ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
339 subscribers
9.28K photos
1.04K videos
48 files
1.9K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#хушхабар
#Aytishlaricha

⚡️⚡️⚡️

Бугун соат 20:00 дан "Ўзбекнефтгаз"нинг Тошкент шаҳри ва вилоятида барча АЁҚШ ларда АИ 80 бензини - 6800 - 6900 сўмдан сотувга чиқади.

@olmaliq_deputatlari
#Nazorat
#Bugundan
#Aytishlaricha

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputatlari Oydin dehqon bozoridagi asosiy oziq-ovqat mahsulotlarining narx-navosining asossiz oshib ketishini oldini olish bo'yicha deputatlik nazoratini boshlaydilar.

@olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

O‘zbekiston milliy teleradiokompaniyasining Raisning 1-o‘rinbosari Farhod Mahmudov olamdan o‘tgani haqida xabarlar tarqaldi.

@olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

⚡️ Mualliflik huquqlarini buzgan xonanda javobgarlikka tortildi

Murojaatda keltirilgan holatlarni o‘rganish jarayonida xonanda M.H tomonidan shoir Erkin Yo‘ldoshga tegishli bo‘lgan “Uylanamiz” nomli sheʼriy asarni muallif bilan hech qanday shartnoma tuzilmasdan huquq egasining ruxsatisiz barchaning eʼtiboriga yetkazilganligi va omma oldida ijro etilganligi aniqlandi.

@olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказилади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда 2022 йил июль ойида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Комиссияга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ф.Эшматова зиммасига юклатилди.

Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.

@olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

Олий суд раиси Комилов ишдан кетди

Kun.uz манбасининг хабар беришича, Козим Комилов ўрнига президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суд раиси бўлган.

@olmaliq_deputatlari
ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
#Aytishlaricha Олий суд раиси Комилов ишдан кетди Kun.uz манбасининг хабар беришича, Козим Комилов ўрнига президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суд раиси бўлган. @olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

⚡️Яна бир нечта судьялар лавозимидан озод қилинди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда айрим судьяларнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Муҳокама якунида Кенгаш қарори билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси Б.Жўрабеков ёзма аризаларига кўра, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И.Хакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси Ш.Шарипов вафот этгани сабабли лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
#Aytishlaricha

⚡️Бугун соат 00.00 дан бошлаб "Ўзбекнефгаз"га қарашли барча АЁҚШларда АИ 80 бензини нархи бир литри учун 5700 сўмдан сотилишни бошлайди.
#Aytishlaricha

Собиқ Сенат раиси Илгизар Собиров туман суд раислигидан пенсияга кузатилди!

Илгизар Собиров ҳақида қисқача маълумот бериб ўтадиган бўлсак, у 1959 йили Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида туғилган.

1986 йили Тошкент давлат университетини ҳуқуқшунослик фокультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1976 йили Қўшкўпир тумани “Ўртаёп” хўжалигининг ишчиси вазифасидан бошлаган.

Шундан сўнг Фанлар академияси катта лобаранти, кичик илмий ходимликдан Олий суд раисининг ёрдамчиси вазифасида, Тошкент давлат юридик институтининг проректори, Олий хўжалик судининг судьяси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳининг маслаҳатчиси, ундан сўнг Хоразм вилояти Адлия бошқармасининг бошлиғи, Олий Мажлис қўмита раисининг ўринбосари, қўмита раиси, яна қўмита раисининг ўринбосари, Қўшкўпир тумани ҳокими, Олий мажлис Сенати Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, ўн йил Олий мажлис Сенатининг раиси,  тағин Хоразм вилояти адлия бошқармасининг бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси, Хоразм вилояти ҳокими каби юксак лавозимларда меҳнат қилди. 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар биласиз, 5 йил давомида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг раиси лавозимида самарали ишлаб келдилар.

@olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

Айтишларича, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод қилинди.

@olmaliq_deputatlari
#aytishlaricha

Deputatlar bosh vazir o‘rinbosari Ochilboy Ramatovning maʼlumotini qabul qilmadi!

Qonunchilik palatasining 2023-yil 19-sentyabrdagi qarori bilan bosh vazir o‘rinbosari Ochilboy Ramatovga yo‘l-harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish borasida amalga oshirilayotgan ishlar holati yuzasidan parlament so‘rovi yuborilgan. Joriy yil 26-oktyabr kuni mazkur palament so‘roviga javob sifatida Qonunchilik palatasiga maʼlumot taqdim etilgan.

Qonunchilik palatasining majlisida Bosh vazir o‘rinbosari mazkur parlament so‘rovini qayta ko‘rib chiqib, unda qo‘yilgan har bir masala yuzasidan joriy yilning 1-dekabriga qadar to‘liq va asoslantirilgan javob berish yuzasidan tegishli qaror qabul qilindi.

Manba.

@olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

Ражаббоев Музаффар Эркабоевич Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

@olmaliq_deputatlari
#Aytishlaricha

🇲🇩Молдовалик депутат арилар чақиши оқибатида вафот этди

Юрий Пасат Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича комиссия раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. У 52 ёшда эди.

Ўлим бугун эрталаб ари чақиши туфайли юзага келган анафилактик шок туфайли юз берди, деб хабар берди RT.

@ona_shahrim_olmaliq
#Kutilmoqda
#Aytishlaricha

Озодбек Назарбеков вазир лавозимидан кетганлиги айтилмоқда. У ҳолда Назарбеков Олий Мажлис депутати бўлади.

@ona_shahrim_olmaliq
ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aytishlaricha

🇨🇦Kanada samolyoti ham halokatga uchradi

Air Canada samolyoti Galifaks aeroportiga qo‘nayotganda uchish-qo‘nish yo‘lagidan chiqib ketib, qo‘ngandan keyin yonib ketdi.

Jabrlanganlar haqida hozircha ma’lumot yo‘q.

@ona_shahrim_olmaliq