Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#ҳоким_ёрдамчилари
#ўқув_семинар

Аввал хабар берганимиздек, 19-21 апрель кунлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" мономарказида "Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш: Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари" мавзусидаги амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар давомида ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришнинг ҳуқуқий асослари йўналишида билим олдилар. Шунингдек, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг молиявий механизмлари ҳамда бизнес орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
каби модулларда ўқитилди.

Амалий семинар якунида ҳоким ёрдамчиларига ўқиганлик ҳақида сертификат берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ЎҚУВ_СЕМИНАР
#АМАЛИЙ_КЎМАК

"Маҳалла ёшлар етакчиси - янги Ўзбекистон ислоҳотчиси"

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга амалий кўмак бериш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ечимини топиш, берилган топшириқларнинг қуйи тизимдаги ижросини таҳлил қилиш ва тизимдаги янгиликлар билан яқиндан таништириш мақсадида Оққўрғон туман маҳалла етакчилари иштирокида ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси мутахассислари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларга тўхталиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалий кўмак беришди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ўқув_семинар

Маҳаллабай ишлашда давлат хизматчилари вазифа ва бурчлари

🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари Дилшод Каримов ҳамда филиал ходимлари иштирокида Оққўрғон туманида маҳаллабай ишлаш тизимига масъул давлат хизматчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

🔹Ўқув семинарда туман ҳокими ўринбосарлари, масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

🔹Мулоқотдан кўзланган мақсад ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иборат ушбу маҳалладаги "учликка" самарадорлик кўрсаткичларининг энг муҳими сектор раҳбарлари рейтингига боғлиқлик жиҳатлари тушунтирилиб, мазкур тузилмалар ҳамкорлиги натижадорликнинг илк бўғини эканлиги таъкидланди.

🔹Шунингдек, хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Уларнинг ишни ташкил этишдаги муаммолари ва фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлари тингланди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ўқув_семинар

Айни кунларда Чирчиқ Давлат педагогика университетида Тошкент вилоятидаги маҳалла раислари учун белгиланган режа-жадвал асосида ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Бугунги семинарларнинг навбатдаги босқичида Янгийўл, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон туманлари ва Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла раислари 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда бешинчи босқич биринчи кунги ўқиш жараёнларини якунлашди.
#ўқув_семинар

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида деҳқон ва томорқа хўжаликлар фаолияти очиқлигига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Туман қишлоқ хўжалиги ва туман Статистика бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда маҳалла раислари ҳамда қишлоқ хшжалигига оид корхона-ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, етиштирилаётган маҳсулотлари, чорва моллари ва паррандалар ҳисоботини юритиш юзасидан маълумотлар берилди.
#ўқув_семинар
#дастлабки_таҳлиллар

🇺🇿 Жорий йилнинг 21 май куни Оққўрғон "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг Маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этиш шўъбаси ва марказ Супервайзери томонидан ижтимоий ходимларга ўқув семинари ташкил этилди.

✍️ Семинарда ижтимоий ходимларга мулоқат кўникмалари, оилаларга кириш, кейс менежменти амалиёти юзасидан кўникмалар берилди.

💥 Белгиланган режа график асосида марказнинг барча шўъба мудирлари томонидан ижтимой ходимларга босқичма-босқич ўқувлар ташкил этилиб борилади.

@oqqorgon_hokimligi