Олтин воҳа
6.89K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#ParlamentMuxlisi (7-son)

🤔Saylov mavzusida davom etamizmi?🤝

⚡️"Partiyalar o'zi nima ish qiladi?", "Saylov vaqtida ular nimalar bilan band?" degan savollarga olingan javoblarni "Adolat" SDP misolida har doimgidek yoshlarbop rakursda aks ettirishga harakat qildik.

👉 Videoni YouTube sahifamizda tomosha qiling.

▶️ Video - https://www.youtube.com/watch?v=9OLloEygW2Q

✏️ Loyihaga taklif, fikr va mulohazalar yuborish uchun @Parlament_Muxlisi_bot ga murojaat qilishingiz mumkin.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
⚡️⚡️⚡️⚡️

Таниқли автоблогер Бобур Ғаниевни қамоққа олишганини эшитдим. Унга қўйилаётган айбловларга ишонмайман. Заиф далиллар, ишончсиз гаплар. Шунча айбловларни ёнига машинасидан наркотик модда топилди, деган классик стил етишмаяпти, холос.

ГАИ ходимига бўйсунмаслик ва телефонидан порнография чиққани сингари гаплар – бу таниш, фойдаланавериб сийқаси чиққан сценарий. Эски почерк.

Ҳолбуки, у каби автоблогерларнинг қақшатқич танқидлари туфайли тизим ўзгаришга юз тутган, порахўр ГАИлар соҳадан кетаётган эди. Яна қанча ноқонуний ишлаётган ходимлар ўз устида ишлашга мажбур бўлган, Йўл қоидасини очиб ўқиб, ёд олмаса бўлмаслигини, ишлолмаслигини тушунган.

Тобора кўпайиб бораётган йўлдаги ўлим ҳодисалари сабабларидан баъзиларини мисол тариқасида айтайми? Айрим ГАИ ходимларининг билимсизлиги ва савиясизлигидан. Йўл белгиларининг тўғри жойлаштирилмаганидан. Умуман, фуқароларда мазкур касб эгаларига нисбатан ҳурмат, қўрқув ҳиссининг етишмаслигида, "келишса бўлади" деган тафаккурнинг мавжудлигида.

Биргина қора малибу воқеаси эсланг, тепадан келган қўнғироқни хушламайгина қабул қилган ходим, журналистларга қарата: "Чиқарасизми шу жойиниям?" деб савол берди. Чунки, улар ҳам зада бўлган, жонига теккан. Коррупция, кибру ҳаво, тўрачиликка биргаликда курашилмаса, ОАВ, блогерлар билан ИИВ ходимлари икки фронт бўлса, ўзларига жабр. Ҳалол-пок хизматни ўтаётган оддий ходим қора малибуни тўхтатса, кейин бир нокас раҳбарнинг битта телефони билан хонимчалар ишни битирса, мундир кийган оддий ходимлардаги ватанпарварлик туйғуси топталиб бораверади. Тизим ичдан емирилади.

Умуман, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлайдиган ходимлар билиб олиши керакки, улар халқ хизматкори, Скобелевнинг жазо отряди эмас. Ким нима қилса, ўзига қайтади. Эсланг, яқин ва узоқ тарих энг катта сабоқ бўлиши керак эди буларга.

Айниқса, Бобур Ғаниевни чўккалатиб қўйиб, видеога олиб, уни тарқатиш, ИИВ учун иснод. Бир пайтлар Анора Содиқованинг устидан носоғлом равишда мағзава ағдарилган ролик тарқатилгандек гап.

ИИВдаги шу ишларни уюштирган ва тарқатганларга саволим бор. Сиз ҳуқуқ посбонимисиз ёки рекетёрмисиз? Сиз қонун ҳимоячимисиз ёки блогермисиз? Бировни чўккалатиб, видеосини чиқариш ҳуқуқи борми сизда? Бу ҳуқуқни сизга ким берган?

@oltin_voha
#қутлов

Мен учун энг қадрли, меҳрибон онажоним Муборак Йўлчиевани бугунги байрами, яъни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклайман.

Онажоним неча-неча авлодларга таълим-тарбия бериб, ўқувчиларини фарзандларига ҳам билим бердилар. Қилган меҳнатлари туфайли ўқувчилари ҳозирги кунда яхши касб эгалари, яхши инсонлар бўлиб етишишган. Онажоним, илоҳим биз фарзандларингиз, невараларингиз бахтига дунё тургунча туринг. Юзингизда фақат қувончни кўрайлик. Барчамизга ўзингиз бош бўлинг. Сизни жуда ҳам яхши кўрамиз.

Фарзандларингиз, невараларингиз.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️

Бугундан Россия ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишни бошлайди

Россия Федерациясида бўлганида ҳужжатларни тўлдирмаганлар учун енгиллик муддати тугади.

@oltin_voha
#Танқид

Минг афсус, фуқаронинг конституцион ҳуқуқлари бир тийин. Муҳими, ЙПХ ходимининг нозик кўнглига йўл топиш. Ҳимоя учун ҳам воқеликни тасвирга олиш мумкинмас эмиш...

Бу ходимга бурч ва вазифаларини тушунтирворинглар. Ходимни тасвирга олиш мумкин. Вазирлик ходими шундай баёнот берган.

Инсон қадри, деяпти президентимиз. Инсонга чексиз ҳукмини ўтказишга ҳақи йўқлигини бу ғўдайганлар билиб олиши керак.

Рози бўласанми, йўқми, фуқаро ўзининг қонуний ҳуқуқларидан фойдаланади. Нозик таъбларидан ўргилдим. 🤦‍♂😡

Масхарани қара, ма, маникидан ушаволмиш. Шунчалик бўлиб кетдингми ҳали сен? Ўзингга ойлик берадиган халқ билан шунақа масхаралаб гаплашасанми ҳали?

Воқеа жойи: Оҳангарон, Олмалиқ чорраҳаси.

@oltin_voha
Ипотека-банкдаги давлат улушининг 75 фоизи OTP Bank (Венгрия)га сотилади

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Тошкент иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар бермоқда Хушнудбек Худойбердиев.

«Кейинчалик, мазкур тажрибадан фойдаланган ҳолда бошқа банклар ҳам хусусийлаштирилади», — деб ёзади Хушнудбек.

P.S.Ипо банкни венгерлар олдими ёки Венгриядаги қўқонликларми - шудир масала. 😂🙈

@oltin_voha
Дунёда ўқитувчилар ойлиги қанча?

💰Люксембург 10,750 АҚШ доллари
💰Швейцария 5,808 АҚШ доллари
💰Германия 5,118 АҚШ доллари
💰Норвегия 3,942 АҚШ доллари
💰Дания 3,898 АҚШ доллари
💰АҚШ 3,629 АҚШ доллари
💰Мексика 3,568 АҚШ доллари
💰Испания 3,490 АҚШ доллари
💰Австралия 3,396 АҚШ доллари
💰Нидерландия 3,258 АҚШ доллари
💰Канада 3,256 АҚШ доллари
💰Финляндия 3,144 АҚШ доллари
💰Австрия 3,093 АҚШ доллари
💰Швеция 3,067 АҚШ доллари
💰Қозоғистон 486 АҚШ доллари
💰Монголия 434 АҚШ доллари
💰Қирғизистон 216 АҚШ доллари
💰Ўзбекистон 210 АҚШ доллари
💰Тожикистон 160 АҚШ доллари.

Илоё люксембурглик ўқитувчининг куни тушсин бошингизга!😉

©Дима Қаюм.

@oltin_voha
#қутлов

Азиз онажоним Наргиза опа Баймирзаева!

Мен учун дунёдаги энг қадрли инсон бўлиб ҳисобланмиш онажоним, Сизга узоқ умр, сихат-саломатлик тилайман! Умрбод худди ҳозиргидай мехрибон ва донишманд аёл тимсоли бўлиб қолишингизни астойдил истаб қоламан! Чехрангиз ғам-ҳасрат кўрмасин, гўзал ҳаётнинг барча бахтли ва ажойиб онлари сизнинг кундалик ҳаётингиздан ўрин олсин! Таваллуд айёмингиз ва касб байрамингиз муборак бўлсин!

Сизни жудаям яхши кўрувчи қизингиз Дилсора.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узоқ вақт ҳарбий хизматда бўлган дадалар уйга қайтганда...

Эмоциялар, ҳиссиётлар тўлиб тошганида... Таъсирли экан, илиндим😊

@oltin_voha
#қутлов

"Устоз отангдек улуғ ", бу гапнинг тагида қанча маъно бор. Ҳақиқатдан ҳам энг машаққатли ва шарафли касб бу устозликдир.

Менинг қаҳрамонларим отажоним ва онажоним ҳам ана шундай фидойи устозлардан, мен шундай инсонларнинг фарзанди эканимдан фахрланаман. Беш нафар фарзанднинг тарбиясидан ортиб отам ва онам ўз уйларида ёш авлодга таълим тарбия бериш истагида мактаб очган эдилар.

Ўша даврлардаги қийинчилик ва синовли даврлар ҳали ёдимда. Онам бошланғич синф ўқувчиларига, дадамлар эса юқори синф ўқувчиларига таълим тарбия бериб келишарди. Мактабга қатнаш учун қийналяпган ўқувчиларни дадажоним дарслари тугаган бўлса ҳам кутиб турар эканлар ва машиналарига чиқариб," қани полапонларим кеттикми" деб уйига олиб кетар эканлар, йўллар оғир бўлгани ўқувчилар қўшни қишлоққа қатнаш учун қийналганини кўрган дадажоним уйда мактаб очган эканлар.

Ҳозир кўпчилик шогирдлари ўша кунларни эслаб гапириб беришади. Баъзан иккалаларига қараб салгина ҳаёлга чўмаман, юзларидаги ажинлари ярашиб турган бўлсада лекин умр ўтиб кетяпганини англайман.

Бугунги байрам билан онажоним ва отажонимни чин кўнглимдан табриклайман, ҳаммамизни олий маълумотли қилиб,уйли жойли қилдилар,қоқилсак тиргак бўлдилар,ҳаётда ҳар нафасимизда биз билан бирга бўлишга харакат қилдилар,ҳеч қачон бир ерда қотиб қолмасликни олдимизга катта марраларни қўйиб шунга интилишимизни ўргатдилар, фақат ҳалол йўл билан пул топиб едириб ичирдилар. Бировдан кам қилмадилар. Не не шогирдларни, етук инсонларни вояга етказдилар.

Менинг меҳрибонларим, сизларга дунёдаги бор яхши тилакларни тилайман. Сизлар билан фаҳрланаман, бахтимга соғ омон бўлинглар. Мен сизларга муносиб фарзанд бўлишга ва ёш авлодга таълим тарбия беришдек шарафли касбни оқлашга ваъда бераман.

Жонажон қизингиз Мактуба Қобулова.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Устознинг ҳурмати қанақа бўлиши керак?

@oltin_voha
Қорақалпоғистонда ўқитувчига бир шеър сабаб ҳайкал қўйилганини биласизми?

⚡️Ажабланманг, бу бўлган воқеа. Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ўзбек халқининг атоқли ҳофизи Отажон Худойшукуровнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлаётган дам.

▪️Хоразмлик шоир Матназар Абдулҳакимга сўз берилади. Ҳамма ундан ҳофизга атаб ёзилган шеърни кутади. Бироқ, у «Дарсдан сўнг» номли шеърни ўқийди.

👩‍💼У ўқитувчи ҳақида бўлиб, ишдан уйига кеч қолган муаллима қир оша қишлоғига кетиш чоғида қашқирга дуч келади...,

▶️ Мақола ва ҳокимга таъсир қилган шеърни
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Месси Чинозни яхши биларкан. Аҳмадбойни таниркан.

🤫😳🙃

@oltin_voha
🇺🇿🇹🇲 Туркманистон президенти Г.Бердимуҳамедов 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.

@oltin_voha
#Хайрия

ЭҲСОН ҚИЛИНГ, ЯХШИЛАР

Охири ёзмасам бўлмайди. Қўлдан келганини қилдик, лекин, барибир маблағ етишмаяпти. Шу боис, канал ўқувчиларидан ёрдам сўраяпман.

У ўқишни жудаям истарди. Ҳар йили қайта ва қайта ўқишга ҳужжат топшириб чарчамасди.

Бу йил ҳам яна Тошкент давлат аграр университетига имтиҳон топширди ва киришга озгина балл етишмай қолди.

Бир томонда ёши ўтиб, улғайиб бораяпти, бир томонда икки ҳисса тўланадиган тўлов-контракт пули топиш муаммоси. У оиласида ёлғиз боқувчи, туну кун ишлайди, меҳнаткаш бола. Ўзининг емай-ичмай йиққанлари ва дўстларининг кўмаги билан маълум миқдорда пул йиғилди. Аммо, етмаяпти.

Бу ҳолатни контрактда ўқиганлар билишади. Ўқийман десаю, пули етишмаса... Шунинг учун хайрия акцияси ўтказишга жазм қилдик. Илтимос, бу савобли ишга имкон қадар ўз ҳиссангизни қўшинг, ёрдам беринг, яхшилар.

Пластик карта:
8600 3329 2920 4240


Карта Заҳро Абдугаппарова номида.

@oltin_voha
Автоблогер Бобур Ғаниев масаласи

Бугун автоблогер Бобур Ғаниевнинг бир қанча орган ходимлари орасида шумшайиб қолгани, саволларга аста жавоб бераётгани видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабатда шундай хабар берди:

30 сентябрь куни тахминан соат 23.30ларда “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбири давомида Эпика русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи Аброр Козубаевнинг ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда йўловчи сифатида ўтирган Бобур Ғаниев ЙПХ инспекторини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. Қонуний талабларга бўйсунмай, жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг, у ИИО ФМБга олиб борилган, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Ғаниевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.

Мен учун шубҳали туюлган ушбу ҳолатда айрим саволларга жавоб топилмади. Шунинг учун саволларни шу ерга ёзаман.

1. Эпикани тўхтатиб, ҳайдовчи ҳужжатларини текшириб, шунчаки қўйиб юбормагандирсизлар? Афғонистонда аҳволни биласизми? Кеча шу ерда икки киши машинадан тушиб пичоқлашиб кетди? Ака, таблеткага ўтириб қолган наркоманлар кўп, деган важлар юкхонани очинг, ўриндиқни силжитинг, уни кўрсат, бу ерни оч, деб “кўздан кечириш” (моҳиятан тинтув) бўлмадими? Шу пайтда Ғаниев қилаётган ишларингиз аслида қонундан ташқари, сайловни важ қилиб, ошиқча ҳаракатланяпсиз, демаганми?

2. Ҳай, майли, Бобур Ғаниев жамоат тартибини бузибди, ходимларни ҳақорат қилибди. Идорада буларни расмийлаштириш давомида унинг телефонини нега титкиладингиз? Ë уятсиз овозлар тўсатдан чиқиб кетиб қолдими? Балки кўча ўртасига чиқиб олиб, қонунсиз ўтказилаётган рейдларингизнинг танқидий видеосини қидириб, ўчириб ташламоқчи бўлганингизда топилгандир?

3. Қачондан буён телефон хотирасида сақланаётган порнографик видео қонунда тақиқланган объект бўлди? Масалан, Жиноят кодексининг 130 моддасида порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш тақиқланган ва шунга жазо бор. Уни сақлашга эмас. Уят бўлсаям, агар Бобур Ғаниев ушбу порнографияни ўз шахсий эҳтиёжларимни қондириш учун телефонимда сақлайман деса, нима дея олардингиз?

4. Оддий фуқаролар шахсий уяли алоқа воситалари эшик олдида қолдирилиши сўраладиган, журналист ё оператор ҳам минг чиғириқдан кейин камера олиб кирадиган ИИО ФМБ биноси ичида нима гап сўз бўлаётганини ким тасвирга олиб, нима мақсадда тарқатган?

Мен Тошкент шаҳар ИИББдан бу борада жавоб кутмайман. Шунчаки, ўзимга омонлик сўрайман. Яна 4та саволим туфайли ўзимни телефонимдан Ал-Қоида гуруҳи билан ёзишмалар “пайдо бўлиб” қолмасин.

Алишер Рўзиохунов,
журналист


@oltin_voha
Олтин воҳа pinned «#Хайрия ЭҲСОН ҚИЛИНГ, ЯХШИЛАР Охири ёзмасам бўлмайди. Қўлдан келганини қилдик, лекин, барибир маблағ етишмаяпти. Шу боис, канал ўқувчиларидан ёрдам сўраяпман. У ўқишни жудаям истарди. Ҳар йили қайта ва қайта ўқишга ҳужжат топшириб чарчамасди. Бу йил ҳам…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондаги ўзбек тилида фаолият юритувчи канал кўрсатувидан бир лавҳа.

Маълумот ўрнида, Афғонистонда 3-5 миллион нафар этник ўзбеклар истиқомат қилиши айтилади.

@oltin_voha
Бобур Ғаниевнинг иши юзасидан Расул Кушербаевни қандай саволлар ўйлантиряпти?

"Бобур Ғаниев исмли блогер Учтепа туманида ИИБ ходимларини "мент", деб ҳақорат қилгани ва шахсий телефонида порнографик материаллар борлиги учун ушлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Яна блогер жамоат тартибини бузди, деган айб ҳам қўйилган.

Қизиғи фуқарони сўроқ қилиш жараёни тармоқларга атайин тарқатилаяпти.

Виждон нималигини билмайдиган ва бунинг учун блогерлардан кўп танқидга учрайдиган судъя ва прокурорлар ҳам ишлаётган бир вақтда блогернинг жамоат тартибини бузмаганини исботлаш кўрсаткичи нольга тенг.

❗️Шу боис, иш атайин уюштирилган, деган шубҳа кўплиги сабабли процессуал қоидалар доирасида қуйидаги саволларга жавоб берилиши керак бўлади.

Биринчидан, қандай қилиб ИИБ ходимлари қўлига блогернинг телефони тушиб қолди? Телефондан жиноят қуроли сифатида фойдаланилиб ИИБ ёки бошқа шахсларга тан жароҳати етказилганми?

Иккинчидан, телефон нима учун тинтувдан ўтказилди? Бу тинтув эмас, кўздан кечириш, дейилса телефоннинг ост-устига қаралади холос. Яъни унинг пичоқ, тўппонча, нон эмас, айнан телефон эканлигига ишонч хосил қилиш учун кўрилади. Бу ўринда ИИБ ходимлари фуқаронинг телефонидан қандайдир ноқонуний материал топиш мақсадида тинтув ўтказишган кўринади. Тинтув учун эса санкция керак.

ИИБ ходимларига санкциясиз тинтув ўтказишга ҳуқуқ берилганмиди?

Учинчидан, телефонни тинтувдан ўтказиш қандай усул ва тартиб бўйича олиб борилди, тартиб борми ўзи?

Тўртинчидан, эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқага доир видео ва тасвирларнинг вояга етган фуқаро телефонида бўлиши мумкинмаслиги қайси қонунда белгиланган?

Бешинчидан, аҳлоқ нормаларига тўғри келмаса-да, эр-хотин сифатида аёл ва эркак ўртасидаги жинсий алоқа ноқонуний бўлмагани ҳолда, вояга етган инсон учун бу каби тасвирларни ўз телефонида бўлиши қандай ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади?

Олтинчидан, ҳақорат қилиш деганда, фуқаро айнан қандай сўзларни ишлатган бўлиши лозим. Масалан, ИИБ ходимларини каламуш, дейиш ҳақоратга кирмайдию, "мент" сўзи кирадими. Бу қаерда белгиланган?

Юқоридаги саволларга аниқ ва асосли жавоб берилиши шарт. Акс ҳолда блогернинг ҳуқуқбузарлигига доир ҳаракатларнинг қонунийлиги бўйича шубҳалар йўқолмайди. Бўлмаса истаган фуқарони йўқ жойдан жиноятчига чиқариш мумкин.

‼️ Умид қиламизки, Учтепа тумани ИИБ ходимлари Президент кафиллигидаги Конституциямизда белгилаб қўйилган сўз эркинлигидан фойдаланиб, танқид қилаётган фуқароларни қўрқитиб, эркинликларини бўғиш мақсадида ўзлари жиноятга йўл қўйишмаган.

Агар шундай бўлиб чиқса, бундай ИИБ ходимлари бор жамиятда яшаётганимдан уяламан", деб ёзади Кушербоев.

@oltin_voha