Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.69K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
44 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адлия тизими янада ихчамлаштирилди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди.

● Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди.

● Вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқарди.

☑️ Ҳудудлардаги Давлат хизматлари бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк марказлари ҳудудий адлия бошқармалари таркибига ўтказилди.

Тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб, битта бинода фаолият юритувчи ягона Адлия бўлимларига айлантирилади, унинг таркибида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида масъуллар фаолият юритади.

📋 Фармон билан Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

➡️ Дастур доирасида бир-бирига боғлиқ бўлган давлат хизматларини, жумладан кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш, ногиронлик ва турли касалликларга оид нафақалар тайинлашни композит тарзда, яъни бир вақтда кўрсатиш тизими жорий этилади.

📁 Шунингдек, 1990-2016 йиллар оралиғида қабул қилинган Ҳукумат қарорлари хатловдан ўтказилиб, фуқароларга ва тадбиркорларга енгиллик яратиш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилади.

🖥 Фармонга кўра, “е-shartnoma” тизими ягона электрон портали яратилади. Тизим орқали тадбиркорлар онлайн равишда турли шартнома намуналарини бепул олиши мумкин бўлади.

Халқ депутатлари кенгашларининг ҳудудлардаги ислоҳотлар устидан назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик назоратининг янги шакли – “кенгаш сўрови” жорий этилади.

📌 2023 йилдан
муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада жамлаш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўқувчилар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаси ўтказилади

“Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (212-сон, 26.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилди (умумий штатлар доирасида).

Қарорга кўра, мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ҳамда “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.

❗️2022 йил 1 сентябрдан “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

📋 Қарор билан “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этиш ва “Яшил чироқ” мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди.

➡️ Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин.

🔘 “Яшил чироқ” мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади

“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.

➡️ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.

🔰 Бунда:

▫️манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

▫️лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

▫️ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;

▫️кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).

2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун
мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

📍Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 15.08.2018 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди

Президент қарори (ПҚ–316-сон, 12.07.2022 й.) билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди.

🔰 Дастур доирасида:

🔸автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилади;
🔸автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилади;
🔸жамоат транспорти ривожлантирилади ва рақамлаштирилади.

➡️ Хусусан, Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади.

Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–322-сон, 14.07.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:

🔘 оилавий нодавлат боғчаларда:

🔹қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

🔘давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🔹бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
🔹ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;

🔘 табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.

👉манба
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизларга таълим кредити 14 фоизда ажратилади

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–323-сон, 18.07.2022 й.) қабул қилинди

Қонунчиликка кўра, 2022/2023 ўқув йилидан республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида банкларга Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилган.

🔰Қарорга кўра:

▫️таълим кредитлари 14 фоиз ставкада ажратилади;
▫️таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
▫️таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кураш бўйича ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро мусобақалар ўтказилади

“Спорт курашларининг Олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

📁 Қарор билан 2022-2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини (эркин кураш ва юнон-рум кураши) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

🔰Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича):

▫️ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
▫️ўсмирлар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари;
▫️катталар ўртасида “New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари;
▫️Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Вазир кубоги”, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида “Раис кубоги”, Миллий гвардия тизимида “Қўмондон кубоги”, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги”, “Вилоят ҳокими кубоги” ва “Тошкент шаҳри ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилади.

Ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида уюштириладиган “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақаларининг дастурларига спорт курашлари киритилади.

2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт курашлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг амалдаги давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб борилади.

☑️ 2023 йилдан спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича, шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этилади.

📝Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида иштирок этадиган спортчиларнинг натижалари хорижий малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиши йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди

Ҳукумат қарори (428-сон, 04.08.2022 й.) билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жамғарма бошқарувининг олий органи Кенгаш бўлиб, унинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади.

🔰 Жамғарма фақат:

▫️Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;
▫️тугатилиш босқичида бўлмаган;
▫️банкротлик тартиби қўзғатилмаган;
▫️мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.

Давлат молиявий назорат органлари
қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади

💰
Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

▫️парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
▫️узум кўчати ва ток сўриси;
▫️асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
▫️қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
▫️балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

📝 Бунда, мазкур субсидия 1 нафар томорқа ер участкаси эгаси учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан ажратилади.

🔰2023 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат этилади:

🔹ЯТТга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни, шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришга;
🔹қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида ЯТТни жалб қилишга.

Бунда:

🔹ЯТТ умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходимни ёллаши мумкин;
🔹умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган ЯТТга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия (битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваригача – 4,5 млн сўмгача миқдорда) ажратилади.

Қарорга кўра, “Ёшлар дафтари” платформасида “Битирувчилар бандлиги” функционали жорий қилинади ва бу орқали умумий ўрта, профессионал ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг 3 йил давомидаги бандлик ҳолати мониторинг қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot