Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#очиқ_мулоқот
#айнидам

Бугун биринчи сектор биносида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятига оид масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Юзага келаётган муаммо ва масалалар ечими борасида фикр алмашилди.

Учрашувда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов, Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда мазкур икки тизим вакиллари маҳалладаги асосий ислоҳотчи эканликлари, улар ўз фаолиятлари давомида аҳоли ҳаётини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиб, ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳам таклиф ва тавсиялар берилди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Тошкент вилоят прокурори Салом Самадов Оққўрғонда тадбиркорлар билан учрашди.

Mono markaz биносида ўтган учрашувда Оққўрғон туман ҳокими, прокурори, туман сектор раҳбарлари, вилоят прокуратураси, вилоят бошқармалари, тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда вилоят прокурори тадбиркорларнинг муаммолари, ташаббус ва таклифларини эшитди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот
#фуқаролар_қабули

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

📌 Туман ҳокими бошчилигида ўтказилган фуқаролар қабулида сектор раҳбарлари, туман Адлия бўлими, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари аҳолини тинглади.

⚡️Қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, бола пули, ичимлик суви, газ ва электр билан таъминлаш, уй-жой каби турли масалаларда мурожаатлар йўлланди.

Мурожаатларнинг айримлари жойда ҳал этилиб, қолганлари ижобий ечим топиш юзасидан назоратга олинди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Бугун жума. Туман ҳокими Алишер Каримджанов бошчилигидаги 4та сектор ва корхона, ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Фуқаролар қабулида 30 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг аксари, тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, кредит, саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам каби йўналишларда бўлди.

Ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда мутасадди корхона раҳбарига йўналтирилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

📌Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#очиқ_мулоқот

Шарқона бозор саришталиги, тартиби билан жозибадор

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов буюм ва деҳқон бозорида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди.

Учрашувда, шунингдек, Тошкент вилояти бозорсавдо раҳбари Абдуманоп Абдулхаев, Оққўрғон бозорсавдо раҳбари Ҳамидулла Содиқов ҳамда туман идора, ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Мулоқотда бундан уч йил олдин Оққўрғон деҳқон ва буюм бозорлари замонавий талаблар асосида янги қурилгани, аммо айрим эътиборсизликлар туфайли деҳқон бозори ҳудудида ҳам буюм бозори аралашиб кетгани, қурилиш лойиҳада келтирилган фаввора, ландшафтлар ўрнига ҳам дўконлар тушгани ушбу бозорларда бетартиб муҳит юзага келишига сабаб бўлгани таъкидланди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорларни ўйлантираётган масалаларга ҳам амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг савдо айланмасини ошириш чораларини кўриш, бозорда ҳам фавқулодда ҳолатларга тайёр туриш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#фуқаролар_қабули
#очиқ_мулоқот

Жорий этилган тартибга кўра, бугун жума куни Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов 3-сектор штабида туман Адлия бўлими бошлиғи, секторлар ва корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан фуқаролар мурожаатини қабул қилиб, улар ечимини топиш чораларини кўрдилар.

Бугун 25 нафар фуқаронинг турли хил, жумладан, электр энергияси, моддий ёрдам олиш, талабага мадад бериш, уй-жой таъмири юзасидан мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, бугунги қабулга ўз мурожаати ижобий ечим топгани учун миннатдорлик билдиргани келганлар ҳам бўлди. Бу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.
#очиқ_мулоқот

Ҳоким ва ёшлар учрашуви


❇️Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов Маданият ва ёшлар маркази биноси фаоллар залида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"ни ўтказди.

🔹Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар билан биргаликда ўз таклиф, мурожаатлари билан келган хотин-қизлар ҳам иштирок этди.

🔹А.Каримджанов 30 нафардан ортиқ мурожаат ва таклифларни тинглади. Мурожаатлар, асосан, муддатли ҳарбий хизмат пулини тўлашга ёрдам, ишга жойлаштириш, уй-жой таъмири, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қўллаб-қувватлов сўраш каби масалаларда бўлди.

🔹Ҳар бир мурожаат туман мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларига йўналтирилиб, аниқ муддатларда ҳал этиш учун тегишли кўрсатмалар берилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг иш жараёнини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди

Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини ўрганиш, хотин-қизлар фаоллари билан учрашиш мақсадида Президент Администрацияси ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этган учрашувда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ташкилот ва корхоналар ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Аёллар билан боғлиқ ишлар самарадорлигини ошириш учун бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Ёшлар етакчилари фаолиятининг танқидий таҳлилий учрашуви

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи М.Мирсултонов Оққўрғон туманида фаолият олиб бораётган 29 нафар ёшлар етакчилари билан "Ишга марҳамат" мономарказ биносида очиқ суҳбат ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар етакчиларининг 6 ойлик ҳисоботи, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги тўғрисида суҳбатлашилди.

Шунингдек, "Ёшлар дафтари" ҳамда 14/30 ёшларни қайта мукаммал равишда хатловдан ўтказиш вазифалари тушунтириб берилди.

М.Мирсултонов ёшлар етакчиларининг ташаббускорлиги қониқарли даражада эмаслигини танқид қилди.

Жумладан, "Бирлик", "Мустақиллик" ва "С.Сегизбоев" маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари фаолияти суст эканлиги таъкидланди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi