ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ / ЎЗИНГ ЎЗГАРМАСАНГ ОЛАМ ЎЗГАРМАС
336 subscribers
9.28K photos
1.04K videos
48 files
1.91K links
Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️

Бир куни Генри Форд ўз компаниясининг барча бўлим раҳбарларини йиғиб, уларнинг баҳона ва шикоятларига эътибор бермай, ҳаммасини Кариб денгизига икки ҳафталик саёҳатга жўнатади.

Қайтиб келгач, баъзиларини лавозимда кўтаришди, бошқаларини эса ишдан бўшатишди. Форд вақтинча хўжайинсиз қолган бўлимларнинг ишини кўзатиб шундай қарорга келганди.

Фордга кўра, агар иш яхши кетаётган бўлса демак менеджер ҳамма нарсани малакали ташкил эта олган. Агар барча ишлар нотўғри кетаётган бўлса, демак, улар раҳбарсиз ҳеч нарсага ярамайди ва бунга раҳбарнинг ўзи айбдор.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Халқ демократик партияси.

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Яшасин_жамоатчилик

Фаҳриддин Матасимов «24-ШИ»ни оҳиригача боришини талаб қилмоқда

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига «Чамбил» маҳалласидан сайланган депутат Матасимов Фаҳриддин Ҳошимович «Чамбил»га борадиган 24-сонли шаҳар ичи йўловчи ташиш йўналишли такси (дамас)ларини йўналишнинг оҳиригча бормай, аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги сабабли Тошкент вилояти Транспорти бошқармаси вакилларини ҳудудга чақирипти. Қатор тушунтиришлардан кейин ўзгариш бўлганлиги айтилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон «Адолат» СДП.

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Либерал демократик партияси.


Сиз қайси партия аъзосисиз?

@ona_shahrim_olmaliq
#Saylov_2024

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан танишинг: Ўзбекистон Экологик партияси.

Сиз қайси партия аъзосиз?

@ona_shahrim_olmaliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2024
#Siyosiy_bilim

🌐 Дунёда сиёсий партиялар турли хил ғоялар ва спектрларга асосланган ҳолда фаолият юритади. Улар давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.


Партиялар жамиятдаги муаммоларни давлат институтларига олиб чиқиб, уларга ечим излайди. Шу жараёнда партияларнинг ички демократияси муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, партияларнинг самарадорлигини белгилайди.

➡️ Тафсилотлар видеода.

@ona_shahrim_olmaliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2024

Ўзбекистонда парламент сайловлари қандай ўтади?


✔️ Сайловлар аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилади.

✔️ Э-сайлов электрон тизими жорий этилади.

Бўлажак сайловнинг бошқа муҳим маълумотлари ҳақида видеомизда гаплашамиз.

Обуна бўлинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

@ona_shahrim_olmaliq
🇮🇷Бугун Эронда Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросими бўлиб ўтади

Тадбирда иштирок этиш учун Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Теҳронга учиб кетди.

Ўзбекистон номидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов қатнашиши кутилмоқда.

@ona_shahrim_olmaliq
#Сайлов_2024

🗳 Халқ демократик партиясининг ваколатли вакили имзо варақаларини қабул қилиб олди

Бугун Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олиниб, уларга мандатлар «Э-сайлов» ахборот тизими орқали электрон шаклда берилди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ЎзХДПнинг ваколатли вакилига партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди.

Сайловчилар имзосини тўплаш Ўзбекистон ХДПнинг 10 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларида, иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилиши кўзда тутилган...

@ona_shahrim_olmaliq
🎉 Владимиру Башкирову – 75 лет!

Все, кто знаком с Владимиром Николаевичем Башкировым, знают, насколько это светлый, добрый и мудрый человек! Он очень любит людей и саму жизнь, всегда помогает тем, кто обращается к нему за советом или помощью.

Владимир Николаевич дал интервью нашему корреспонденту в котором рассказал почему его семья перебралась в Алмалык, кто подтолкнул юношу к занятию боксом и что из этого вышло.

➡️Читать здесь..

😀 Скидки до 6⃣0⃣🔤  на фабричную мебель WOODLINE

Наши соцсети:
TGОКFBInstWEB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонда Бобурийлар тарихига бағишланган Бутунжаҳон мероси музейи очилди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» нашри хабар берди.

Батафсил: https://oyina.uz/uz/posts/23999

@ona_shahrim_olmaliq
#Yashasin_jamoatchilik

Депутат Севар Қодирова «Металлург»да

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати, Кенгашнинг доимий комисисия раиси Севар Қодирова ва депутат, Кенгаш котибияти мудири Эргаш Абдурайимовлар «Металлург» маҳалласи аҳолисининг журожаатларини қабул қилди. Шунингдек, маҳалла еттилигининг бажараётган ишлари ҳақида аҳоли фаолларига маълумот берилди. Қизғин муҳокама тарзида ўтган мулоқотлар натижасида тегишли ҳулосалар қабул қилиниб, мурожаатлар ижроси учун масъул ташкилот вакилларига аниқ муддатлар белгилаб берилди.

https://t.iss.one/ona_shahrim_olmaliq
#Jamoatchilik_nazorati

Бозордаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш мақсадида «Ойдин» бозорида арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилган. Депутатлари, Нуронийлар, маҳаллалар, оммавий ахборот воситалари ва масъул ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида жамоатчилик назорати гуруҳлари ташкил этилиб, махсус жадвал асосида иш ташкил этилди.

Суратда: Депутат Фахриддин Матасимов бошчилигидаги жамоатчилик гуруҳи фаолияти.


@ona_shahrim_olmaliq