Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Муносиб_меҳнат_шароити
#семинар

Бугун туманимиздаги «Ишга марҳамат» мономарказида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Иш берувчилар конфедерацияси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти корхона ҳамда ташкилотларида «Муносиб меҳнат шароитларини яратиш - иш берувчиларнинг бурчи» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этмоқда.

Семинарнинг асосий мақсади – ишчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларининг олдини олиш, иш берувчиларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдир.

Семинарда вазир Н.Хусанов, Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев, Бандлик бош бошқармаси раҳбари У.Шоумаров ҳамда Оққўрғон тумани ҳокими А.Каримджанов иштирокида «Ишга марҳамат» мономарказининг битирувчиларига сертификат топширилди.