Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.3K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон
#Амалий_семинар

Оққўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 46-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги
амалий семинар ташкил этилди.

Оққўрғон тумани Халқ таълими бўлими маънавий-аҳлоқий шўба мудири Н.Шарипов, 49 та умумий ўрта таълим мактаблари маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этган семинар давомида Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари асосида умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини белгилаб берувчи 7та кўрсатгичда аниқланган муаммоларни бартараф этиш, ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, сурункали дарс қолдирувчи ўқувчиларни машғулотларга жалб этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мактабнинг ўқувчилар билан ишлаш бўйича юритилган иш ҳужжатлари ўрганилди. Барча фан ўқитувчиларнинг дарслари таҳлил қилинди.

✍️Мактабнинг умумий ҳолати юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.
#Амалий_семинар

Касб-ҳунар - келажак пойдевори

✍️Оққўрғон туман 1-сон касб-ҳунар мактабида «Касб-келажак пойдевори» шиори остида «Таълим муассасаларида мавжуд жиҳозлардан фойдаланиш юкламасини ишлаб чиқиш» мавзусида вилоят миқёсида амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

📌Семинарда Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси методистлар бўлими бошлиғи М.Рустамов ҳамда ушбу бошқарманинг етакчи мутахассиси Э.Бобоёров, ҳамкор ташкилот мутахасислари, профессионал таълим муассасалари ИЧБД ўринбосарлари, ИЧТ усталари иштирок этишди.

📚 Май ойи Китобхонлик ойлиги муносабати билан «Ёш ижодкор» ва «Ёш китобхон» тўгараги аъзолари иштирокидаги бадиий чиқишлар амалий семинар иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
#амалий_семинар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Тошкент вилоят филиали Оққўрғон туманидаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун "Хорижда хавфсиз, тартибли, қонуний меҳнат миграцияси" мавзусила амалий семинар ташкил этди.

Семинарда ишсиз, ижтимоий ёрдамга муҳтож, хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларни ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали чет давлатларга ишга юбориш, уларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тартиб-томойиллари муҳокама этилди.
#амалий_семинар

Бугун Оққўрғон туманидаги “Жайхун агро файз” фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларини сифатли дефолиация қилиш, пахта йиғим теримини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларига таёргарлик кўриш юзасидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва тумандаги пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими А.Каримджанов сўзга чиқиб пахтани сифатли дефолиация қилиш, унинг йиғим теримини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларига тайёргарлик кўришлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Р.Норбўтаев сўзга чиқиб деҳқонларга бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тавсия ва таклифлар берди.

Инспексиянинг Оққўрғон туман бўлими бошлиғи Э.Раҳимжанов миришкорларга дефолиация ва ғалла экадиган тракторларни таъмирлаш ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиши юзасидан кўрсатмалар берди.
#амалий_семинар

Оққўрғон туманида 2022 йил ҳосили учун жами 11300 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, давлатга 38400 тонна пахта топшириш режалаштирилган. Бугунги кунда пахта майдонлари тўлиқ теримга шай ҳолатга келтирилди ва бугун “Ўзбекистон” ҳудудидаги “Жайхун агро файз” фермер хўжалиги даласида пахта-йиғим терими яхши ниятлар билан бошланди. Ҳудудда пахтакорларга мавсум олдидан дастурхон ёзилиб, Қуръон тиловат қилинди. Шунингдек, ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юбориш зарурлиги таъкидланди.

Амалий семинарда Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов ва сектор раҳбарлари иштирок этди.

Э. Раҳимжанов Агроинспекциянинг Оққўрғон туман бўлим бошлиғи
#Амалий_семинар

Тошкент вилоят ҳокимининг "Фермерлар куни" йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун  Оққўрғон тумани "Гулистон" ҳудудидаги "Ғофуржон Дилноза" фермер хўжалиги пахта даласида ғўза агротехникасидан бири чилпиш (чиканка) агротехникаси тадбирини ўтказиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарни Оққўрғон туман ҳокими ўринбосари К.Шинтемиров олиб борди. Унда  Оққўрғон туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, "Агроинспекция" Оққўрғон туман бўлими, Ўсимликлар карантини ва  ҳимояси агентлиги туман бўлими, тумандаги агрокластерлар агроном энтимологлар, фермер хўжаликлари  ва тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
#қарор_ва_ижро
#амалий_семинар

Сув тежаш технологиялари кенг жорий этилмоқда

Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 1 мартдаги ПҚ-144-сонли ва 2023-йил 1-апрелдаги ПҚ -107-сонли қарорлари  ижросини таъминлаш мақсадида бугун Оққўрғон тумани Сегизбоев ҳудуди "Қулли қўтон" фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологияларини жорий қилган фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Оққўрғон туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ва сув масалалари бўйича ўринбосари Қ.Шинтемиров ва Чирчиқ Оҳангарон ҳавза башқармаси бошлиғи ўринбосари Сардор Алимбеков сув тежовчи технологияларни авзалликлари тўғрисида иштирокчиларга атрофлича маълумот беришди.
#амалий_семинар

Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Р.Норбўтаев, Оққўрғон туман ҳокими Т.Боболов, сектор раҳбарлари бошчилигида Султон Сегизбоев ҳудудидаги "ABC Oqqo‘rg‘on agrokalaster" МЧЖ пахта даласида қатор орасига бошоқли дон экиш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда иштирок этган фермер хўжаликлари раҳбарлари туман Қишлоқ Хўжалиги бўлими, Туман Карантин бўлими инспекторлари, Туман Агроинспекция бўлими, Туман Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш бўлими ходимларига пахта қатор орасига бошоқли дон экишда замонавий технологияларни татбиқ этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда  қишлоқ хўжалиги ходимлари ўзаро тажриба алмашди.

Мазкур семинарда, шунингдек, Республика Ишчи гуруҳи  раҳбари К.Собиров, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотларнинг мутасаддилари, тумандаги фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.