Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#долзарб

Кластерлар ҳар чоракда депутатларга ҳисоб беради

Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 6 чақириқ қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда иккита масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Эътиборлиси туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида фьючерс шартномаси асосида фаолият юритувчи кластерларни сони ортди. Бу соғлом рақобат муҳити яралиши, туманда ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиши, ишсизлик даражасини кескин камайишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Кун тартибидаги навбатдаги масала "Туман балансидаги электр генераторини тиббиёт бирлашмаси тасарруфига ўтказиб бериш тўғрисида" бўлди.
Қизғин муҳокамалардан сўнг депутатлар сессия кун тартибидаги масалаларни бир овоздан тасдиқлашди.

Сессия ишида тўртта сектор раҳбарлари ҳамда мавзуга тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#долзарб

Болалар тарбияси доимий эътиборда

Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов, туман ИИБ ҲПБ Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор Ғ.Абдураимов бошчилигида туман ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича комиссия аъзолари ҳамда вояга етмаганлар, уларнинг ота-оналари, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида ўқувчиларнинг таълим олиши билан боғлиқ ғайри-ижтимоий хатти-ҳаракати юзасидан маъмурий иш ҳужжатлари юзасидан навбатдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида 14 та масала кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вояга етмаган ёшларга мактабларнинг тажрибали педагог ходимларидан мураббийлар бириктирилиб, таълим тарбияси назоратга олиниши ҳамда ўз қизиқишларига кўра тўгаракларга йўналтирилди.
#долзарб_жараён

Ҳозир деҳқончилик учун муҳим палла. Вақтдан унумли фойдаланиб, уруғ, қадаб олиш лозим. Шунинг учун ҳамма деҳқонга кўмакка шошилади.

Чигит экиш, буғдойга агро техник хизматлар кўрсатиш, далани бегона ҳашорат ва ўтлардан тозалаш, майсага ўғит ва суғориш борасидаги ишлар юзасидан учинчи сектор ҳудудидаги фермерлар ҳамда кластер раҳбарияти иштиртокида йиғилиш ўтказилди.

Туман ҳокими А.Каримджанов бошчилигида ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Деҳқонларга вақтдан унумли фойдаланиб, чигит экиш ва буғдой парвариши юзасидан керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
#долзарб
#жараён

Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов маҳалла раислари сайловини ўтказиш юзасидан тўрт сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Каримджанов маҳалла раислигига номзодларнинг сифат таркиби бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тегишли мутасадди раҳбарлар ва депутатларга топшириқлар берди. Шунингдек, йиғилиш давомида май ойида ўтказилиши режалаштирилаётган сайловларда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#долзарб_тезкор_муҳим
#эълон

Ҳурматли Оққўрғон тумани фуқаролари!

🍞Ун ва қолипли нон маҳсулотларининг носоғлом рақобати ва нархлар сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, туман ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида чора-тадбирлар ижросини доимий назорат қилувчи Оққўрғон тумани Штаби ташкил қилинди.

❗️Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Боғланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат этинг.

Ишонч телефонлари:

Штаб раҳбари
– Оққўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – Саидином Бабасаидов 📱 (+99899)-402-06-44

Штаб аъзолари:

Оққўрғон туман ҳокими:
Алишер Каримджанов📱 (+99897)-719-00-81

Оққўрғон туман прокурори: Дилшод Файзиев 📱(+99890)-334-32-34

Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими бошлиғи: Олим Адилов 📱(+99897)773-77-01

Оққўрғон туман ИИБ бошлиғи: Илғор Турғунов📱(+99899)-005-22-72

Оққўрғон туман Солиқ инспекцияси бошлиғи: Бекзод Шомирзаев 📱(+99893)-590-95-96

Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#долзарб

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бўлиб ўтади, деб хабар берди ЎзА.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Долзарб

"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА "РАМАЗОН ҲАЙИТ" БАЙРАМИНИ КЎТАРИНКИ РУХДА НИШОНЛАШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 2 апрель куни туман ҳокиилигида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари З.Миргазиева, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамов, туманга бириктирилган бошқарма вакиллари, Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида "Яшил макон" умуммилий лойиҳаси доирасида ишларни амалга ошириш ҳамда "Рамазон ҳайит" байрамини кўтаринки руҳда нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала муҳокама қилиниб, масъулларга бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ ва тизимли кўрсатмалар берилди.

@oqqorgon_hokimligi