ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
333 subscribers
9.3K photos
1.04K videos
48 files
1.92K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#Яшасин_жамоатчилик

Ленура Байдуллаева - жамоат фаоли

Ленура Байдуллаевани шаҳримиз аҳолиси кўп йиллик тажрибага эга мактаб раҳбари сифатида яхши танийди. Тан олиш керакки, 16-мактабни энг яхши мактаблар қаторидан жой олишида унинг ҳиссаси катта. Мактаб билан чекланиб қолмай Ленура Ниязиевна фаол жамоатчилик вакилидир. Мактаб атрофидаги «Саҳоват» каби маҳаллалар еттилиги ҳам опа билан яхши ҳамкорлик қилади.
Опа жамоатчилик фаоли сифатида шахсан назорат ўрнатиб, ободонлаштириш бошқармасидан кўмак сўраб, ҳудудни ободонлаштириш ишларини назорат қиляпти экан.

Бу «дом» ларнинг БСК си қимирламагандан кейин бечора ободон Ленура опанинг ҳурматини қилиб майли деб атрофни тозалаб берганда.

https://t.iss.one/ona_shahrim_olmaliq
ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
#Яшасин_жамоатчилик Ленура Байдуллаева - жамоат фаоли Ленура Байдуллаевани шаҳримиз аҳолиси кўп йиллик тажрибага эга мактаб раҳбари сифатида яхши танийди. Тан олиш керакки, 16-мактабни энг яхши мактаблар қаторидан жой олишида унинг ҳиссаси катта. Мактаб…
#Яшасин_жамоатчилик

Байдуллаева Ленура Ниязиевна «Саҳоват» маҳалласи фаоли сифатида яхши ишлар қиляпти экан. Куни кеча атрофни тозалашга тегишли ташкилотлар ва аҳолини жалб қилган эди. Энди «Орижам» БСК жамоат назорати остида кўпқаватли уйлардаги камчиликларни бартараф этмоқда. Битта маҳаллад шундай фаоллардан 5-6 нафар бўлса унча-мунча масала жойида ҳал бўлиб кетади. Буни жамоатчилик назорати дейдилар. Ленура Ниязиевна мактабингиз атрофидаги маҳаллаларда фаол назорат ўрнатганингизга раҳмат. Ташкилотларга эса ҳамкорлик учун!

https://t.iss.one/ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

«Абдулла Авлоний» маҳалласида «Маҳалла еттилиги» аҳолига ҳисобот берипти. Унда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзоси Ойбек Қуролбоев ҳам қатнашган. Асли тадбиркор бўлган бу йигит тадбиркорлиги жойлашган ҳудуд маҳаллалари билан «бир қозонда қайнаркан». Маҳалладаги муаммоларни керакли ташкилотларга олиб чиқаётган экан. Шундай ёшларимиз борлиги албатта яхши. Сен менга тегма, мен сенга тегмайман қабилида юрган, фақат даромадни ортидан қувиб, атрофидагиларга ҳеч қандай нафи тегмайдиган инсонлар қанча.

@ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшасин_жамоатчилик

Котибият мудири «Кўрпасой» маҳалласида

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири, депутат Эргаш Абдурайимов «Кўрпасой» маҳалласи биносида аҳолиси мурожаатларини қабул қилиб, масъулларни шу жойга чақиртирди. Маҳалла аҳолисининг асосий муаммолари «Электр таъминоти» корхонасини фаолияти билан боғлиқ бўлди.

Маълумот учун: Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатларининг оҳириги 3 ойда маҳаллаларда ўтказган қабуллари давомида тушган жаъми 209 та мурожаатлардан 54 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 36 тасига ҳуқуқий тушунча берилган, 5 тасига рад жавоби берилган, 40 та мурожаат дастлабки тарзда кўриб чиқилган бўлса 75 та мурожаат муддат талаб қилганлиги сабабли депутатлар ва масьул ташкилотлар назоратига олиниб натижаси юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

"Мирзо Улуғбек" маҳалласида «Маҳалла еттилиги» аҳолига ҳисобот берди. Ўтган 6 ой давомида қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, аҳолининг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Мазкур йиғилишда шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, депутат С.Якупбекова вакил сифатида қатнашиб, аҳолининг муаммолари, таклиф ва ташаббусларини эшитди. Бу каби учрашувлар бошқа маҳаллаларда ҳам ўтказиб борилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Олмалиқ шаҳар «Нуроний» жамоатчилик Кенгаши раиси Муҳиддин Абдуллаев ташаббуси билан шаҳримизнинг «Тошкент» ва «Боғаро» МФЙ ларидан 20 нафар нуронийларнинг «Шодмалик ота» ва «Зангиота» зиёратгохларига саёхати ташкил этилипти. Маҳалла фаоллари саёҳатни ташкил этишда яқиндан кўмаги учун Муҳиддин Абдуллаевга, «ЭЛEГАНТ ГАРМEНТ ТEХТИЛE» МЧЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдириптилар.

#Яшасин_жамоатчилик
#Туризм

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Депутат Баҳодир Миролимов «Дўстлик» маҳалласига бориб, аҳолининг муаммоларини ўрганган эди. Ҳудуднинг чекка қисмида чиқинди ташлаш жойи қаровсиз қолиб кетгани ва чиқиндилари ҳам ўз вақтида олиб кетилмаётгани бўйича аҳоли фикрини билдирган экан. Баҳодир Миролимов масала бўйича назорат ўрнатиб, муаммони ҳал қилипти. Энди, дейди Миролимовнинг ўзи «...чиқинди ташлаш жойини чиройли қилиб, таъмирлаб қўйишни ташкил этишимиз керак»

https://t.iss.one/ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Фаҳриддин Матасимов «24-ШИ»ни оҳиригача боришини талаб қилмоқда

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига «Чамбил» маҳалласидан сайланган депутат Матасимов Фаҳриддин Ҳошимович «Чамбил»га борадиган 24-сонли шаҳар ичи йўловчи ташиш йўналишли такси (дамас)ларини йўналишнинг оҳиригча бормай, аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги сабабли Тошкент вилояти Транспорти бошқармаси вакилларини ҳудудга чақирипти. Қатор тушунтиришлардан кейин ўзгариш бўлганлиги айтилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Кўча чироқлари таъмиранди

«Тинчлик» МФЙда депутат Фахриддин Матасимов назорати билан Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ёриткичлар таъмиорланди. «Зарбулоқ» МФЙда «Бехбудий» кўчасига иккита, «Шаббода» кучасига олттита умумий саккиз дона чироқ таъмирланди.

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Бозорда жамоат назорати давом этмоқда


Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Қудрат Раҳимов ҳамда Жумагул Бўронова ва бошқа масул ташкилотлар «Ойдин» бозорида нарх-наво барқарорлиги ва сифатли ҳизмат кўрсатилиши устидан депутатлик назоратини олиб боришмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Субанов нафақат шифокор, балки, самимий депутат ҳам

Олмалиқ депутати, таниқли шифокор Сайфиддин Субанов «Олтин» маҳалласидаги бир нечта хамшаҳарларимизнинг хонадонларида бўлиб, улардан хабар олипти. Оилаларга озиқ-овқат жамланмалари тақдим этилипти. Маҳалла раиси билан депутат ҳамкор бўлса халқ ҳам рози. Ҳа, айтганча, бу каби ишлари ҳақида депутатнинг ўзи ёритилиши истамаган экан. Аммо маҳалла фаоллари депутатини ўрнак сифатида эътироф этиб бизга юборипти. Барака топсин.

Ҳудудингизда мана шундай фаоллар борми, бўлса бизга юборинг!

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Хабарингиз бор, биз ҳудудларда ўз хизмат вазифасида ортиб, жамоатчилик юмушлари учун ҳам вақт ажратиб, турли муаммоларни ҳал этишда фаоллик кўрсатаётган хамшаҳарларимиз ҳақида хабарлар бериб бориб бормоқдамиз.
«Ўзбекистон» маҳалласи аҳолисининг айтишича, маҳалла раиси билан биргаликда 7-мактаб директори Пўлатова Зуҳра Суюновна бир қанча масалаларни ҳал қиляпти экан. Маҳалланинг «Остона» кўчасидаги ичимлик сув қувури ёрилиши натижасида юзага келган ҳолатни «Сув таъминоти» корхонасига олиб чиқиб, ҳал эттирган бўлсалар, «Остона», «Олчазор» ва «Гулбаҳор» кўчаларида бетон таянч устунлари ўрнатилиши ишларини бошланишига эришганлар. Ҳозирда улар бошчилигидаги жамоатчилик гуруҳи фаоллари ишларни назорат қилиб боряпти экан. Ҳамма юкни давлатга ташлаб ўтирмасдан, жамоат назоратини олиб бораётган инсонларга раҳмат!

Айтингчи, сизнинг ҳудудингизда ҳам мана шундай жонкуярлар борми?

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

ЭЛ-ЮРТ АРДОҚЛАГАН ОТАНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИГА НАЗАР


Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига бориб қолсак, Олмалиқлик кучли отахон яхшимилар? деб сўрашади. Ҳеч иккиланмай Абдумажид ота ҳаёлимизга келади. Эл-юртнинг ҳурматини қозонган отанинг мамлакат бўйича танилиши ва катта ҳурматга эгалиги ўзидан-ўзидан бўлмаган. «Олмалиқ ҳаёти» газетамизда Абдумажид ота Шодиев ҳақида ажойиб мақола эълон қилинипти. Албатта ўқинг.

@ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшасин_жамоатчилик

Равшан Сиддиқов халқчил раҳбар


Шундай раҳбарлар бор, 2 та одамга бошми йўқми ўзидан валломатни ясаб олади. Хайбатидан одам ҳуркади. Республикада энг йирик заводлардан бўлган Мис бойитиш фабрикаси раҳбари, депутат Сиддиқов Равшан Мирзабековични йирик корхона раҳбари бўлишига қарамай, камтар, самимий, халқчил инсонлигини ҳамма билади. Мана унинг ўз жамоаси билан шахсан лойиҳаларни амалга ошириб, одамлар ҳолидан хабар олиб юргани.
Шундай инсонлар раҳбарлик қиладиган корхоналарда самимият, ўзаро ишонч, устоз-шогирд анъаналари ривожланади.

https://t.iss.one/ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Зуҳра Пўлатова - 7-мактаб раҳбари. Опани кўпчилик фаол раҳбар сифатида танийди. Мактабидаги бир қанча болаларни ўз ҳомийлигида олиб, қўлидан келганча уларни ҳурсанд қилишга ҳаракат қилиб ҳам келишини эшитгандик. Яқинда одоб-ахлоқи билан ўрнак бўлиб келаётган ўз ўқувчиларини кийим-бош билан таъминлашни ташкил қилипти.

Бу реклама эмас. Бу намуна ва ўрнак ҳолос. Айтингчи сизнинг ҳудудингизда ҳам шундай фаоллардан кимларни биласиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Депутат Зафар Адилов «Рамазон» маҳалласида айрим ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар муаммоларини ўрганипти.

@ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшасин_жамоатчилик
#Муҳокама

Депутат Дониёр Каримов: Тошкентдан берилган автобуслар қани?


Тошкент шаҳридан Олмалиқ шаҳрида фаолият олиб бораётган йўловчи ташиш корхоналарига 30 дан ортиқ автобус берилган. Аммо ҳалигача бу автобусларнинг кўпчилиги йўналишга чиқарилмаяпти. Шароф Рашидов маҳалласи депутати Дониёр Каримов нега йўналишга чиқмаётгани ҳақидаги вилоят Транспорт бошқармаси вакилига мурожаат қилди. Аммо ҳар доимги жавоб: «бажарамиз, қиламиз, муддат беринглар...» Тошкент вилояти транспорт бошқармасининг янги раҳбарияти бу масалани қанчалик назоратга олади?

@ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшасин_жамоатчилик
#Муҳокама

«Сиз эмас биз етказамиз халқнинг фикрини, сиз бажарасиз»

Шаҳримиз депутати Эргаш Абдурайимов доимий комиссия муҳокамасида Тошкент вилояти транспорт бошқармаси вакилининг қониқарсиз жавобларига нисбатан кескин муносабат қилишга мажбур бўлди. Шунингдек депутат Олмалиқ шаҳрининг бир қанча маҳаллаларида жамоат транспорти корхоналарининг йўналишнинг оҳиригача бормаётгани, Тошкент шаҳридан келтирилган автобусларнинг чиқмаётгани каби масалаларни кўтарган.

Батафсил видеода.

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Уч авлод учрашуви

«Уч авлод учрашуви» доирасида «Нуроний» жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими, шаҳар нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда ўқувчи ёшлар ишторикида 1 та тадбир ўтказилди.
Жумладан, Усмон Носир маҳалла фуқаролар йиғини, Усмон Носир кўчаси 39 хонадонда истиқомат қилувчи, 1939 йилда туғилган Лолахон ая Ғофурованинг хонадонида бўлишди онахонни муборак 85 ёшлари билан қутлашдилар. Тадбирга 30 га яқин одам қамраб олинди.

@ona_shahrim_olmaliq
#газ
#таъминот
#Яшасин_жамоатчилик

Муҳиддин Абдуллаевнинг мурожаати «ерда қолмади»

"Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси Муҳиддин Абдуллаевнинг мурожаати билан шаҳарнинг «Хилол» маҳалласида газ таъминотини яхшилаш мақсадида д-89мм ўрта босимли газ қувури ўрнатилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq