Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, деди Президент.

Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Муносиб_меҳнат_шароити
#семинар

Бугун туманимиздаги «Ишга марҳамат» мономарказида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Иш берувчилар конфедерацияси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти корхона ҳамда ташкилотларида «Муносиб меҳнат шароитларини яратиш - иш берувчиларнинг бурчи» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этмоқда.

Семинарнинг асосий мақсади – ишчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларининг олдини олиш, иш берувчиларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдир.

Семинарда вазир Н.Хусанов, Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев, Бандлик бош бошқармаси раҳбари У.Шоумаров ҳамда Оққўрғон тумани ҳокими А.Каримджанов иштирокида «Ишга марҳамат» мономарказининг битирувчиларига сертификат топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий қилинади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўзбекистон_умумий_уйимиз

Бугун Оққўрғон туманидаги Ёшлар ва маданият маркази фаоллар залида "Халқлар дўстлиги куни"га бағишланган "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

Тадбирда туманимизда яшаб келаётган турли миллат вакиллари иштирокида халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий анъаналарини асраб-авайлаш, аҳоли ўртасида динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи чиқишлар намойиш этилди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Ж.Джаниқулов очиб берди.
Тадбирда турли миллат вакиллари кўргазма ва миллий рақс, қўшиқлари билан иштирок этиб, юрт мадҳини куй-қўшиқларида акс этдирдилар.
#Жараён

Айни дамда, Чирчиқ Давлат педагогика университетида Янгийўл, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон туманлари ва Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла раислари бешинчи босқич тўртинчи кунги ўқув семинарларини олиб боришмоқда. Маҳаллаларимиз раислари тажрибали модераторлар томонидан ўз малакаларини оширишмоқда.

Маълумот учун: вилоятдаги барча маҳалла раислари белгиланган режа график асосида босқичма-босқич ўқитилиб борилади.

👉👉 https://t.iss.one/tosh_vil_mahalla