Олтин воҳа
7K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
ДИҚҚАТ, ЁШЛАР УЧУН БЕПУЛ ТЎГАРАКЛАР!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан 2 ойдан буён бепул инглиз тили, рус тили ва тикувчилик тўгараклари фаолият юритмоқда. Барча ўқувчилар ва уюшмаган ёшларни шу тўгаракларга таклиф қиламиз.

📱94-362-50-70 Лазиз Абдураҳимов.

@oltin_voha
Уларни таниш керак, таниш шарт...

Суратдаги инсонлар ҳудудий хотин-қизлар қўмиталарининг раислари. Улар туну кун ишлашяпти, астойдил меҳнат қилишяпти. Аммо...
Жойларда ҳали-ҳануз муаммо кўп, камчилик кўп... Хуллас, @oltin_voha да Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига бағишланган ўн кунлик бошланди.

Ҳурматли опа-сингиллар! Хотин-қизлар қўмиталари раислари Сизни тинглашга, Сиз билан ҳамкор ва ҳамнафас бўлишга тайёр. Тушкунликка тушган, ҳаётий муаммолардан қийналаётган хотин-қизлар юқоридаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин.

Лойиҳа юзасидан эса таклиф ва мулоҳазаларингизни кутамиз...😊

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Тўйхонада никоҳ базми қанчага тушади?

🔺Қариндошлардан бири тўй қилмоқчи. Никоҳ базмини ўтказиш учун бирга тўйхоналарни гаплашаяпмиз.

Оддий тўйхоналардан бирига бордик. Ушбу тўйхона катта йўл бўйида, икки қаватли савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган. Пастда автоуловлар учун жой бемалол, автотураргоҳ, иккинчи қаватдаги тўйхона олдида кенг-мўл, усти ёпиқ сайлгоҳ ҳам мавжуд.

Тўйхонада 350 ўринли асосий ва 48 кишилик алоҳида банкет зали бор экан. Хуллас, 400-420 меҳмон кутса бўлади. Дастурхон 8 (икки томонлама) ва 16 кишига ( тўрт томонлама) мўлжалланган давра столида тузалади.

Нархи: 400 кишига - 5 минг сўмдан жами 2000 0000 сўм (20 ўрин -бонус, яъни текин).

Аммо мусиқа аппаратига 200 минг, икки хил овқат тайёрлаб берадиган ошпазга 100 минг қўшимча тўлови бор. Ошпазни тўй эгасининг ўзи таклиф этиши ёки ёллаши мумкин. Бунда ошпаз учун тўлов чегириб ташланади.

Тўйхона мулозимининг огоҳлантиришича, никоҳ базми узоғи билан тўрт соат давом этиши керак. Демак, кеч соат 18:00да бошланса, узоғи билан 22:00 да тугаши лозим.

Хуллас, тўрт соатлик базмда 400 кишилик меҳмон учун хизмат нархи - 2 300 минг сўм.

Бизга қимматлик қилди.

Базм хонадон шароитида ўтказилса-чи? Ахир қишлоқ жой, чорбоғ кенг-мўл, тоза ҳаво...

Чўтга (кечирасиз, телефон калькуляторига) солиб кўрдик:

1. Базм дастурхонига 400 кишилик стол-стул учун - 400 минг;
2. Келин-куёвга саҳна ва видео учун - 800 минг;
3. Бир мошина ичимлик суви (тўй қишлоқда ўтказилади, водопровод суви йўқ) - 250 минг;
4. Қозон-ўчоқ, идиш-товоқ ва шунга ўхшаш нарсалар учун - 200 минг;
5. Ошпаз, чой қайнатувчи, коса ювувчи учун - 200 минг.
6. ...

Кўряпсизки, харажат тўйхонаникидан деярли фарқ қилмаяпти. Уйда ўтказилган тўйнинг кўзга кўринмайдиган бошқа харажатлари ҳам кўп. Энг чатоғи, тўйхона эгалари ва қариндошлар чой ташиб, официант каби хизматда бўлади, яйраб ўйнаб кулолмайди.

Хулас, яна бошқа тўйхонага бориб кўрмоқчимиз, балки улар сал арзон тушишар...

Нима дедингиз?
@oltin_voha
​​#билиб_қўйган_яхши

АВТОУЛОВНИ ЯҚИН ҚАРИНДОШГА ИШОНЧНОМА АСОСИДА БЕРИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ?

Каналимизга автоуловни яқин қариндошларига ишончнома асосида берганда давлат божи қанча тўланиши ҳақида юрист жавобини тақдим этган эдик. Лекин маълум бўлишича, ҳужжат расмийлаштирилаётганда давлат божидан ташқари тўловлар ҳам мавжуд экан. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар 6-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Феруза Турғунова маълумот беради:

"Автоуловни яқин қариндошга бошқариш учун ишончнома берганда, давлат божидан ташқари герб йиғими ҳамда нотариуснинг ҳуқуқий ва техник тусда кўрсатган хизмати учун ҳақ тўланади.
Яъни ҳар бир автоулов бошқариш учун вакил қилинаётган шахс:
👉 герб йиғими учун ЭКОИҲнинг 10 фоизи, яъни 20 273 сўм;
👉нотариуснинг ҳуқуқий маслаҳати учун ЭКОИҲнинг 5 фоизи, яъни 10 136.5 сўм,
👉 техник хизмат учун ЭКОИҲ 10 фоизи миқдорида, яъни 20 273 сўм ҳақ,
👉 автоулов тақиқда турган-турмаганини текширганлиги учун ЭКОИҲнинг 15 фоизи, яъни 30 409,5 сўм тўлов тўлаши керак.

Шунда битта яқин қариндошга автоулов бошқаришга ишончнома бериш учун умумий ҳисобда 182 457 сўм (шундан 101 365 сўм давлат божи) ундирилади".

@oltin_voha
​​ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ РАИСЛАРИ ЧИНОЗДА!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзилла Норбоева Чиноз туманидаги 5-сонли махсус қизлар мактаб-интернатида бўлди. Т.Норбоева мактаб-интернат фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда тарбияланувчи қизларнинг билим ва иқтидорлари, ижод намуналарини кўздан кечирди, орзу-истаклари билан ўртоқлашди, китоблар улашди.

Шунингдек, мактаб интернати тарбияланувчиларига вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева бошчилигида барча шаҳар ва туман Хотин-қизлар қўмиталари раислари китоблар ҳадя қилишди.

@oltin_voha
Бўка туманида катта йиғилиш бошланмоқда...

Айни шу дақиқаларда Бўка туманида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида йиғилиш бошланаяпти.

Кун тартибида битта масала, яъни, Президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тажриба-синов, апробация босқичининг амалга оширилишидаги муаммо ва масалалар муҳокамаси.

Йиғилишдан аввал администрация раҳбари тумандаги «Бўстон» МФЙ ҳудудида ишларнинг бориши билан танишди. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан лойиҳалар юзасидан маслаҳат ва муҳокама бўлди.

Зайнилобиддин Низомиддинов, Ғуломжон Ибрагимов, Шерзод Шерматов, Комил Алламжонов, Сирожиддин Саид, Танзила Норбоева, Шуҳрат Содиқов, Дилмурод Набиев, Қаҳрамон Қуронбоев сингари давлат ва жамоат арбоблари, журналистлар иштирокидаги мазкур йиғилиш тафсилотлари ҳақида қўшимча ахборот берамиз.

@oltin_voha
Олтин воҳа
Оҳангарон туманидан мурожаат: «Жияним коллежни тугатаяпти, бироқ ҳеч қайси боғча мудираси у билан шартнома қилишни истамаяпти...» @oltin_voha туман Мактабгача таълим бўлими мудири билан боғланади...
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МУДИРИ НИМА ДЕЙДИ?

Оҳангарон тумани Мактабгача таълим бўлими мудири мурожаат юзасидан қуйидагича жавоб йўллади:
"Мурожаатчининг жияни, яъни коллеж битирувчиси яшайдиган ҳудудда 2-МТМ жойлашган бўлиб, ҳозирда муассасада бўш иш ўрни мавжуд эмас. Тўрт томонлама шартнома ташкилотда бўш иш ўрни бўлсагина тузилади.
Бироқ битирувчи икки томонлама шартнома билан 2-МТМда амалиёт ўташи мумкин. Мактабгача таълим бўлими томонидан бу ҳақда мурожаатчига тушунтирилди".

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#эшитдингизми?

АВТОУЛОВНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШДА ТЕХНИК КЎРИК ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталига автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра,

🚗 автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва авторақам бериш хизмати тажриба тариқасида 2019 йил 1 майдан бошлаб, Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Бунда марказлар орқали қуйидаги тоифадаги автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилиши режалаштирилмоқда:

🚘 Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ва хориждан келтирилган янги автомототранспорт воситалари;

🚘 нотариал олди-сотди шартномаси асосида мулкдори ўзгарган иккиламчи автотранспорт воситалари.

📌 Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун фуқаролардан фақатгина паспорт ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжати (автосалонлардан бериладиган ҳисоб-маълумотнома, божхона декларацияси ёки олди-сотди шартномаларидан бири) тақдим этилади.

Хизмат кўрсатиш вақти – атиги 1 соат.

📎 Агентликнинг таклифига кўра: эндиликда автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда автотранспорт воситаларини кўздан кечириш, техник кўрикдан ўтказиш ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ.

📌 Соддароқ ифодалайдиган бўлсак, фуқаролар автомашинасини рўйхатдан ўтказиш ва авторақам олиш учун Марказларга автотранспорт воситаси билан келиши ҳам шарт эмас.

Лойиҳа 28 апрелгача муҳокама қилинади. (Давлат хизматлари агентлиги)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Audio
#Ностальгия

Юлдуз Усмонова,
Ўзбекистон халқ артисти
"Оққан дарё оқаверади"

@oltin_voha
Тухумни ташқаридан синдирсангиз, унинг ҳаёти тугайди, агар ичкаридан синса, янги ҳаёт бошлайди. Демак ҳар бир оқил инсон ўзгаришни ўзининг ичидан бошлаши керак...

@oltin_voha
#ана_бўлмаса

КИНОГА БОРМАЙСИЗМИ?😉

Эрта тонгда машинани ўғирлашди. Кеч кирганида эгаси машинасини топ-тоза ҳолида ўз жойига қўйиб кетилганини кўрди. Ичида эса ўғирлаган шахсдан мактуб бор эди. У мактубда:

"Узр сўрайман, биродар. Аёлимни зудлик билан шифохонага элтишим зарур эди, машинангизни ўғирлашга мажбур бўлдим. Яна бир бор узр сўраб, ичимлик ва бодроғи билан кинога икки чиптани сизга ҳамда ҳурматли оилангизга ҳадя қиламан", деб ёзиб қолдирган эди.

Ҳеч қандай машаққатсиз савоб ишлаганини пайқаган машинанинг соҳиби беихтиёр табассум қилди ва оиласини олиб кинотеатрга жўнади. Кинодан қайтганида уйини шип-шийдон қилиб кетилган ҳолда топди. Иккинчи бора мактуб қолдирилган эди:
"Хўш, "кино" ёқдими, оғайни?"

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛЯПСИЗМИ?

Унда сизга @Aynamov каналини тавсия қиламиз.

Маҳсулотингизни реклама қилишда муаммо борми? Унда @Aynamov айнан Сиз учун! Қанча бўлади дейсизми? Хавотирланманг, ҳаммаси бепул!😊

Реклама, эълон ва табрикларни жўнатиш учун: @AYNAMOVbot;

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A

Иккиланманг, афсус қилмайсиз!😉😊
ЯНГИ ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИ БЎЙИЧА ЖАРИМАЛАР ҚАЧОНДАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Батафсил ўқиш учун
:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A
#ҳуқуқ

Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
(Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Инсонлар ораcида энг кўп тарқалган хислат! Вой нималар девордим, хусусият, йўғей иллат!😂😂

@oltin_voha
​​ТЎЙЛАРИНГДАН АЙЛАНАЙИН!

Тўйларингда бахт тилайман, сўйланаман,
Шул тўйингга боқиб-боқиб, ўйланаман.
Атлас кўйлак киймайман, деб қизинг йиғлар,
Ўғлинг дейди, дўппи киймай уйланаман,
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

Ўз жонингни ўйламайсан, уйим дейсан,
Ўғлим бахти, қизим бахти - ўйим, дейсан.
Навбат билан етаверар фарзандларинг,
Ўтиб олсин бу галги ҳам тўйим, дейсан,
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

Аёлларга ялтироқлар кийдирасан,
Ҳар меҳмонга битта қўйни сўйдирасан,
Феълинг қизиқ, йиллаб емай йиғасан-у,
Бор йиққанинг сен бир кунда едирасан,
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

Ўғлонларинг хорижларда ишлаб келар,
Ёзда ёниб, қаҳратонда қишлаб келар,
"Мен қилган тўй бошқадан кам бўлмасин", деб,
Ё бошин, ё юрагини ушлаб келар!
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

Сеп устига кўкдан ойни қўндирасан,
Дастурхон безашга гап йўқ - "Синдирасан"!
Умринг бўйи велосипед сотвололмай,
Тўйда қўш-қўш Лимузинга миндирасан!
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

Йўл беринг-эй! Қуда келар, тойлар келар!
Минг қўйлимас, мингта қарзли "бой"лар келар!
Ўйнаб-кулиб, тўрт кун базм ўтказасан,
Лек ортидан нақ тўрт йиллик "вой"лар келар!
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

Ойлаб гўшт емас-у, қўйлар сўяр лекин,
Исрофни меҳмондўстликка йўяр лекин!
Аждодлари бундай тўйни кўрганмикан -
Дабдабани "қадрият", деб қўяр лекин!
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

Кам бўлмагин, дилда иймон бўлса бўлди.
Меҳмондўстсан, сенга меҳмон бўлса бўлди.
Ҳотамтойсан, жон тўкарсан, қарз олсанг ҳам,
Шаҳло дейди: жонинг омон бўлса бўлди,
Жон ўзбегим, тўйларингдан айланайин!

© Шаҳло АҲРОРОВА.

@oltin_voha
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Qizlar (NBK radio).
Muhriddin Xoliqov
#Ностальгия

Муҳриддин Ҳолиқов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
"Қишлоқдаги қизлар"

@oltin_voha
Ҳокимиятда ҳам инсонлар ишлайди...

Айни шу дақиқаларда Оҳангарон тумани ҳокимлигида баҳорий таом – сумалак пишаяпти.

Хуллас, меҳмон ўлароқ бордик. Бояроқ ҳокимлик жамоаси индинга ўтадиган "Илоқ" этнофестивали ўтадиган жойга бориб, ташкилий масалаларда суҳбат ўтказган эди.

Шундан сўнг жамоа аъзолари ҳокимиятда биносида жам бўлиб, бир пиёла чой устида суҳбат қуришди. Дошқозонда сумалак қайнай бошлади.

Қадрли дўстлар!
Ҳар бирингиз маълум сабабларга кўра, ҳкимиятга борасиз, уларни танийсиз. Бизга маълум бўлгани шуки, бугун ҳокимият тизимида ишлаётганларга ҳайкал қўйса арзийди. 24/7 режимида ишлаётган бу инсонлар бугун бир оила бўлиб, озгина хордиқ чиқариб, қадимий ўзбекона удумни бажо келтиришди. Умуман, бу каби тадбирлар жамоани жипслаштиришини, уларга жўшқинлик бағишлашани яхши биласиз.

Бугун биз Оҳангарон тумани ҳокимлиги жамоасида ана ўша жараённи кўрдик. Улар оила бўлиб, соз суҳбатлар асносида тонгни қарши олишаяпти... Бу лазиз таомга элнинг оғзи тегади, эртага ҳокимиятга келадиган меҳмонлар учун ҳам сумалак тарқатилади...

Кўрдик, ҳавас қилдик, ёздик!..
Демоқчимизки, баъзида шунақа норасмий, самимий давралар ҳам кишига катта куч беради. Биз ишонамизки, "Илоқ" этнофестивали олдидан ўтказилган бу тадбир жамоага катта куч беради. Навбатдаги тадбир ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдиради ва туман ҳокимлиги жамоаси яна бир маррани шараф билан босиб ўтади...

@oltin_voha
Бугун айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пулни қандай санарлар, мана бундай санарлар! 👍 Машинка хижолат бўпқолди...😉😄😂

@oltin_voha