Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.76K subscribers
25.8K photos
1.61K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун 2 500 сўм миқдорида субсидия ажратилади.

➡️ Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

▫️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
▫️ кўп болали оилаларнинг болалари;
▫️етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
▫️“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
▫️контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
▫️талабалар ва педагогларнинг болалари;
▫️акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;
▫️кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#биласизми

🗓 Жорий ўқув йилида Тошкент вилоятидаги 886 та умумтаълим мактабларини 30 минг 600 нафардан ортиқ ўқувчилар битиради. Бироқ олий таълим муассасаларига қабул бошланишига оз вақт қолганига қарамай, 16 ёшга тўлган юзлаб 11-синф битирувчилари ҳалигача ID-карта олмаган.

🎓 Олийгоҳларга қабул кунларига яқин қолганда ID-карта олишга узундан узоқ навбатлар кузатилиши мумкин. Шу боис паспорт олишни унутган битирувчилар сўнгги кунларга қолдирмай тезроқ ҳаракат қилинг.

📌 Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Зангиота туман, Нурафшон, Чирчиқ ва Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари марказларида шахсни тасдиқловчи ID-карта бериш жорий қилинди. Хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар) тақдим этилади.

❗️ Бошқа туман-шаҳарларда ID-карта олишни таъминлашда ИИБга мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.

💰Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), жумладан:

🔹фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

🔹вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ёки бошқа мол-мулкка 5 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

🔹енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача);
🔹суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача);
🔹уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) субсидия берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ҳайдовчи транспортни бошқариш пайтида телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

🔰Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
▫️республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
▫️ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
▫️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
▫️ ёшга доир пенсия олувчилар.

❗️ Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

▫️Спорт мактаблари айрим ходимларига устамалар тўлаб берилади. БАТАФСИЛ

▫️Киракашлик ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади. БАТАФСИЛ

▫️Айрим нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” маълумотларидан фойдаланиши мумкин. БАТАФСИЛ

▫️Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. БАТАФСИЛ

▫️Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади. БАТАФСИЛ

▫️Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

▫️Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. БАТАФСИЛ

▫️Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Тиббиёт ташкилотларининг илмий унвонга эга ходимларига устама берилади. БАТАФСИЛ

▫️Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида малакаси узлуксиз оширилади. БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади. БАТАФСИЛ