ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
339 subscribers
9.28K photos
1.04K videos
48 files
1.9K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#онлайн
#сессия

⚡️ Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар ўрин олган:

1. Шаҳар Халқ таълими тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида

2. Шаҳар ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар таҳлили

3. Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижроси тўғрисида

4. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар.

@Olmaliq_shahri
#сессия

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 46-сессияси кун тартибидаги масалалар тингланиб, муҳокама қилингач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri
#сессия
#онлайн

⚡️Халқ депутатлари Оққўрғон туман кенгашининг сессияси

Айни пайтда Халқ депутатлари Оқўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда.

Сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маъруза қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сессия

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VI чақириқ L сессияси бўлиб ўтди

⚡️Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган ушбу сессия кун тартибида 5 та масала ўрганилган бўлиб, 1-масала юзасидан Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Умаралиеванинг шаҳарда “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича 3-босқич хатлови якунлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

📌Шундан сўнг шаҳардаги 15, 21-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига номзодларнинг 3 йиллик дастури бўйича ҳимояси эшитилди. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 4 та сектор раҳбарларининг ахборотлари ўқиб эшиттирилди.

Сессия давомида Халқ қабулхонаси Олмалиқ шаҳар бўлими мутахассиси Гулнора Балтаеванинг аҳоли мурожаатлари бўйича 1-чорак якуни юзасидан белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар эшитилиб, комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#сессия_56

⚡️Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
⭕️Live #Сессия

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИ ҲАЙДАБ ЧИҚАРИШГА ҲАҚЛИМАН – ТАДБИРКОР

Адлия бошқармаси раҳбари сессияда ҳудудларда бинолар бўйича ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ деб ёлғон ахборот берди.

⚡️Оққўрғонлик тадбиркор туман Давлат хизматлари маркази биноси билан боғлиқ муаммо борлигини, улар ҳозирда тадбиркорга қарашли бинода асослантирувчи ҳужжатларсиз ўтирганини таъкидлади.

🔴Тадбиркор айтаяпти: мен аслида буларни бинодан чиқариб юборишим керак. Лекин, ўзим оққўрғонликман. Халқни ўйлаб индамаяпти.

🔹 Адлия бошқармасининг бошлиғи: Тўғри масала кўтаряпсиз. Масала бизда қолган. Ҳал қилиб берамиз. (қолгани я-ля, ля, гаплар. Ие, 5 минут олдин бизда муаммо йўқ деган ким эди?)

⚡️ Яна бошқа ҳолатларда депутат туриб айтаяпти: Тизимга қарашли бино қаровсиз, абгор аҳволда катта йўл бўйида турибди. Қанча маҳаллаларда бино йўқ. Нимага шундай биноларни туман балансига қайтариб бермайсизлар, акалар?

🔹 Адлия бошқармасининг бошлиғи: Бу масалани ҳам ўрганиб чиқамиз.

P.S. Ўзи аслида жуда кўп ҳудудларда адлия тизимига қарашли бинолар билан боғлиқ муаммолар бор. Бошқарма бошлиғи сессияга яхши тайёргарлик кўрмай келгани маълум бўлаяпти. 10 минут олдин айтилган гап, кейингисига тўғри келмаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
#сессия

⚡️Бугун Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 58-сессияси бўлиб ўтди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Танқид
#Мурожаатнома
#Сессия

Айрим маҳаллаларда аҳоли томорқа ерларидан оқилона фойдаланиш ишлари суст эканлиги айтилди

Депутатларнинг 95-сессиясида 6 ойлик якунлари таҳлил қилинди.

Олмалиқ шаҳар ҳокими - Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раҳбари Қ.Ҳамдамовнинг Мурожаатида «Ҳилол», «Бўстон» ва «Чамбил» МФЙларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича ишлар суст йўлга қўйилганлиги айтилди. Бу бўйича Маҳаллалар уюшмаси раҳбари У.Рўзимбетовга кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф қилиш чорасини кўриш вазифаси топширилди.

@ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

Депутат Беҳзод Салимов микролойиҳалар режасини бажара олмаган ҳоким ёрдамчилари ҳақида муносабат билдирди

@ona_shahrim_olmaliq
#Сессия

Шаҳар сайлов комиссияси раиси Баҳодир Дўсимбетов вилоятга сайлов ўтказувчи комисисялар ҳақида:

"Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказиш учун вилоятда жаъми 60 та сайлов округи ташкил етилган бўлиб, шулардан 3 таси, яъни 5-«Кимёгар», 6-«Олмалиқ» ва 7-«Кончилар» сайлов округлари Олмалиқ шаҳар ҳудудига тўғри келади. Ҳар уччала округларларда 15 нафардан жаъми 45 нафар шаҳарда обрўли, ҳуқуқий саводхонлиги юқори, сайлов ўтказишда тажрибага ега бўлган ҳамшаҳарларимиз фаолият олиб бордилар. Вилоятга қарашли 3 та округда ҳам 5 та сиёсий партиялар томонидан 100% номзодлар илгари сурилди"

@ona_shahrim_olmaliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия
#Мадҳия

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг кеча, 10 декабрь куни бўлиб ўтган 4-сессияси Давлат Мадҳиясини ижро этиш билан бошланипти. Мадҳиянинг шкуҳи барибир бошқача.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун.

@ona_shahrim_olmaliq
#Сессия_қарори

КРEДИТ ОЛИНДИМИ, УНИ ҚАЙТАРИШ ҲАМ КEРАК: ДEПУТАТЛАР БИР НEЧТА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИ ОГОҲЛАНТИРДИ

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг сессиясида шаҳарнинг «Мустақиллик», «Қолмоқир», «Кўрпасой», «Абдулла Авлоний», «Камалак» маҳаллаларида муаммоли кредитлар миқдори кўп бўлган ҳоким ёрдамчилари қатъий огоҳлантирди.

Депутатлар, ҳоким ёрдамчиси ва банклар томонидан кредит ажратишга тавсия беришда унинг қайтишини, фуқаронинг тадбиркорлик салоҳиятини ҳисобга олиш, керак бўлса уни аввал ўргатиб, кейинчалик унинг шу иши юриб кетишигача назоратда ушлаши, кўмак бериб бориши кераклигини айтишган.

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy