Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Хуш_хабар
#ҳоким_ёрдамчиси_тавсияси

"Зарбдор"да футбол майдони фойдаланишга топширилди

Бугун ўз-ўзини бошқариш институти бўлган маҳалла тизимини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иш фаолияти ҳам айни шу йўналишда эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

🔍Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар ортидан эндиликда туманимизнинг олис ҳудудларидан бири бўлган "Зарбдор" маҳалласи ёшлари футбол ўйнаш учун узоқларга бориб ўтиришига ҳожат қолмади. Боиси, ушбу ҳудудда ҳам маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муроджон Йўлдошев тавсияси асосида АТ "Халқ банки" Оққўрғон туман филиалидан 180 миллион имтиёзли кредит ажратилиб, тадбиркор томонидан министадион қуриб фойдаланишга топширди.

⚽️Ҳозирда мазкур ўйингоҳда маҳалла ёшлари бўш вақтларида футбол ўйнашяпти.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ҳоким_ёрдамчиси
#ташаббуси

Оққўрғон тумани "Қуштамғали" МФЙ Марҳамат кўчасида яшовчи Маъмуржон Шукуров оиласига ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан ажратилган 28 млн сўмлик имтиёзли кредит эвазига 4000 та моя бедана, шунингдек, 3000 дона бедана тухумини очишга мўлжалланган E-box инкубатор аппарати олиб келинди.

Натижада ҳар куни 3000-3500 дона бедана тухуми бозорга етказиб бериш имконияти яратилди. Бундан ташқари, ҳар 16 кунда инкубатор ёрдамида 2000-2500 дона бедана жўжачалари очиб чиқарилади.

📝Қолаверса, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ва "Қуштамғали" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ф.Зокиров ташаббуси билан беданачилик билан шуғулланиш истаги бўлган 30 хонадон рўйхати шакллантирилиб, кооперация асосида беданачиликни йўлга қўйиш режалаштирилаяпти.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#жараён
#ҳоким_ёрдамчиси_ташаббуси

"Тортувли"да паррандачилик ривожланмоқда

Оққўрғон тумани "Тортувли" МФЙда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан шу ҳудудда яшовчи фуқаро Лазиз Ҳайдаров етакчилигидаги "AKKURGAN EGGS" ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинди.

Ушбу кооперативга шартнома асосида 10 нафар фуқаро бириктирилган бўлиб, парранда гўшти ва тухуми каби товуқ маҳсулотлари етиштирилади.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ҳоким_ёрдамчиси_ташаббуси
#айримларга_мотивация_бўлсин

⚡️21 квадрат метр майдондан минимум 6 минг доллар даромад

"Собир Раҳимов" МФЙда яшовчи Баҳоуддин Машрабов ўтган йил фарзандларининг бассейнига "Африка лаққаси" балиқ чавақлари ташлаб, ҳам оиласи ҳам қўни-қўшниларига балиқ етказиб берган эди.

Ушбу маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шавкат Мирзакаримов ташаббус билан чиқиб, мазкур ишни кенгайтиришни таклиф этди. Баҳоуддинга банкдан кредит олишга кўмаклашди. 6 сотихли ҳовлининг бир бурчагида 21 квадрат метрда сунъий ҳовузлар ташкил этилиб, 3 минг дона балиқ чавақлари парваришга олинди. Маҳаллада эса оилавий тадбиркорлар сони биттага кўпайди.

Тадбиркор айтишича, 6 ойда балиқларнинг ўртача вазни 2 кгдан бўлганда ҳам 6 тонна балиқ вояга етади. Харажатлар олиб ташланганда эса энг бўлмади, деганда 60 млн сўм соф фойда бор. Муҳими, балиқларга ҳозирдан харидор мавжуд.

Келгусида тадбиркорнинг йил ўн икки ой бозорга балиқ етказиб бериш режаси бор. Унда кўзланган даромад ҳам камида 4 ҳисса кўпаяди.
#ҳоким_ёрдамчиси_ташаббуси

Хазина топаётганлар

Халқимизда "Товуқ етти хазинанинг бири" деган нақл бор. Ушбу нақл моҳиятини яхши англаганлар хонадонидан паррандани узмайди.

"Тортувли" МФЙ ҳоким ёрдамчиси ҳам маҳалладошларига паррандачилик хосиятлари ҳақида тушунтириш, тарғибот ишларини тўғри олиб борди. Натижада бугун ушбу маҳаллада 500талаб товуқ боқаётганлар сони ортиб бормоқда.

Жумладан, мазкур маҳалланинг Чилонзор кўчасида яшовчи Рустам Тўхтабаев ҳам ҳафта бошида ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 500 дона зотдор товуқлардан олди.

Бугунги кунда товуқлар кунига ўртача 400-450та тухум бермоқда.

Бозорда бир дона тухум ўртача 1000 сўмдан ҳисобланганда ҳам кунига 400-450 минг сўм даромад. Харажатига 50 фоизини олганда ҳам оилага кунига ўртача 200 минг сўм соф фойда тушиб турибди.

Рустам ака келгусида паррандачилик фаолиятини янада кенгайтириб, корпорация ташкил этишни ҳам ният қилган.