ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
345 subscribers
9.25K photos
1.03K videos
48 files
1.9K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#Bilasizmi

Доимий комиссиялар сони ва таркиби сессияда белгиланади. Халқ депутатлари Кенгаши таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:

📌маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

📌қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

📌ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича;

📌ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;

📌саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;

📌аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

📌нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича;

📌регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

📃Зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссияларнинг таркибига ўзгартишлар киритилиши мумкин.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом, I-боб, 10-банди.

👉@olmaliq_deputatlari
#Bilasizmi?

Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистонга қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш – 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@olmaliq_deputatlari
#Bilasizmi?

Xalq deputatlari Kengashi tomonidan o‘z vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlar tegishli hududda joylashgan barcha davlat organlari, korxonalar, muassasalar, tashkilotlar, nodavlat notijorat tashkilotlar, fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan ijro etilishi majburiydir.

@olmaliq_deputatlari
#Qiziq
#Bilasizmi

Olmaliq shahar hokimlarining aksariyati 13-saylov okrugi (Olmaliqsoy MFY)dan deputat bo'lib saylangan.

Olmaliq tarixiga doir qiziqarli ma'lumotlarni ham mazkur kanalda kuzatib boring.

@olmaliq_deputatlari
#bilasizmi

Депутат сўровини бир нечта раҳбарларга ҳам жўнатиш мумкинми?

📌Депутат сўровида баён этилаётган масалалар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан бир нечтасининг ваколатига кирадиган бўлса, депутат сўрови тааллуқлигига кўра ушбу масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш учун бир нечта мансабдор шахсга юборилиши ҳам мумкин.

Депутат сўрови бир гуруҳ депутатлар томонидан
юборилиши ҳам мумкинми?

📌Депутатлар томонидан маълум бир масала юзасидан битта депутат сўрови юборилиши ҳам мумкин. Бу эса вақт ва ресурсларни тежайди, қолаверса, жамоавий тарзда юборилган сўровга ўз вақтида ва сифатли жавоб бериш учун идора ёки ташкилот раҳбари ҳам масъулиятни чуқурроқ ҳис этади.

@olmaliq_deputatlari
#bilasizmi

14-15 август кунлари бўлиб ўтадиган "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаларида Тошкент вилояти вакиллари ҳам иштирок этади.

Спортнинг волейбол, минифутбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича бошқа вилоятлар вакиллари билан куч синашиб, Тошкент вилояти шаънини ҳимоя қиладиган жами 18 нафар депутатларимизга омад тилаймиз.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти

https://t.iss.one/TV_Kengash
#Bilasizmi

Sog'lig'ida qarshi ko'rsatma bo'lmagan Olmaliq deputatlarining barchasi covid19 ga qarshi emlandilar

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputatlarining 50% i covid19 ga qarshi vaksina bilan emlangan. Qolgan deputatlar sog'lig'ida vaqtinchalik cheklovlar bo'lganligi sababli hozircha emlanmagan. Ular ham vaqti-vaqti bilan shifokorlar ruxsat bergan taqdirda albatta emlanadilar.

Kotibiyat.

@olmaliq_deputatlari
#bilasizmi

📌Депутатнинг мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи

Депутат ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.

Фаолияти давлат сири ҳамда қонун билан қўриқланадиган бошқа сир билан боғлиқ корхоналар, муассасалар, ташкилотларга депутатнинг кириш тартиби қонунда белгиланади.

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13-модда.

https://t.iss.one/TV_Kengash
#bilasizmi

Депутатнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилишда қандай тартиблар мавжуд?

📌Ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади.

📌Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўладилар.

📌Депутатни ҳақорат қилиш, шунингдек, унга нисбатан туҳмат қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

📌Депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.

📌Депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10-модда.
#bilasizmi

📌Маҳаллий Кенгаш аниқ вазифаларни бажариш учун депутатлар орасидан муваққат комиссия тузиши мумкин.

📌Муваққат комиссия тузиш тўғрисидаги қарор сессияда қабул қилинади.

📌Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажарганидан сўнг ўз фаолиятини тугатади.

📌Муваққат комиссиянинг вазифалари маҳаллий Кенгаш қарори билан белгиланади.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти, 11-боб, 91-модда.

https://t.iss.one/TV_Kengash