#лирик_чекиниш
#туйғу
Ҳавасим келади сенга, болажон!
Кўнгилга ёвуқсан кўз билан қошдай,
Ғубори йўқ тонгда чиққан қуёшдай.
Гўзалликка номинг гўё уйқошдай,
Жону жаҳонимиз сенга тутошдай.
Ҳавасим келади сенга, болажон.
Зарра хабаринг йўқ дунё ишидан,
Фалакнинг қай йўсин айланишидан,
Атом ваҳимаси, эл ташвишидан,
Кимнинг кулиб, кимнинг қайғуришидан.
Ҳавасим келади сенга, болажон.
Ўйнаб келмоқликдан ўзга ғаминг йўқ,
Бир нафас ҳасратда ўтган даминг йўқ,
Кимсада ғаразинг, ўч, аламинг йўқ,
Билгимча дунёда сира каминг йўқ,
Ҳавасим келади сенга, болажон.
Ўйлайсан: йил бўйи мудом баҳор деб,
Баҳорсиз бу дунё беэътибор деб.
Ҳамманинг бир хилда ташвиши бор деб,
Барчани ўзингдай пок, беғубор деб…
Ҳавасим келади сенга, болажон.
Тўра СУЛАЙМОН,
Ўзбекистон халқ шоири
Нозим АБДУЛЛА фото-этюдлари
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Туйғу
Болалик кунларимда,
Уйқусиз тунларимда,
Кўп эртак эшитгандим,
Сўйлаб берарди бувим...
〰〰〰〰〰〰〰
Ҳамид Олимжоннинг шу шеърини эсладингизми? «Ойгул билан Бахтиёр» достони шундай бошланарди, ёдингиздами?
Бугуннинг бувилари набирасига эртак айтмай қўйган. Бугуннинг момолари «Тоҳир ва Зуҳра»ни билмайди. Во дариғ, аҳволимиз шундай. Эртак эшитмай, YouTube да «Yummy-yummy» деганни кўриб улғаётган авлодга ачиниш керакми, билмадим...
Бугун миллатимиз ойдини, буюк шоир Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун. Ҳамидимиз туғилган кун. Унинг гўзал лирикаси, тасаввур олами миллат тарбиясига салмоқли улуш қўшган ва қўшмоқда.
Эртакка ишонинг! Оқ отли шаҳзода, Аждарҳони ўлдирган Бунёд, онаизор хатини ўқиб ўлимга тик боққан жангчи Турсунлар бу ҳаётда ҳам бор. Ишонинг, қаҳрамонлар орамизда.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳр_муҳаббат
#Ғолиблар_аниқланди
🇸🇱 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентилиги ташаббуси билан янги йилга бағишланган расмлар танловида иштирок этган Оққўрғон тумани 78 сонли ИМИ тарбияланувчиларининг 15 нафари юқори натижаларни кўрсатиб фаол иштирок этишди.
🎊 Бугун туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан болажонларга агентлик директори М.Оллоёровнинг ташаккурномалари ва байрам совғалари етказилди.
🌷 Мактаб интернати директори Х.Мадаминова берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун болажонлар номидан самимий миннатдорчилигини билдирди.
#савоб #қалб #туйғу