Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.6K subscribers
24.7K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Мустақиллик менинг нигоҳимда

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси остида туманда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий ишлар ва расмлар танлови ўтказиб келинмоқда.

Бугун Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Мустақиллик менинг нигоҳимда" шиори остида расмлар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда иштирок этган ўқувчи-ёшлар Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини, гўзал она диёримиз табиатини тасвирладилар.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Танловдаги фаол иштироки учун ўқувчиларга ҳам мақтов ёрлиқлари тақдим этилди.

Танловнинг туман босқичини ўтказишда фаоллик кўрсатган "Баркамол авлод" болалар мактаби раҳбариятига миннатдорлигимизни билдирамиз.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Муҳтарам Президентининг 2022-йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида "ги ПҚ-340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги "Қўштепа" МФЙда жойлашган "Наврўз" тўйхонасида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, маҳалла, 12-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирокчилари мустақиллик берган имконият ва яратилаётган шарт-шароитларга шукроналик келтирдилар.

12-мактаб тарғиботчиси С.Суярова томонидан тайёрлаган концерт дастури иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
💥💥💥💥💥💥

#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 24 август куни Оққўрғон туманидаги "Қуштамғали" МФЙда жойлашган 15-умумий ўрта таълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси остида "Мустақиллик энг улуғ, энг азиз неъмат" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, "Оққўрғон овози" газетаси", туман Халқ таълими, туман Маданият бўлими ҳамда "Қуштамғали" МФЙ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик берган имкониятлар ва бугунги кунда инсон қадри учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида шукроналик келтирдилар.

Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
#байрам_шукуҳи
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз!

Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлиги "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси остида "Янги Ўзбекистон инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўнги йилларда юртимиздаги ислоҳотлар, имкониятлар, айниқса, тиббиёт соҳасида инсон қадри учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

Туманда соғлиқни сақлаш тизимида самарали меҳнати ҳамда маънавий-маърифий ишларда  фаоллиги учун тиббиёт ходимлари РМММ Тошкент вилояти бўлими томонидан берилган бадиий китоблар ва ташаккурномалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

“Оталар чойхонаси” – нуронийлар ҳузурида

Бутун юртимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя остида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.

Батафсил

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
💥💥💥💥💥💥

#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 26 август куни Оққўрғон туманидаги "Собир Раҳимов" МФЙда жойлашган "Нуронийлар маскани"да "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси остида "Мустақиллик энг улуғ, энг азиз неъмат" мавзусида, 3-сектор раҳбари И.Т.ТУРГУНОВ ва вилоят депутати Н.Ф.БОТИРОВ, маҳалла фаоллари бошчилигида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят депутати мустақиллик берган имкониятлар ва бугунги кунда инсон қадри учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтди ва йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз
#Биринчи_қўнғироқ
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔

❇️Оққўрғон тумани ХТБ тасарруфидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида « Биринчи қўнғироқ» тадбири бўлиб ўтди.
⚡️Тадбирни мактаб директори К.Саидов байрам табриги билан бошлаб берди.

Сўнгра 1-синф ва юқори синф ўқувчилари ижросида шеър ва куй-қўшиқлар янгради.

⚡️Тадбирда иштирок этган Оққўрғон тумани ҳокимининг Инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари С.Ҳакимжонов ва Оққўрғон тумани Халқ таълим бўлими вакили Ҳ.Пардаева ўқувчиларни байрам билан табриклаб, "Мустақиллик дарси"ни ўтиб беришди.

⚡️Тадбир якунида «Нафосат» ёзги соғломлаштириш майдончаси тўгаракларида фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз.
#Билимлар_куни

Оққўрғон тумани ХТБ тасарруфидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ҳам «Билимлар куни» кўтаринки кайфиятда ташкиллаштирилди.

Тадбирда Оққўрғон туман ҳокими ўринбосари Г.Абдуназимова ва Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати, мактаб директори Н.Ботиров сўзга чиқиб барча ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йилининг бошланиши ҳамда биринчи синф ўқувчиларининг илк қадамлари билан табриклаб ўз тилакларини айтиб ўтди. Шу билан бирга туман ҳокимлиги ва маҳаллалардан келган маъсуллар, ота-оналар ҳам сўзга чиқиб ўз тилак-истакларини билдириб ўтди.