Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.7K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани "Ҳамид Олимжон" МФЙ, "Ҳамзаобод" МФЙ ҳудудларидаги йўл ҳолатининг қониқарсиз эканлиги хусусидаги хабарларга Оққўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорак иш режасига асосан 28 март санасидан бошлаб ҳудуддаги асосий йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

Шунингдек, 2022-йилнинг 2-апрель куни 115 тонна асфальт олиб келинган ва таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Таъмирлаш режасида "Ҳамид Олимжон" ва "Ҳамзаобод" маҳаллаларидан ўтувчи йўллар ҳам бор.

Фотода асфальтлаш жараёнидан лавҳа

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi
#расмий_муносабат

Туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимида оғир беморларга хизмат кўрсатувчи арава кеча ижтимоий тармоқ эътиборига тушди.
Бугун туман тиббиёт бирлашмаси ушбу аравани янгилаганини маълум қилди.
Лекин ўз уйи, ватани учун қайғурадиган, унинг тиббий хизмати ҳолатидан қониқиш туймаганга бир мулоҳаза.
Бугун манфаат ҳар нарсадан устун турибди. Агар манфаат бўлмаса, ҳеч бир ишга қўл урилмайди. Жоиз бўлса, кўчада ётган тошни четга олиб қўйилмайди. Равнақ топиш учун ана шу манфаатларни уйғунлаштириш, умумлаштириш лозим. Буни ватан, ватан деб баландпарвоз сўзлашдан олдин, ўзимиз, уйимиз, оиламиздан бошлайлик.
Тиббиёт равнақини ҳам ана шунда теранроқ ҳис этасиз. Туманда малакали шифокорларга сафи ҳам, сифати ҳам яхши бўлади.
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Оққўрғон ҳокимлиги тадбиркор пулини ухлатди" дея тарқатилган хабар ўрганилганда, қуйидагилар маълум бўлди.

Тадбиркор томонидан 2021 йилда "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжинеринг компанияси" ДУК буюртмаси асосида кўп қаватли уйлар томи таъмирланган.

Таъмирлаш харажатлари банк кредити эвазига қопланиши, тижорат банкидан олинган маблағ вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжинеринг компанияси" ДУК тенг улушда қайтарилиши назарда тутилган.

Вилоят ва туман ҳокимлигидан кредит олиш учун тегишли хужжатлар бириктирилган "Mikrokreditbank" Тошкент вилояти минтақавий филиалига тақдим этилган.

Лекин, ушбу тижорат банки 2022 йил 12 январда буюртмачи талабини рад этган.

Жорий йилнинг август ойи бошида кредит олиш учун ҳужжатлар тўплами тижорат банкига қайта топширилган
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган
аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилди, маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли ички ишлар органларидан бўшатилган.

Фуқаро А.Сулаймоновга нисбатан 02.10.2022 йил Оққўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, ҳолат тўлиқ назоратга олинганлигини ва қонуний тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз.

@BB_Tulyaganov
#Расмий_муносабат

"Оққўрғон овози" газетасининг 2023 йилнинг 22 сентябрдаги №38- сонида "Жағалбойли" МФЙ Фаровон кўчасида ер остидан ўтган сув трубаси тешилиб, тоза ичимлик суви исроф бўлаётганлиги танқид қилинган бўлиб,, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Оққўрғон тумани бўлими масъул ходимлари ва носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан мазкур муаммо ўрганилиб, бартараф этилди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати


@oqqorgon_hokimligi
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган дайди итлар бўйича лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги ушбу ҳолатни тезкорлик билан назоратга олиб, туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли "Назоратсиз қолган ҳайвонларни тутиш" бўлими ишчилари томонидан дайди ҳайвонларни ушлаш жараёни бошлаб юборилганлигини маълум қиламиз.

Шундай ҳолатлар мавжуд ҳудудлар қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин 90 357 25 11

@oqqorgon_hokimligi
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Оққўрғонлик фаол фермер аёлларни эшитадиган ҳоким ҳам прокурор ҳам топилмаяпти", "Оққўрғон туманидаги илғор аёл фермерлар вазирлар ва ҳокимларнинг кафолати билан кириб келган кластерга ҳосилини топшириб, ҳақини ололмай сарсон бўлишмоқда. Солиқларлан қарздорлиги ёпилмаган, ишчиларга иш ҳақи берилмаган, техникалари қидирувга берилган..." мавзусида тарқалган материалга расмий муносабат.

👉Батафсил ўқиш учун

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Оққўрғон тумани ҳудудидаги чиқиндиларнинг вақтида олиб кетилмаётгани айтилган видео тасвир юзасидан муносабат.

Ижтимоий тармоқлар орқали Оққўрғон тумани "Буюм" бозори ҳудудидаги чиқиндиларнинг вақтида олиб кетилмаётгани айтилган видео тасвир юзасидан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳолат ўрганилди. Инспекторлар ҳудудда экологик назорат тадбирини ўтказганда белгиланмаган жойга чиқинди ташланган ҳолатни аниқланди. Аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди ҳамда назоратга олинди. Шунингдек белгиланмаган жойда чиқиндихона ташкил қилган фуқароларга нисбатан қонундаги тартибда чора кўрилиши белгиланди.

Шу ўринда аҳолидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликни ва уни ёқмасликни бу каби ҳатти-ҳаракатлар учун қонунда тегишли тартибда чора кўрилишини эслатиб ўтамиз.

@Oqqorgon_hokimligi
#Расмий_муносабат

Оққўрғонда поликлиника ходимларининг маошидан 250 минг сўмдан обунага ушлаб қолинганмиш мақоласи ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

... Бугун шундай тушунча пайдо бўлиб қолди-ки, газета ва журналларга обуна – ортиқча харажатдек кўринаяпти. Аслида ҳам шундайми?

Асло! Ахир маънавият, маърифат, онг ва кўнгил озуқаси учун қиладиган сарфимиз қорин ғамидаги харажатимизнинг ҳеч қурса ўндан бирини ташкил этмаса, биз қандай онгли мавжудот бўлдик?

Шахсан Президентимизнинг азму қатъияти билан давлат бюджетидаги муассаса, корхона ва ташкилотларга «Китоб фонди» учун маблағлар ажратилаяпти. Оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятини, мавқеини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинаяпти.

Бироқ кўпгина муассасалар ҳамон «пинакда». Уларни уйғотиб қўювчи таъсир чоралари, воситалар фақатгина ижтимоий тармоқда чиққан бирор танқидий лавҳа ва ёки «пост»лигича қолаётганининг ўзи ачинарли...

Оққўрғон туманидаги
барча ташкилот ва корхона раҳбарларига газеталар чоп этилишини қўллаб-қувватлаш, ўз жамоаларида 2025 йилда даврий матбуот нашрлари билан таъминлаш бўйича тавсиялар берилган.

Шундан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасида ишлаётган ходимларнинг, нафақат тиббий билимга эга бўлиши балки, юртимизда, ҳудудларда, туманда бўлаётган маънавий ва маърифий тадбирлардан хабардор бўлиши зарурлиги инобатга олиб, туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари ташаббуси билан мазкур нашрларга ихтиёрий обуна бўлиш тавсия этилганлигини маълум қиламиз.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi