Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
25K photos
1.59K videos
44 files
3.18K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Амалдаги ислоҳотлар: Инсон қадри учун!

Оққўрғон тумани Элтамғали маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилнинг 18 апрель куни туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли муаммолари, “еттилик” фаолияти, ипак қурти боқиш,ободонлаштириш, томорқадан самарали фойдаланиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Т.А.Боболов маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйишда маҳаллалардаги еттиликларнинг ўрни ва вазифалари, уларга юклатилган вазифалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек аҳоли муаммолари тингланиб, ечими бўйича масъулларга топшириқлар берилди ҳамда маҳаллани ободонлаштириш, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек пиллачилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга ипак қурти боқишнинг тартиби, боқувчига яратиладиган шарт - шароитлар ҳамда имтиёзлар бўйича тушунчалар берилди.

@Oqqorgon_hokimligi
Forwarded from Ботир Бойбўтаев
#Оққўрғон

Томорқа - даромад манбаи

Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги билан биргаликда Элтамғали МФЙдаги аҳоли хонадонларига ташриф буюришиб, томорқа маданиятининг ҳолати билан қизиқишди. Аҳоли хонадонларидаги томорқаларнинг ҳолати, унумли фойдаланиш даражаси ва оила аъзоларининг бандлиги ҳам эътибордан четда қолмади.

Ушбу маҳаллада яшовчи С.Чинтошев хонадонидаги 4 сотих ер майдонида замонавий усулдаги барпо этилган иссиқхонасида тарвуз кўчатини етиштириш жараёнини кўздан кечирилди. Шунингдек 12 сотих очиқ ер майдонига ҳам экинлар экиб, яхшигина даромад олаётганлигини хонадон эгаси мамнуният билан таъкидлаб ўтди. Хонадон эгаси томорқадан самарали фойдаланиш асносида йилига 150 миллион сўмдан кам даромад қилмаслигини ташриф буюрган масъулларга маълумот ўрнида айтиб ўтди. Шунингдек ташриф буюрган масъуллар иссиқхонада оила аъзолари доимий иш билан бандлигини гувоҳи бўлишди.

@Oqqorgon_hokimligi
Forwarded from Ботир Бойбўтаев
Оққўрғон туманида ёшларга экин экиб даромадга эга бўлишлари учун ер тарқатилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12 феврал куни ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига асосан Оққўрғон туманида ҳам деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшларга 30 йил муддатга ижара асосида берилиши белгиланди.

Тадбирда туман ҳокими Т.А.Боболов ва сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси бошлиғи М.Мирсултоновлар иштирок этишди.

👉Батафсил

@Oqqorgon_hokimligi