Олтин воҳа
4.97K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#эшитдингизми?

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ!

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари тасдиқланди.

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

👉 кундузги таълим: – 80 430 нафар;
👉 сиртқи таълим: – 19 985 нафар;
👉 кечки таълим: –1 985 нафар.

магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар.

(Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha
#эшитдингизми?

Президент қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан:
👉 ногиронларга қабул квотасига қўшимча 2 фоизли грант асосида кундузги, сиртқи ёки кечки таълим шаклларидан бирида таълим олиш ҳуқуқи берилди;

👉 контракт асосида ўқиётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контрактни стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилди;

👉 сиртқи ва кечки таълимнинг тўлов-контракт суммаси тегишли бакалавриатнинг кундузги шакли учун белгиланган тўлов-контракт қийматидан кўп бўлмайди;

👉 ректорларга чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилди.

Эндиликда олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига мос доирада табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлди.
(Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha