиғини бўлган. 2014 йилга келиб “Ҳосилдор” ва “Навбаҳор” маҳаллаларига ажралган. Айни пайтда мазкур маҳаллаларда 8 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Шоҳрухия қишлоғининг марказий қисми "Ҳосилдор" маҳалласи ҳудудида қолган.
Мустақилликдан сўнг ҳудуддан Тошкент вилоят ҳокими Умматқул Мирзақулов, (Собиқ ССР) меҳнат қаҳрамони Тошмамат Алижонов, туман ҳокими Нодир Бердиқулов, Сиддиқжон Ғойипов каби бир қанча ўз касбининг фидойилари етишиб чиққан.
Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Маҳаллада 27 та кўча мавжуд бўлиб 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2074 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони салкам 2 минг гектарга яқин.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Мансур Равшанов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Азиз Астрақулов
🔹Ёшлар етакчиси – Тоҳир Нишонов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Фарида Гаффарова
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi