Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
6.85K subscribers
30.1K photos
1.89K videos
52 files
3.88K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар шанбаси Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор
ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказиб келинмоқда.

🔹
Хусусан, бугун ҳам анъанага мувофиқ, тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

🔹Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур
масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этиб, тадбиркор ва экспортёрларни ўйлантириб келаётган масалалар юзасидан мурожаатларини тинглашди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим

⚡️⚡️⚡️Инсон қадри учун: Зойир Мирзаевнинг ҳудудлар бўйлаб сайёр қабули давом этмоқда

🔹Хабар қилганимиздек, бугун Оққўрғон туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

🔹Қабулда аҳоли моддий-кўмак, уй-жой, соғлиқни сақлаш, маиший турмуш муаммоларига доир қатор масалалар билан мурожаат қилди.

🔹Мулоқотда тиббий хизмат, кредит таъминоти, бандликка доир бир қанча масалалар ўз ечимини топди.

🔹Хусусан, Адолат Шерова оилавий шароит сабаб бир неча йилдан буён таъмирталаб уйда яшаб келаётгани, уста ишлатишга имкони йўқлигини баён этди.

🔹Мазкур мурожаат вилоят ҳокими томонидан назоратга олиниб, Адолат опага уйини таъмирлаб олиши учун 12 миллион сўм амалий ёрдам сифатида бериладиган бўлди.

🔹Гулчеҳра Турсунова қизининг бетоблиги, даволатиш учун имконияти етмаётгани инобатга олиниб, вилоят ҳокими 5 млн. сўм пул маблағини моддий ёрдам сифатида ажратиш юзасидан тегишли кўрсатма берди.

🔹Шунингдек, Пардабой Султоновга даволаниши учун 10 млн. сўм маблағ бериладиган бўлди.

🔹Сайёр қабул давомида соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам масаласидаги мурожаатларни ўз жойида ҳал этиш мақсадида 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

🔹Жараёнда айрим фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар ҳам берилди.

🔹Вилоят раҳбарининг ҳудудлар бўйлаб сайёр қабуллари давом этади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#сайёр_қабул
#мурожаат_ва_ечим

Жорий йилнинг 12 март куни 1 сектор ҳудудида жойлашган Қаҳрамон МФЙда Оққўрғон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори Ш. Мирзаевнинг фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабулиўтказилди

Сайёр қабул жараёнида жами 12 та мурожжаат келиб тушиб,
мурожаат мазмуни ва тоифасига қараб масъулларга йўналтирилди.

Белгиланган режа асосида 2024 йил давомида ҳар ойда икки маротабадан барча махалларда сайёр қабул ўтказилиши режалаштитилган.

Маълумот ўрнида жорий йилнинг 19 март куни Қўрғонтепа МФЙда навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтади.

@Oqqorgon_hokimligi