Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.75K subscribers
25.8K photos
1.61K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Маҳалла_раиси_оқсоқоли_сайловлари_номзодлари_рўйхати.doc
6.3 MB
#сайлов_2022
#номзодлар_рўйхати

Оққўрғон тумани маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодлар билан танишинг!☝️

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Сайлов_2022
#Айни_дам

Хабарингиз бор, бугундан маҳалла раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди.
Айни вақтда "Қўрғонтепа" МФЙ ҳудудидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби биносида ҳам маҳалла раиси сайлови кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Сайловда 12 та кўчадан 262 нафар вакиллар иштирок этиши кутилмоқда. Аввалги сайловлардан фарқли равишда маҳаллалардаги бу галги овоз бериш жараёнлари ёпиқ тарзда ўтиб, фуқароларнинг ўз танловини эмин-эркин амалга ошириш имконияти кенгайган.

Сайлов участкасида бунинг учун барча шароит яратилган.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сайлов_2022

Бугун "Ҳамид Олимжон" МФЙ аҳли ҳам маҳалласига энг лойиқ ва муносиб раисни сайлаш учун йиғилди.

Сайловга келувчилар карнай-сурнай билан кутиб олинди. Ўз фуқаролик ҳуқуқини онгли равишда амалга оширишга йиғилган маҳалладошлар ўзлари муносиб кўрган номзодга овоз бердилар.

Хусусан, "Ҳамид Олимжон" МФЙнинг 18 та кўчасидан сайлашга чиққан вакиллар маҳалла раислигига Д. Тохирова номзодини муносиб кўришди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сайлов_2022

Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлис Сенати қарорига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, бугун туманимиздаги "Султонобод" ва "Зарафшон" МФЙларда маҳалла раислиги сайлови бўлиб ўтди.

Хусусан, "Зарафшон" МФЙ аҳолисининг 18 ёшдан ошган 1623 нафар вакилидан 196 нафари рўйхатдан ўтган.

Сайловда 196 нафар вакиллардан 139 нафари овоз беришда иштирок этди.
Сайлов натижаларига кўра, "Зарафшон" МФЙ раиси этиб Олимжон Раҳмонов сайланди.

Бугунги сайловларда меҳмон сифатида Олий Мажлис Сенатига Тошкент вилоятидан сайланган сенатор Қутбиддин Бурхонов иштирок этди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сайлов_2022

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати қарорига асосан юртимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтмоқда.

🔎Бугун туманимиздаги "Зарбдор" МФЙ аҳли ҳам ўзлари муносиб топган номзодни маҳалла раислигига сайлашди. Маҳалла аҳли сайловни уюшқоқлик билан ўтказдилар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сайлов_2022

Бугун маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови туманимиздаги "Уста Нормат" ва "Ҳосилдор" МФЙларда бўлиб ўтди.

Уюшқоқлик билан ўтган сайловларда маҳаллалар аҳли ўзлари муносиб, деб билган номзодларни раисликка сайлашди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#сайлов_2022

Юртимизда маҳалла раиси сайловлари бошланганига 11 кун бўлди.
Бугун туманимиздаги "Мустақиллик", "Собир Раҳимов" ва "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам сайловлар бўлиб ўтди.

Бу гал илк бор яширин овоз бериш тарзида бўлиб ўтаётган сайловларда фуқаролар ўзлари муносиб топган номзодларга овоз беришаяпти.