Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.79K subscribers
26K photos
1.62K videos
45 files
3.22K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон_тумани
#тарғибот_тадбири


Бугун тумандаги "С.Раҳимов" маҳалласида жойлашган 8-сонли мактабда туманда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Бахтли бўлиш ўз қўлингда” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғи С.Назарова, туман ИИБ ХКМБ катта инспектори маёр Д.Файзуллаева, РМММ туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, мактаб директори Н.Ботиров, маҳалла хотин-қизлар фаоли, туман "Маърифат" тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирок этишиб, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида турли жанжалларни, ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда ёшларга ва хотин-қизларга яратилаётган шароитлар тўғрисида сўз юритилди
.

@oqqorgon_hokimligi
#Oққўрғон_тумани
#тарғибот тадбири
#Жаҳолатга_қарши_мaърифат

Тинчликни қадрлаш, осойишта ҳаёт учун шукроналик, уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Тинчликни сақлайдиган омиллардан бири – тўғри тафаккур.Зеро, тўғри фикрлаш барчани ҳар-хил бузуқ эътиқодлардан, нотўғри йўлларга кириб қолишдан асрайди. Одамлар орасида бегона ёт ғоялар тарқалишини олдини олади.

🍀 Шу муносабат билан Оққўрғон туман "Ишга марҳамат" Мономарказида "Жаҳолатга қарши - маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.Тадбирда РМММ туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, "Нодирхон Қори" жоме масжиди имом хатиби ўринбосари Ф.Эшонқулов, туман "Нуроний" жамғармаси раиси С.Ахмедов ва Мономарказ раҳбари Г.Умаровалар қатнашди.

🍀Тадбир давомида маънавияти юксак, ҳар қандай ёт ғояларга чап бера оладиган, ўзининг мустаҳкам эътиқоди ва миллий қадриятларини мустаҳкам тутиб, ундан оғишмай яшайдиган халқни ҳеч қандай куч енга олмаслиги уқтирилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Oққўрғон_тумани
#Тарғибот_тадбири
  
Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий  муҳитни соғломлаштириш, миллий қадриятларимизни ёшлар онгига сингдириш. уларни диний экстремизм ва таваккалчиликларга асосланган ўйинлар гирдобидан ҳимоялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ёш авлод  қалбида  ватанпаварлик ҳиссини ошириш мақсадида туман Ички ишлар бўлими томонидан 1-сонли касб-ҳунар мактабида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи подполковник И.Т.Турғунов иштирок этиб, бугунги кунда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш, уларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш, ёш авлоднинг мустақил фикрга эга, келажакда юртимиз тараққиёти учун ҳисса қўшувчи муносиб кадрлар бўлиб етишиши учун барча бирдек маъсуллигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#тарғибот_тадбири

Бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатини ҳимоя қилиш, уларни илм олиш ва касб-ҳунар ўрганиши учун етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг асосий масалаларидан бирига айланган десак муболаға бўлмайди.

Шу муносабат билан туман 1-сонли касб-хунар мактаби ўқувчилари иштирокида ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган “Фарзандлик бурчи” ва "Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" мавзусида
тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими Хотин-қизлар масалалалaри бўйича катта инспектори Д.Файзуллаева иштирок этиб ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида турли муаммоларини ўрганиш, ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини олиш, таълим муассасаларида кийиниш маданияти қоидаларига амал қилиш ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида тушунчалар берилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Oққўрғон_тумани
#Тарғибот_тадбири
  
Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий  муҳитни соғломлаштириш, уларни турли ёд диний окимлар таъсиридан химоялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида туман миқиёсида турли профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан туман Ички ишлар бўлими томонидан 2-сонли касб-ҳунар мактабида "Ўз хуқуқингизни билиб олинг" ва "Фарзандлик бурчи" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи подполковник И.Т.Турғунов иштирок этиб, бугунги кунда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш, уларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш, фарзандлик маъсулиятини хис этиш ва таълим муассасаларидаги одоб-аҳлок коидаларига риоя этиш борасида фикр билдириб ўтди.

@Oqqorgon_hokimligi
#тарғибот_тадбири

Ҳамкор ташкилотлар, таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёт ғояларга қарши курашиш, ахборот хуружларига мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган
тарғибот тадбирлари ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Бугун тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 8-умумтаълим мактабида туман Ички ишлар бўлими, РМММ туман бўлинмаси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида психологлар ҳамда юқори синф ўқувчилар иштирокида
тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ИИБ ХКМБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева, РМММ туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, Халқ депутатлар вилоят Кенгаши депутати, 8-мактаб директори Н.Ботиров томонидан ўқувчиларга бугунги ахборот хуружлари ва уларга қарши иммунитет шакллантириш ҳамда глобаллашув даврига хос муаммо ва кўзга кўринмас мафкуравий таҳдидлар, уларнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#тарғибот_тадбири

Оққўрғон туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ички Ишлар бўлими,  "Оқила аёллар" харакати, "Бувижонлар мактаби", туман "Маърифат" тарғиботчилар гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида маҳаллалардаги хотин-қизлар иштирокида  тўй-маъракалар, байрамлар, тантаналар ва бошқа маросимларда исрофгарчилик ҳолатини олдини олиш мақсадида тумандаги туман Маданият марказида “Биз тўйимизни намунали, ихчам қиламиз” шиори остида
тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тарғибот тадбир давомида Оққўрғон туман ҳокимининг ўринбосари С.Назарова, РМММ туман бўлинмаси раҳбари Ў..Ботирова, туман ИИБ ХКМБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева, "Маърифат" тарғиботчилар гуруҳи аъзоси Ж.Турғунбоева, туман отинойилари маҳаллаларда ўтказиладиган маъракалар, оилавий танталар ҳамда тўй ва маросимларни тартибга солиш, миллий қадриятларимиз аҳолига янада тарғиб қилиш юзасидан тушунчалар берилиб, маҳалла фаоллари билан бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_туман
#тарғибот_тадбири

Оққўрғон туманида Вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшларни турли ёт ғоялар гирдобидан сақлаш борасида тумандаги ҳамкор ташкилотлар билан тизимли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 10 феврал куни Маънавият ва маърифат туман бўлинмаси, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида 43-умумий ўрта таълим мактабида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида эрта турмуш, эрта туғруқ ҳолатини олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, муомала ва кийиниш маданияти қоидаларига амал қилиш, вояга етмаган қизларнинг ҳукукий фаоллигини ошириш бўйича
тарғибот тадбири ташкил этилди.
 
Давра суҳбати давомида бугунги кунда хотин-қизларга давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳамда уларни ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш бўйича фикр билдирилди.

@Oqqorgon_hokimligi