Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.2K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Дўстлик_танлови
#баркамол_авлод

❇️Туман "Баркамол авлод" болалар мактаби тармоқ мактаблар билан ташкил этилган тўгараклардан, хусусан, 16-мактабдаги "Оила ҳамшираси", "Бичиш-тикиш" ва "Тасвирий санъат" тўгараклари "Ҳисобот ойлиги" доирасида "Дўстлик" шиори остида кўрик-танлов ўтказилди.

Кўрик-танловда ўқувчилар мусобақалашиш билан биргаликда турли хил куй-қўшиқлар ижро этишди. Шунингдек, бир йил давомида машғулотларда ўрганган қўл меҳнатлари натижаларини намойиш қилдилар.

📄Тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқувчиларга сертификат ва мақтов ёрлиқлари топширилди.
#баркамол_авлод
#спорт_ойлиги

Оққўрғон тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида ташкил этилган тўгаракларда "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида спорт мусобақалари давом этмоқда.

Навбатдаги спорт мусобақаси 48-мактабда "Инглиз тили" тўгараги аъзолари ўртасида бўлиб ўтди. "Friend zone" ва "Best friend" гуруҳлари ўзаро спортнинг волейбол тури бўйича беллашдилар. Якунда "Friend zone" гуруҳи ғолибликни қўлга киритди!
#баркамол_авлод_
#Умумҳалқ_ҳашари_

Ўзбекистонда 16−18 март кунлари Наврўз арафасида анъанавий «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида  умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабати билан бугун эрта тонгдан Оққўрғон тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида умумҳалқ_ҳашари ташкил этилмоқда.

@oqqorgon_hokimligi
#Баркамол_авлод

Жорий йилнинг 2024 йил 14 апрел куни  "Ментал арифметика" бўйича  Халқаро очиқ олимпиадаси бўлиб ўтди.

Олимпиадада Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "
Баркамол авлод" болалар мактаби тармоқ тўгараклардан ташкил топган 9-мактабнинг Иқтидорли  ўқувчилари  иштирок этдилар.

Олимпиадада 23 нафар "Ментал арифметика" тўгарак аъзолари  иштирок этиб, шулардан  битта супер, 5 нафар ўқувчи олий, 13 та  биринчи ўрин ва 4 та иккинчи ўринни  эгаллаб халқаро танловларга чиқдилар.

Олий ўрин ва биринчи ўринларни эгаллаган ўқувчиларимизга сертификат ҳамда қимматбаҳо совға саломлар топширилди ҳамда Тожикистон Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган мусобақа учун 10% лик йўлланма берилди.

Ушбу танловни ўтказишдан мақсад интеллектуал ёшларнинг салоҳиятини ошириш креатив ғоялар билан шакллантириш, тафаккур оламини кенг қилишдан иборатдир.

@oqqorgon_hokimligi
#Баркамол_авлод

2024 йилнинг 1 июнь куни Наманган вилоятида "Ментал арифметика" бўйича  Халқаро очиқ олимпиада бўлиб ўтди.

Олимпиадада Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "
Баркамол авлод" болалар мактаби тармоқ тўгаракларидан ташкил топган 9-мактабнинг иқтидорли  ўқувчилари  иштирок этдилар.

Олимпиадада 24 нафар "Ментал арифметика" тўгарак аъзолари  иштирок этиб, шулардан  2 та олий 14 та биринчи ўрин ва 8 та  иккинчи ўринни  эгаллаб халқаро танловларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Олий ўрин ва биринчи ўринларни эгаллаган ўқувчиларга сертификат ҳамда совға саломлар топширилди.

Шу муносабат билан "
Баркамол авлод" болалар мактаби директори И.Абдурахмонова олий ютуқларга эришган ўқувчиларга ўз қўллари билан совғаларни топширди.

Ушбу танловни ўтказишдан мақсад интеллектуал ёшларнинг салоҳиятини ошириш креатив ғоялар асосида шакллантириш, тафаккур оламини кенг қилишдан иборатдир.

@oqqorgon_hokimligi
#баркамол_авлод

""Nurafshon Business City"даги кўл бўйида "Чилла-истъедодлар мавсуми" тадбири ўтказилди.


Тадбир давомида таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт дастурлари ва кўплаб ёшларбоп дастурлар ўтказилди. Тадбирда Оққўрғон тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳодимлари ҳам фаол иштирок этишди.

"Чилла-истъедодлар мавсуми" маданий тадбирлари 30 июль санасигача давом этади.

@Oqqorgon_hokimligi