Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.8K photos
1.58K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Адабиёт_халқнинг_юраги

Бугун ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаларидан бири Юсуф Сарёмий таваллудининг 182 йиллигига бағишланган "Аждодлар мероси - ибрат кўзгуси" номли хотира ва ижод кечаси бўлиб ўтди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Халқ таълими ва маданият бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда туман ҳокими Алишер Каримджанов, Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими раҳбари, сенатор, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Қозоғистон Республикасининг Сайрам вилоятидан келган адиб авлодлари ҳамда адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.

Туман ҳокими А.Каримджанов ва шоир Маҳмуд Тоир йиғилганларни адабиёт кечаси билан қутлаб, адиб ҳаёти ва фаолияти, асарларининг бугунги авлод маънавиятида тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Айтиш жоизки, бугунги кунда туманимизда Юсуф Сарёмий авлодларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи "Оққўрғон овози" газетаси бош муҳаррири А.Маъдиев яшаб, ижод қилмоқда.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Markaziy Osiyo yoshlar forumiga start beriladi!

19-20-may kunlari Toshkent viloyatidagi "Astrum" IT akademiyasi Markaziy Osiyo mamlakatlarining eng iqtidorli yoshlarni xalqaro fan olimpiada g‘oliblari, grossmeysterlar va IT sohasining yosh mutaxassislarini bir maydonda jamlaydi.

Forum, iqtidorli yoshlarga tajriba almashish va innovatsion loyihalarini ishlab chiqish hamda do‘stlik aloqalarini mustahkamlashga xizmat qiladi.

21-23 - may kunlari yoshlar forumi Andijon viloyatida "O‘zbekiston-Qirg‘iziston", Farg‘ona viloyatida "O‘zbekiston-Tojikiston" hamda Xorazm viloyatida "O‘zbekiston-Turkmaniston" yoshlarini birlashtirgan holda davom etadi.

Tadbirlar jarayoni va batafsil ma'lumotlarni Yoshlar ishlari agentligining ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifalarida kuzatib boring.

"Markaziy Osiyo yoshlar forumi" - birlashib yuksalamiz!

Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi
#хушхабар
#таълимга_инвестиция

⚡️Пойтахтнинг нуфузли ўқув марказларидан бири "Smart zona" Оққўрғон туманида филиал очди.

📚Ўқув марказда корейс, инглиз, рус тиллари, IELTS, ментал арифметика, математика, кимё, биология фанларидан машғулотлар олиб борилади.

📌Марказ мутасаддиларининг айтишича, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи оила фарзандларига алоҳида имтиёзлар мавжуд.

Ўқув марказ, шунингдек, бир оиланинг икки фарзанди таълимга келса, 50 фоиз чегирма мавжудлигини ҳам эълон қилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥💥💥💥💥

Президент: Фақат ва фақат кўп миллатли халқимизни, Ўзбекистонимизни манфаатини ўйлашдан бошқа йўл йўқ бизда. Биз - мустақил Ўзбекистонмиз.
#сайлов_2022

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати қарорига асосан юртимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтмоқда.

🔎Бугун туманимиздаги "Зарбдор" МФЙ аҳли ҳам ўзлари муносиб топган номзодни маҳалла раислигига сайлашди. Маҳалла аҳли сайловни уюшқоқлик билан ўтказдилар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi