Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.8K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#ноодатий_учрашув

Туман ХТБ тасарруфидаги 44-умумий ўрта таълим мактабида "Энг эътиборли ота-она" деб номланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида ўзини фарзандига эътиборлиман, деган ота-оналаргина иштирок этишди.

Ноанъанавий тарзда ташкил этилган ушбу давра суҳбатида ота-оналар якунланиб бораётган ўқув йилида болаларига қанчалик даражада эътибор берганлари синовдан ўтказилди. Бу каби учрашув ва тадбирлар таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#билдириш

🚜 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарорига биноан эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаларини янги пластик шаклга алмаштириш муддатлари 2022 йил 31 декабргача белгиланганини маълум қиламиз.

Ўзагроинспекциянинг Оққўрғон туман бўлими
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Жорий йилнинг 21 май куни соат 14:00 дан Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимининг ташаббуси билан тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилади.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш сўралади. Рўйхатга олиш вақти жорий йилнинг 21 май куни соат 10:00га қадар давом этади.
☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади

“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.

➡️ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.

🔰 Бунда:

▫️манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

▫️лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

▫️ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;

▫️кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ҳамкорлик

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов ташаббуси билан туман ҳокимлиги мажлислар залида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор ўқитувчилари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида маҳалла фуқаролар йиғинларида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлар ишини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш юзасидан ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда туманимиздаги 29та маҳалладан йиғилган 76 нафар ташаббускорларнинг лойиҳалари батафсил муҳокама қилинди.

Профессор ўқитувчилар лойиҳа ташаббускорларининг ишларига оид ютуқ ва камчиликлар юзасидан тушунтиришлар берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилиниб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Касаясь вопросов регионального диалога, отмечена важность всесторонней подготовки повестки очередной Консультативной встречи глав государств Центральной Азии.
Лидеры также рассмотрели график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#билимдонлар_беллашуви

"Заковат" интелектуал мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди


Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ташаббуси билан "Заковат" интелектуал мусобақасининг туман босқичи Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, ХТБ ҳамда "Заковат" интелектуал клуби" ННТ Тошкент вилоят координатори Достонбек Жўраев ҳамкорлигида ташкил этилди.

Билимлар беллашувида тумандаги 1-, 3-, 13-, 30-, 35-, 36- ва 27-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 49- сонли ИДУМ жамоалари ўзаро беллашишди. Ўйинлар жуда ҳам қизиқарли ва баҳс-мунозаларга бой ўтди.

Якуний натижаларга кўра, 1-мактаб биринчи, 36-мактаб иккинчи ва 49-сонли ИДУМ жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан олтину зардан қиммат китоблар совға қилинди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi