ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
339 subscribers
9.28K photos
1.04K videos
48 files
1.91K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
#Кутилмоқда

Бугун соат 10:00 да Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилиши кутилмоқда. Сессияда 4 та масала кўриб чиқилиши, жумладан, кенг жамоатчиликни қизиқтирган жамоат транспорти соҳасига оид масала муҳокама қилиниши кутилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
Сайлов куни аниқ бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/ona_shahrim_olmaliq
225-10-147-Q_24.pdf
780.9 KB
#Rasman

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining
VI chaqiriq navbatdagi 98-sessiyasi 2024-yil
2-avgust (juma) kuni soat 10:00 ga Olmaliq shahar hokimligi 3-qavat kichik majlislar zaliga chaqiriladi.



https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
#Яшасин_жамоатчилик

Депутат Баҳодир Миролимов «Дўстлик» маҳалласига бориб, аҳолининг муаммоларини ўрганган эди. Ҳудуднинг чекка қисмида чиқинди ташлаш жойи қаровсиз қолиб кетгани ва чиқиндилари ҳам ўз вақтида олиб кетилмаётгани бўйича аҳоли фикрини билдирган экан. Баҳодир Миролимов масала бўйича назорат ўрнатиб, муаммони ҳал қилипти. Энди, дейди Миролимовнинг ўзи «...чиқинди ташлаш жойини чиройли қилиб, таъмирлаб қўйишни ташкил этишимиз керак»

https://t.iss.one/ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2024

🖥 2024 йил 27-октабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Бу йилги сайловлар «Менинг танловим — обод Ватаним!» шиори остида ўтказилади.

Аҳолини сайлов жараёнларидан кенг хабардор қилиб бориш мақсадида «Юксалиш» ҳаракати томонидан «Сайлов-2024» ахборот кампаниясига старт бермоқда. Шу мақсадда, ижтимоий тармоқларда Сайлов-2024 саҳифалари очилди.

@ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2024

Бу йил сайловга тайёргарлик бошқача бўляпти

🗳 Сайлов жараёни тўлиқ рақамлаштириляпти. "E-SAYLOV" ахвборот тизими орқали бюрократия ва ортиқча овворагарчиликларга барҳам бериляпти.

🎤 Журналистлар ҳам ушбу ахборот тизими орқали аккредидациядан ўтказилади.

@ona_shahrim_olmaliq
#Murojaat
#Yashasin_jamoatchilik

“Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими раиси, истеъфодаги полковник Абдуллаев Муҳиддин Ҳусниддиновичнинг “Матонат мадҳияси” монументи ҳақида ЁШЛАРГА МУРОЖААТИ

@ona_shahrim_olmaliq
#фуқаролар_қабули
#очиқ_мулоқот

⚡️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атҳам Назирқулов ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев ва мутасадди раҳбарлар иштирокида 1-сектор ҳудудида фуқароларнинг  мурожаатлари эшитилди.

📌 Қабулга 24 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, қўшимча 12 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳам тингланди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолияти кўмак масаласида бўлиб, аксариятига жойидаёқ ҳуқуқий тавсия ва йўл-йўриқлар берилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижроси эса назоратга олинди.

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Сайлов Кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, депутатлар сайловида такрорий овоз бериш ўтказилмайди

Жорий йил 27 октябрда ўтказиладиган сайловнинг аввалги сайловлардан асосий 5 та фарқли жиҳатлари бўлиб, улар қуйидагилар ҳисобланади:


1. Сайловлар янги Конституциявий шароитда ўтказилади.

2. Қонунчилик палатаси депутатлари учун ўтказиладиган сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилади. Қонунларга кўра, Қонунчилик палатаси 5 йил муддатга сайланадиган бир 150 нафар депутатдан иборат бўлиб, Қонунчилик палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланиши, 75 нафари ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда партия рўйхати асосида сайланиши қайд этилган.

3. Сайлов Кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида такрорий овоз бериш ўтказилмайди. Аввалги қоидага кўра, мажоритар тизимда 50%+1 та овоз олган номзод сайланган деб ҳисобланар эди. Эндиликда бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овозини олган номзод ғолиб ҳисобланади.

4. Бу сафарги сайлов декабрь ойида эмас, октябрь ойида бўлиб ўтади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, сайлов депутатларнинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши қайд этилган.

5. Бу галги сайловлар Марказий сайлов комиссиясининг ваколати ва масъулияти оширилган шароитда ўтказилмоқда. Хусусан, МСК зиммасига Президент сайлови ва Қонунчилик палатасига сайловлар билан бир қаторда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳам сайловларни ўтказиш юклатилди.

Анваржон Миркомилов,
“Тараққиёт стратегияси” маркази
бўлим бошлиғи


@ona_shahrm_olmaliq