Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.6K photos
1.56K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#янгиланиш_одимлари

⚡️Оққўрғон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Низомиддин Ботиров Конституцион ислоҳатлар борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этди.

🎥
Батафсил видеолавҳада.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Жорий йил 20 июнь куни бўлган кучли шамол ва жала оқибатида туманимиздаги "Бирлик" МФЙ Низомий кўчаси 43-уй ошхонаси том қисмига етган талофот бартараф этилгани учун хонадон соҳиби Алишер Нозимхўжаев ўз миннатдорлигини билдирди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

📌Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари айни ҳақиқатдир. Зотан, биз ўз тақдиримиз ва келажагимизни ягона давлат, ягона халқ ўлароқ бир тану бир жон бўлиб яшаб келган Қорақалпоғистон ва унинг азму шижоатли, мард ва олижаноб халқи билан бирга кўрамиз.

Шундай экан, бўлиб ўтган воқеаларга шу юрт, шу халқнинг эртаси ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир уйғоқ виждонли замондошимиз ўз муносабатини билдириши лозим. Токи, барчамиз ҳодисалардан керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб, тинчлик қандай бетимсол неъмат эканини аввало ўзимиз англашимиз ва жамоамиз, оиламиз, умуман, атрофимиздагиларга етказа олишимиз шарт ва зарурдир.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#муносабат

Янги таҳрирдаги Конституция: оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади

📌Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

🔘Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шароитлар яратишга, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/40hO8fg

Анвар Эминов,
журналист


@olimlar_minbari
#муносабат

Оққўрғон тумани “Ҳамзаобод” МФЙда яшовчи “Жейранча Рустам” фермер хўжалиги раҳбари К.Бабашеванинг ижтимоий тармоқб яъни "FERMER.UZ" телеграм каналига йўллаганмурожаати тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш ишлари якуни юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар тез кунларда батафсил маълумот беришларига умид қиламиз.
#Муносабат

⚠️ Оққўрғонда тўйда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомашина ҳайдовчиларига чора кўрилди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодаги холат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тўй вақтида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалақит бериб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган барча транспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Муносабат

“Mahalla” газетасининг №47, 25.11.2023йилдаги сонида Оққўрғон туманидаги “Зарбдор” маҳалласи туман марказидан 25 километр олисда жойлашгани сабабли жамоат транспорти қатнови муаммо бўлаётгани, катта автомобиль йўлидан жамоат транспортларига чиқиш учун 7 км пиёда юриб бориш лозимлиги ҳақида сўз юритилган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳақиқатдан Зарбдор МФЙ туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган бўлиб, йўловчиларни ташиш учун енгил турдаги йўналишсиз автотранспорт воситаларидан фойдаланилмоқда. Ушбу енгил автотранспорт воситалари Бўка - Зарбдор, Зарбдор - Олимкент йўналишлари бўйича ҳаракатланиб, аҳоли учун хизмат қилмоқда. Айни пайтда фуқароларга қулайлик туғдириш мақсадида автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича таклиф киритилган бўлиб, ўрганиш жараёнлари давом этаётганлигини маълум қиламиз.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#муносабат

Оққўрғон тумани марказидан зах ва шўрни тортиб оладиган зовур турли чиқиндиларга тўлгани, “Султонобод” массивининг Холиқулобод қишлоғи яқинидаги 5 гектар майдондаги туман чиқиндихона полигонида чиқиндилар тартибсиз ташланиши оқибатида белгиланган жойлардан ташқарига чиқиб кетиб, ёнғин чиқиб, соғлиқ учун зарарли бўлган тутуни қишлоқ аҳолисининг норозиликларига сабаб бўлаётгани, бир тўда дайди итлар макон қилиб олишгани "Оқўрғон овози" газетасида танқид қилинганлиги ҳолати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Танқид қилинган зовурлар туман Сувоқава бўлимининг махсус техникалари томонидан тозаланди. Шунингдек Холиқулобод маҳалласига яқинда жойлашган чиқинди полегонидаги чиқиндилар тартибга келтирилиб, полегоннинг ташқи томонига тўкилган чиқиндилар дирекция томонидан полегоннинг ички қисмига олиб кирилиб тартибга келтирилди. Туман ободонлаштириш бошқармаси махсус бўлими томонидан дайди итлар тутиб олиб кетилди.


@Oqqorgon_hokimligi