Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#очиқ_мулоқот

Шарқона бозор саришталиги, тартиби билан жозибадор

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов буюм ва деҳқон бозорида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди.

Учрашувда, шунингдек, Тошкент вилояти бозорсавдо раҳбари Абдуманоп Абдулхаев, Оққўрғон бозорсавдо раҳбари Ҳамидулла Содиқов ҳамда туман идора, ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Мулоқотда бундан уч йил олдин Оққўрғон деҳқон ва буюм бозорлари замонавий талаблар асосида янги қурилгани, аммо айрим эътиборсизликлар туфайли деҳқон бозори ҳудудида ҳам буюм бозори аралашиб кетгани, қурилиш лойиҳада келтирилган фаввора, ландшафтлар ўрнига ҳам дўконлар тушгани ушбу бозорларда бетартиб муҳит юзага келишига сабаб бўлгани таъкидланди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорларни ўйлантираётган масалаларга ҳам амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг савдо айланмасини ошириш чораларини кўриш, бозорда ҳам фавқулодда ҳолатларга тайёр туриш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#фуқаролар_қабули
#очиқ_мулоқот

Жорий этилган тартибга кўра, бугун жума куни Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов 3-сектор штабида туман Адлия бўлими бошлиғи, секторлар ва корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан фуқаролар мурожаатини қабул қилиб, улар ечимини топиш чораларини кўрдилар.

Бугун 25 нафар фуқаронинг турли хил, жумладан, электр энергияси, моддий ёрдам олиш, талабага мадад бериш, уй-жой таъмири юзасидан мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, бугунги қабулга ўз мурожаати ижобий ечим топгани учун миннатдорлик билдиргани келганлар ҳам бўлди. Бу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.
#Очиқ_эшиклар_куни
#Ёшлар_ойлиги
#Бизнес_саёҳат
#Касб_ҳунарга_қадам

🔘Юртбошимизнинг мактаб битирувчилари, айниқса, ёшларни касб-ҳунарга кенг жалб қилиш йўналишида ташкил этилган видеоселекторидаги топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси Тошкент вилояти филиали, Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ва туман Халқ таълими бўлими ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари ташаббуси билан мактаб битирувчилари ва «Ёшлар дафтари»да турувчи касб-ҳунарга қизиқадиган ёшлар иштирокида «Ишга марҳамат» мономаркази биносида "Бизнес саёҳат" лойиҳаси ташкил этилди.

🔹Тадбир давомида 200 дан ортиқ ёшларга мономарказда яратилган шароит, ўқув йўналишлари бўйича атрофлича маълумот берилди.

🔹Саёҳат якунида ўз йўналишлари бўйича касб-ҳунарга ўқийман, деган ёшлар ҳам кўплаб топилди ва марказнинг ўзида расмийлаштириш ишлари амалга оширилди.

☑️Ёшлар, яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб касб-ҳунар ўрганинг ва келажагингизни ўз қўлингиз билан яратинг.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Ҳоким ва ёшлар учрашуви


❇️Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов Маданият ва ёшлар маркази биноси фаоллар залида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"ни ўтказди.

🔹Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар билан биргаликда ўз таклиф, мурожаатлари билан келган хотин-қизлар ҳам иштирок этди.

🔹А.Каримджанов 30 нафардан ортиқ мурожаат ва таклифларни тинглади. Мурожаатлар, асосан, муддатли ҳарбий хизмат пулини тўлашга ёрдам, ишга жойлаштириш, уй-жой таъмири, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қўллаб-қувватлов сўраш каби масалаларда бўлди.

🔹Ҳар бир мурожаат туман мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларига йўналтирилиб, аниқ муддатларда ҳал этиш учун тегишли кўрсатмалар берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Очиқ_бюджет

Фуқаролар ташаббусларини молиялаштириш (*Open Budget, Очиқ бюджет) асосида Оққўрғон тумани "Элтамғали" МФЙ Тинчлик кўчасида илгари сурилган ташаббус 345 та овоз тўплаган эди.

Маҳалла аҳли томонидан илгари сурилган ташаббус учун ажратилган 72 миллион сўм молиялаштирилиб бугунги кунда ташаббусда кўрсатилган 179 метр масофа асфальт қопламаси ётқизилди.
#очиқ_мулоқот

Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг иш жараёнини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди

Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини ўрганиш, хотин-қизлар фаоллари билан учрашиш мақсадида Президент Администрацияси ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этган учрашувда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ташкилот ва корхоналар ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Аёллар билан боғлиқ ишлар самарадорлигини ошириш учун бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Ёшлар етакчилари фаолиятининг танқидий таҳлилий учрашуви

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи М.Мирсултонов Оққўрғон туманида фаолият олиб бораётган 29 нафар ёшлар етакчилари билан "Ишга марҳамат" мономарказ биносида очиқ суҳбат ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар етакчиларининг 6 ойлик ҳисоботи, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги тўғрисида суҳбатлашилди.

Шунингдек, "Ёшлар дафтари" ҳамда 14/30 ёшларни қайта мукаммал равишда хатловдан ўтказиш вазифалари тушунтириб берилди.

М.Мирсултонов ёшлар етакчиларининг ташаббускорлиги қониқарли даражада эмаслигини танқид қилди.

Жумладан, "Бирлик", "Мустақиллик" ва "С.Сегизбоев" маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари фаолияти суст эканлиги таъкидланди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Бугун "Ишга марҳамат" мономаркази фаоллар залида Оққўрғон ҳокими Алишер Каримджанов, сектор раҳбарлари, туман прокурори Дилшод Файзиев ва солиқ инспекцияси бошлиғи Бекзод Шомирзаев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

100 нафарга яқин тадбиркор иштирок этган мулоқотда бизнес эгалари ўзларининг таклиф ва мурожаатлари билан фаол иштирок этди.

Ҳар бир мурожаат ва таклиф мутасадди раҳбарлар томонидан қатъий назоратга олинди. Туман ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаатлар кесимида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Бугун "Ишга марҳамат" мономаркази фаоллар залида туманимизнинг тўртта сектор раҳбари ёшлар билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туманимиздаги 29 та маҳалладан 150 нафардан ортиқ ёш иштирок этди.

Ёшлар мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини туман ҳокими Алишер Каримджанов сектор раҳбарлари корхона-ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар эса қатъий назоратга олинди.
#Очиқ _эшиклар_куни
#баркамолавлод

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Халқ таълими тасарруфидаги "Баркамол авлод" болалар мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан "Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туманимизнинг 49 та умумтаълим мактаб директорлари иштирок этиб мактабимизнинг фаолияти, ютуқлари билан танишиб чиқишди.

Тадбир давомида мусиқий чиқишлар концерт дастури намойиш этилди. Барчага қувноқ кайфият улашилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад мактабдан ташқари таълимни юқори босқичга олиб чиқиш ҳамда ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат.
#Бошланғич_таълим
#Фан_ойлиги
#Очиқ_дарс
📚📚📚📚📚📚📚📚

📎Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 17-сонли умумтаълим мактабида бошланғич синфлар фан ойлиги ўтказилаётгани муносабати билан "Очиқ эшиклар" куни тадбириташкил этилди.

Унда Оққўрғон тумани Халқ таълими бўлими мудири М.Тожибоев иштирок этиб ўтилган очиқ дарслар юзасидан ўқитувчиларга ўзининг фикр-мулоҳаза ва тавсияларини билдирди.
#очиқ_мулоқот

Хабар берганимиздек, бугун Оққўрғон туман ҳокимлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида  тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Оққўрғон ҳокими А.Каримджанов, туман ҳокими ўринбосари С.Ҳакимжонов, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги масъул ходими М.Мусабоев, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ вакили Ш.Исмоилов иштирок этган учрашувда тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазалари, янги ташаббус ва таклифларини билдирдилар. Янги лойиҳалар шакллантирилди.
#очиқ_мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар (кластерлар, пахта, ғалла, мева-сабзавот, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа маҳсулот етиштирувчилар) иштирокида муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида бизнес мулоқот ўтказилади.

Учрашувда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этади.

🗓 10 август, 10:00

📍
International Hotel Tashkent (Бодомзор)

Маьлумот учун
:
📞 +99897 609 01 05