Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон_тумани
#жараён

Бугун Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Сайёра Файзиева иштирокида Оққўрғон туманида маънавий-маърифий йўналишда фаолият юритаётганлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмасига тайинланган янги раҳбар Нодирова Маҳфуза Умаровнага иш фаолиятига муваффақият тилаб, тумандаги ҳамкор ташкилотлар ҳамда умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган тарғиботчилар амалга оширадиган фаолият йўналиши ва мазмунини пухта белгилаш, самарали йўлга қўйиш юзасидан амалий тавсиялар берди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг вазифалари ва уларни методик қўллаб-қувватлаш, ижодкор ўқувчиларни танлаб олиш ва уларга ўз йўналишлари бўйича методик ёрдамлар кўрсатиш борасида сўз юритилди.
#Оққўрғон_тумани

Оилаларга маърифат улашилди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан Туман Ахборот кутубхона маркази, "Бирлик" МФЙ раиси С.Нураддиновлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини кучайтиришга қаратилган “Маърифат улашиб” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

"Бирлик" МФЙ биносида ташкил этилган маҳалла кутубхонасида янги адабиётлар кўргазмаси ўтказилиб, оилаларга мутолаа учун китоблар тавсия этилди. Тадбир сўнггида иштирокчилар ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ва шу ернинг ўзида кутубхонага аъзо бўлишди. Ўзлари ва фарзандларига маъқул бўлган китобларни танлаб олдилар. Тадбир ташкилотчилари томонидан китоб ҳаётда беминнат устоз эканлиги таъкидланиб, оилаларга маърифат улашилди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси
#Оққўрғон_тумани
#Кенгаш_йиғилиши

Бугун туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими ўринбосари, Маънавият ва маърифат Кенгаш раиси ўринбосари Ж.Джаникулов олиб борди.

Унда вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзоси, Тошкент вилояти ҳокимининг Давлат тили маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева, шунингдек, тумандаги бўлим, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактабларнинг ижодий-маданий масалалари бўйича тарғиботчилари иштирок этишди.

Йиғилишда туман Маънавият ва маърифат кенгашининг 2022 йил учун тузилган "Йўл харитаси" биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Нодированинг ахбороти тингланди.

Тошкент вилояти ҳокимининг Давлат тили маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева туманда маънавий-маърифий соҳада олиб борилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб, ўз кўрсатмаларини бериб ўтди.

@oqqorgon_hokimligi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔰“УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ-2022”
🔰“НАЖОТ ТАЪЛИМДА, НАЖОТ ТАРБИЯДА, НАЖОТ БИЛИМДА”
#ОҚҚЎРҒОН_ТУМАНИ

⚡️Анъанага мувофиқ бугун Оққўрғон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими ходимларининг 2022-2023 ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

📌Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов ҳам форумда иштирок этиб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлашди. Шу билан биргаликда барча устозларни яқинлашиб келаётган байрамлар билан табрикладилар.

❇️ Форумда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган таълим фидойилари муносиб тақдирланди.
#Оққўрғон_тумани
#Маърифат_соати

Давлат хизматчиларининг маънавий, сиёсий билимларини ошириш мақсадида ўтказилаётган "Сиёсий-Маърифат соати" ўқувида туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ходимлари иштирок этишди.

Қолаверса, "Бир чимдим маънавият" рукни остида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ходимлар соҳавий фаолият ва сиёсий жараёнларга оид ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, бугун Ахборот кутубхона маркази, АТ "Халқ банки" Оққўрғон туман филиали ҳамкорлигида  "Маърифат соати" ҳамда банк ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини кучайтиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

АТ "Халқ банки" Оққўрғон туман филиалида фаолият юритаётган ходимларга туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан мутолаа учун китоблар тавсия этилди.

Бугун «Ишга марҳамат» мономарказида жамоа ўртасида навбатдаги маънавият соати ташкил этилди. У 21-сентябр "Халқаро тинчлик куни" муносабати билан «Тинчлик беринг дунёга»   мавзусида бўлди.
#Оққўрғон_тумани
#сайёрқабул

Оққўрғон туманининг Давлат хизматлари маркази биносида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда туман масъуллари иштирокида аҳолининг кадастр соҳасига оид мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#Кенгаш_йиғилиши

Оққўрғон туман ҳокими, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Т.А.Боболов раислигида туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда
туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги барча  корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда
туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2024 йил учун тузилган “Йўл харитаси”, “Маърифат соати”, "Иш режа"си асосида жорий йилнинг 4 ойи давомида бўлинма ва ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилган фаолияти ҳамда жорий йилнинг 25 апрел куни Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ахбороти тингланди.

Йиғилишда Кенгаш раиси томонидан маънавият соҳасида айрим муассасалар ва ташкилотлар фаолияти таҳлилий-танқидий баҳоланиб, келгуси режалар белгилаб олинди.


Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#тарғибот_тадбири


Бугун тумандаги "С.Раҳимов" маҳалласида жойлашган 8-сонли мактабда туманда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Бахтли бўлиш ўз қўлингда” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда
туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғи С.Назарова, туман ИИБ ХКМБ катта инспектори маёр Д.Файзуллаева, РМММ туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, мактаб директори Н.Ботиров, маҳалла хотин-қизлар фаоли, туман "Маърифат" тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирок этишиб, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида турли жанжалларни, ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда ёшларга ва хотин-қизларга яратилаётган шароитлар тўғрисида сўз юритилди
.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#байрам_шукуҳи

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни  муносабат билан “Адолат” СДП Оққўрғон тумани кенгаши ташаббуси билан тумандаги "Ширинтой" мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар учун  тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Кенгаши депутати Д.Усманова, Адолат СДП
туман кенгаши депутатлари А.Қурбонов, О.Абдулахатова, Н Абдураимовалар иштирок этишди, байрам тилакларини билдиришди.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига бадиий китоблар ҳамда ўқув қуролларидан иборат махсус совғаларни топширилиши болаларга байрамона кайфият бағишлади.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#кинокарвон

Биз бир бўлсак ягона халқмиз-бирлашсак, Ватанмиз!

Оққўрғон туманида "Биз бир бўлсак ягона халқмиз-бирлашсак, Ватанмиз" шиори остида маърифий тарғибот тадбири яъни мамлакатимизда кино саънатини тарғиб этиш, замонавий қаҳрамонларга бўлган ҳурмат туйғусини оширишга қаратилган кино асарлари намойиши ва кино саънати ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кино актёрлардан, Зуҳриддин Режаметов, Фотима Режаметова, Шавкат Комилов, Бекзод Тожиев, Баходир Мирмаксудовлар иштирок этди.

Элимиз суйган санъаткорлар иштирокчилар билан дилдан суҳбат олиб бордилар ҳамда кино ва сериаллардаги образлари ҳақида гапириб берди.

Кинокарвон лойиҳаси
туманимиз аҳолисида жуда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, "Ўзбек қизи" киноси намойиш этилди.

@Oqqorgon_hokimligi
#Таълим
#Шукроналик
#Оққўрғон_тумани

Битирувчиларга медаллар топширилди

Жорий йилнинг 21 июн куни Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" мономарказининг фаоллар залида умумтаълим мактабларида барча фанларни аъло баҳоларга якунлаган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларни "олтин"  ва "кумуш" медаллар билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

2023-2024 ўқув йилида
тумандаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 1191 нафар битирувчи тамомлаб, улардан  36 нафар ўқувчи "олтин" ва 10 нафар ўқувчи "кумуш"  медал соҳиблари бўлгани қувончлидир! 

Ушбу тадбирда
Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов иштирок этиб, туман ҳокими Т.А.Боболовнинг медал соҳибларига табригини етказди ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Тожибоев билан биргаликда бугунги унутилмас кунда битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаб, уларнинг ота-оналарига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсталик  совғаларини етказди.

Ёшларимизга юртбошимизнинг яратиб бераётган имконият ва рағбатидан фойдаланган ҳолда, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилишда медал соҳибларига омад ва оқ йўл тиладилар.

@Oqqorgon_hokimligi
#Таълим
#Шукроналик
#Оққўрғон_тумани

Битирувчиларга медаллар топширилди

Жорий йилнинг 21 июн куни Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" мономарказининг фаоллар залида умумтаълим мактабларида барча фанларни аъло баҳоларга якунлаган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларни "олтин"  ва "кумуш" медаллар билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Жараёндан фотолавҳалар

@Oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
#Шукроналик
#Оққўрғон_тумани

Битирувчиларга медаллар топширилди

Жорий йилнинг 21 июн куни Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" мономарказининг фаоллар залида умумтаълим мактабларида барча фанларни аъло баҳоларга якунлаган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларни "олтин"  ва "кумуш" медаллар билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

👉Батафсил лавҳада

@Oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#энг_ёш_маънавиятчи_2024
#кўрик_танлов

📌Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан "Энг ёш маънавиятчи — 2024" Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

🔹Танловни ўтказишдан асосий мақсад корхона-ташкилотлар ва таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг соҳадаги фаолияти самарадорлигини ошириш.

🔹Мазкур танловда маънавий-маърифий соҳада фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар 4 та шарт бўйича билимларини синашди.

🏅Танлов натижасига кўра 1-ўринни 15-умумий ўрта таълим мактабининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зокиров Аслиддин қўлга киритди.

🎁Ғолиблар Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланишди.

@oqqorgon_hokimligi
#Беш_ташаббус
#Оққўрғон_тумани
#Касблар_танлови

"Мен келажакман" шиори остида ўтказилган "Касблар танлови-2024" танловининг 1-босқичида тест синовлари орқали ёшларнинг билимларини синалди.

Ушу босқичга ёшлар ўзлари ўтган 5 та йўналишлар бўйича тест синовларидан ўтишди.

Хусусан,
Электромонтаж;
Ёш қурувчи;
Пайвандлаш;
Навойичилик;
Дизайнерлик;

Ёшлар касблар танловида ўз билимларини яна бир бора синашди.

"КАСБЛАР ТАНЛОВИ-2024" тест машқ шартидан юқори балл олган ёшлар амалий топшириқлар шартига йўлланмани қўлга киритишди.

@Oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани

❗️Диққат❗️

⛔️Оққўрғон туманида "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами" ўтказилиши муносабати билан Оққўрғон тумани ҳокимининг фармойишига кўра, бугун, 26 август куни соат 15:00 дан 23:00га қадар туманнинг "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини "Ойбек" кўчасида транспорт воситалар ҳаракати чекланади.

Ҳайдовчилардан мавжуд ҳолатни инобатга олиб, айланма йўллардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#тарғибот_тадбири

Бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатини ҳимоя қилиш, уларни илм олиш ва касб-ҳунар ўрганиши учун етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг асосий масалаларидан бирига айланган десак муболаға бўлмайди.

Шу муносабат билан
туман 1-сонли касб-хунар мактаби ўқувчилари иштирокида ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган “Фарзандлик бурчи” ва "Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда
туман Ички ишлар бўлими Хотин-қизлар масалалалaри бўйича катта инспектори Д.Файзуллаева иштирок этиб ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида турли муаммоларини ўрганиш, ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини олиш, таълим муассасаларида кийиниш маданияти қоидаларига амал қилиш ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида тушунчалар берилди.

@oqqorgon_hokimligi
Forwarded from "Oqqo‘rg‘on ovozi" gazetasi (Hojiakbar SADIBEKOV)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2024
#Тошкент_вилояти
#Оққўрғон_тумани
#Navbahor_mahallasi

Сайловда овоз бериш жараёнида ёшлар фаол иштирок этишмоқда. Беш ташаббус волейбол қизлар жамоаси.

https://t.iss.one/oqqorgon_ovozi_gazetasi