Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон
#Яшил_макон_2024

Оққўрғон туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ходимлари томонидан Султонобод МФЙ таълим муассасаси худудида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон
#Яшил_макон_2024

Оққўрғон тумани Йўл қурилиш корхонаси ходимлари томонидан "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

@oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

No comment | “Яшил макон” – бу кeлажак авлод олдидаги бизнинг мажбуриятимиз!

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани

Жаҳолатга қарши маърифат шиори остида фотокўргазма ташкил этилди.

Мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий ва маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасида маънавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бугун тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида фотокўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада туман ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов, Дин ишлари бўйича вилоят вакили М.Ўрозбоев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Тожибоев ҳамда туман бош имом хатиби Н.Мавхумовлар иштирок этишиб, жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит барпо этиш, бугунги ахборот хуружлари ва уларга қарши иммунитет шакллантириш ҳамда глобаллашув даврига хос муаммо ва кўзга кўринмас мафкуравий таҳдидлар, уларнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритишди.

Зеро, келажагимиз бўлган ёш авлод онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш бурчимиздир.

✍️Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#Жараён #Process #Процесс
#Оққўрғон

🟢Сайёр қабул: Ҳар бир мурожаат – эътиборда!

Жорий йилнинг 27 ноябр куни
Оққўрғон тумани Толовул МФЙ ҳудудида жойлашган "Ишга марҳамат" мономаркази биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси "Сайёр қабули" ўтказилди. Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатлар бирма-бир тингланди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси мудири Э.Қ.Қудратов, туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва вилоят ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида бартараф этилди, қолганлари тегишлилиги бўйича масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.

✍️
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун
!

"Камбағалликдан-фаровонлик сари" дастури доирасида...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси мудири Э.Қ.Қудратов, Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Абдурахмоновлар Толовул МФЙ Бешовул кўчаси 97-уйда яшовчи фуқаро Хасанова Чарос Собиржон қизи хонадонида бўлиб, фуқаронинг мурожаатига кўра оилани камбағалликдан чиқариш мақсадида учрашиб, хонадон эгасига мотокултиваторни топширишди.

БАТАФСИЛ ВИДЕО ЛАВҲАДА

@oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

Махсус reportаж | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнлари давом этмоқда
#29nov #uzbekiston24

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#Зўравонликка_қарши_16_кун

Зўравонликсиз оила - фаровон ҳаёт сари

Оққўрғон тумани Ички Ишлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Тарих ва Ўлкашунослик музейи ходимлари билан ҳамкорликда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида челенж ўтказилди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими XKMБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева томонидан ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида турли жанжалларни, ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида тушунчалар берилди ҳамда мамлакатимизда ёшларга ва хотин-қизларга яратилаётган шароитлар тўғрисида сўз юритилди.


“Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

@oqqorgon_hokimligi