Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Диққат_эълон!!!
#эслатма

Бугун кеч соат 18:00да Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик шодиёналари Оққўрғон туман марказий стадионида бўлиб ўтади.

Тадбир бош режиссёрининг маълум қилишича, байрам куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Махмуд Номозов, Лола Аҳмедова, Мустафо ва Авазбек Олимовлар халқимиз хизматида бўлади.

Шунингдек, байрам дастуридан спортчиларимиз, дорбозларимизнинг кўргазмали чиқишлари, туманимиз фахри бўлган маҳсулотлар кўргазмаси каби бетакрор номерлар тумандошларимиз учун тайёрланмоқда.

Барча туманимиз аҳолиси ва меҳмонларини байрам тадбирига таклиф этамиз!!!
#Диққат
#тарқатинг

"Ҳудудий электр тармоқлари" барчани огоҳлантиради

1-3 сентябрь дам олиш кунлари уйингизда электр ўчиб қолмаслиги учун электр токи ҳаққини тўлаб қўйинг

Қарздор абонентлар тармоқдан автоматик узилади
.
#диққат

Ходимларни «Очиқ бюджет» учун овоз тўплашга мажбурлаш жавобгарликка сабаб бўлади

Давлатимиз раҳбарининг "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига биноан, ходимларни овоз тўплашга мажбурлаш - мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади. 

Маълумот учун: "Очиқ бюджет" учун овоз бериш жараёни 2023 йил 26 августда бошланди ва 15 сентябрга қадар давом этади.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#диққат

⚡️ Оққўрғон туманида сувдан қарздорлар  сув таъминотидан узилмоқда, узилиб қайта улаш учун мажбурий тўлов 660 минг сўм

“Тошкен сув таъминоти” МЧЖ Оққўрғон туман филиали катта миқдорда қарзи бўлган истеъмолчиларнинг марказий сув таъминоти тармоқларидан узилиши бошланганини маълум қилади.

@oqqorgon_hokimligi
#Диққат_сўровнома

ЁШЛАР МУАММОСИГА ЭНГ КЎП ЭЪТИБОР ҚАРАТАЁТГАН ҲОКИМГА ОВОЗ БЕРИНГ!

⚠️Ёшлар масаласи бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларнинг муаммоларига ечим топиш, қўллаб-қувватлашда эса ҳудуд раҳбарларининг ўрни ва имконияти катта.

✔️ Юқоридаги суратда сизга таниш чеҳралар - вилоятимизнинг 22 та туман-шаҳарлари ҳокимлари ўрин олган. Тўғри, уларнинг айримлари тайинланганига ҳали йил бўлгани йўқ, аммо масъуллар ўтган давр ичида ўз ҳудудидаги ёшлар билан танишишга етарлича вақт топа олди, деб ҳисоблаймиз.

Сизнингча, Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги қайси ҳоким ёшлар муаммосига кўпроқ эътибор қаратмоқда? Энг муносиб номзодга овоз беринг.

Сўровнома 9 ноябрь куни соат 17:00 гача давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Сохта «пожарний»лар махаллалар бўйлаб овга чиқишгани ва одамлардан пул йиғишаётгани айтилмоқда

Қиш келиши билан мўрилар ва газ плиталарни ёнғин хавфсизлигига қарши текшириш баҳонасида маҳалла кезувчи, аҳолидан бир қараганда арзимаган пул йиғувчи «сохта ўт ўчирувчилар» кўпайиб қолади. Бу каби фирибгарларга алданманг!

Тарқатиб барчани огоҳлантиринг!
👇
@oqqorgon_hokimligi
#Диққат

Огоҳлантириш!

Оққўрғон тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан туманнинг С.Рахимов МФЙ бозор ҳудудига яқин жойда ўрнатилган видео кузатув камераси орқали фуқаролар  томонидан белгиланмаган ҳудудга ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда ва ушбу фуқароларга нисбатан МЖтК нинг 91¹ моддаси 1 қисми билан маъмурий жазо қўлланилмоқда.

Мазкур ҳудудга номаълум фуқаролар томонидан турли хилдаги чиқиндилар ташлаб кетилиши натижасида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ноқонуний чиқиндихона вужудга келган.

Туманнинг мутасадди ташкилотлари томонидан ҳудудга махсус техникаларни жалб этилиб, ушбу чиқиндихона бартараф этилди.

Ҳурматли фуқаролар!
Белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликни ва уни ёқмасликни, бундай салбий ҳаракатлар учун қонунда тегишли тартибда чора кўрилиши ҳақида эслатиб ўтамиз. УНУТМАНГ шу Ватанда ўзимиз яшаймиз ва биздан кейинги авлодга табиатни сақлаб қолиш барчамизни бурчимиз!!!


Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Кам таминланган оилаларга болалар нафақаси онлайн ариза бериш тартиби.

@oqqorgon_hokimligi
#Диққат

⚡️Тошкент вилоятида 20 май кунидан 20 июнь кунига қадар "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказилади.

🚔 Тошкент вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, автомобиль йўлларида ҳаракат хавфизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2024 йил 17 май кунидаги тегишли фармойиши асосида 20 май кунидан 20 июнь кунига қадар "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказилади.

Барча ҳаракат иштирокчиларини ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

@oqqorgon_hokimligi
IMG_1312.MOV
14.1 MB
#Диққат

Оккургон тумани ФВБ огоҳлантиради!

Аҳолини сувда чўкиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Оккургон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари,
Сизлардан ўз хавфсизлигингизни ҳамда ҳаётимиз мазмуни бўлган фарзандларимизнинг сувда чўмилиш борасидаги хавфсизликларини таъминлашда доимо огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ота-оналар, фарзандларингизни асло чўмилиш белгиланмаган жойларда чўмилишига йўл қўйманг!

@oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
🛵Скутерларни бошқаришда ҳайдовчилик гувоҳномаси
керакми

@oqqorgon_hokimligi
#диққат

Ҳурматли тадбиркорлар!

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни  соат 15:00 да “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилояти бош бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилади.

Унда туман ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

🏛️Манзил: Оққўрғон тумани ҳокимлиги биноси

@oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#светафор#диққат

‼️ДИҚҚАТ‼️

🚥 Энди Тошкент вилояти автомобиль йўлларидаги йўл белги ва йўл чизиқлари бўйича камчиликлар, светафорларнинг ишламаётганлиги ҳамда мавжуд тирбандликлар тўғрисида хабарларни қуйидаги рақамлар орқали ҳабар беришингиз мумкин!!!

☎️ +998 95 500 0668
☎️ +998 77 300 0668

❗️Ушбу рақамларни сақлаб қўйинг!!!

@oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Айни вақтларда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида қор ёғмоқда
.

Ҳайдовчилардан тезликни белгиланган меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб ҳаракатланишларини сўраймиз.

@oqqorgon_hokimligi