Олтин воҳа
6.97K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#ҳуқуқ

Мен якка тартибдаги тадбиркорман. Миллий ширинликлар бўйича фаолият юритаман. Назоратчи жорий йилнинг апрелидан бошлаб миллий ширинликлар тури тугатилганини, бошқа турга ўтишим кераклигини айтди. Шу тўғрими?

Йўқ, бу нотўғри.

2019 йилнинг бошидан ЯТТ фаолиятида қуйидагилар ўзгарди:

👉 Биринчидан, улар томонидан қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари сотилишига тақиқ жорий этилмоқда. Бунда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотишга ҳозир амалда бўлган чекловлар сақланиб қолади.

👉 Иккинчидан, товарларни импорт қилиш ва кейинчалик уларни сотиш шарти қўйилди - олиб кирилаётган товарларнинг нархи бир ойда 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошиши мумкин эмас.

👉 Учинчидан, қуйидагилар Рўйхатдан чиқариб ташланди (1.01.2019 йилдан ЯТТлар амалга ошира олмайдилар):

алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш;
автотранспорт воситаларини ювиш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар;

пишлоқдан маҳсулотлар тайёрлаш ва сотиш;
витраж ишлари (шиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар).

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, ЯТТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ичида миллий ширинликлар тайёрлаш ва сотиш фаолияти сақланиб қолган, демак сиз ЯТТ сифатида ушбу фаолият билан шуғулланишингиз мумкин.
(Юрист Хизмати)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ КИМЛАРГА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?

✔️ Энг кам иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида:

👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

👉 фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

👉 Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

👉 Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга берилади.

✔️ 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм);

✔️ 1941 – 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига эса ЭКИҲнинг 25 фоизи (50 минг 682,5 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади. (Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha
#ҳуқуқ

ДАРСНИ ҚЎШИБ ЎТГАНИ УЧУН ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИМИ?

Коллежда инглиз тилидан дарс бераман. Шеригим йўқлиги учун сентябрдан бери гуруҳдаги 30 ўқувчига бир ўзим дарс ўтаман. Менга қўшимча ҳақ тўланадими?

Ҳақиқатда, баъзи ҳолларда тариф бўйича инглиз тили дарслари синфни икки гуруҳга бўлиб ўтилади. Иккинчи гуруҳ ўқитувчиси бетоб бўлиб қолса ёки йўқ бўлса, ҳар икки гуруҳга ҳам бир ўқитувчи дарс ўтишига тўғри келади.

Бундай ҳолатда сиз бошқа мутахассиснинг ўрнига эмас, балки дарсни бир синфда бир вақтда қўшиб олиб бормоқдасиз, шунинг учун бунда иш ҳажми кенгаймайди ва ўриндош сифатида қаралмайди.

Шуни айтиш мумкинки, амалдаги қонунчиликка кўра, қўшиб ўтилган дарслар учун ўқитувчининг ойлик маошига қўшимча ҳақ тўланмайди. (Юрист Хизмати)

📡 @Aynamov
Kanalga ulanish:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A
#ҳуқуқ

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН ИШОНЧНОМА БЕРИШ НЕЧА ПУЛ?

Автомашина менинг номимда, эримга ишончнома қилиб бериш қанча бўлади?

✔️ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди.

Шунга кўра:
🚘 автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга (хотинига, (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига) берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди.

Демак, турмуш ўртоғингизга
транспорт воситасини бошқариш ёки сотиш ҳуқуқини берсангиз, энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

(Юрист Хизмати)

@oltin_voha
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
(Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

Меҳнат таътилида ишга чақиришса...

Кўп ҳолларда ходим меҳнат таътилида бўлишига қарамай, уни ишга чақиртириб олишади. Бу қонунан тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 147-моддасига мувофиқ, таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

✔️ Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 143-моддасига биноан, ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Яъни ходим иш йили давомида камида 12 иш куни дам олиши шарт.

✔️ Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътилни, шунингдек, йиллик қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

✔️ Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади.
#ҳуқуқ

ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ ДАРС БЕРИШИ МУМКИНМАСМИ?

2003 йил педагогика техникумини тугатганман, дипломимда меҳнат ўқитувчиси деб ёзилган. 16 йил иш стажим бор. Махсус сиртқи таълимга ўқишга кира олмадим. Директорим менга келаси ўқув йилидан ўз аризангиз асосида ишдан озод бўласиз, ўрта махсус маълумотли ўқитувчи дарс бериши мумкин эмас. Вазирликнинг қарори бор, деди. Шу тўғрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, бу нотўғри деб ҳисоблаймиз. Вазирлар Маҳкамасининг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори”га кўра, ўрта махсус маълумотли кадр ишлаши мумкин.

Хусусан, мазкур Классификаторда хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан - ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланиши белгилаб ўтилган.

Шуни алохида таъкидлаб ўтиш керакки, таълим йўналиши юзасидан - барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга, деб таъкидланган Классификаторнинг 4-бандида.

Бундан ташқари, Классификаторнинг 19-бандида, айрим ҳолатларда Классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст даражасига ёки йўналишига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган, ўзларига юкланган лавозим вазифаларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарадиган ходимлар маълумотнинг тегишли даражасини ёхуд маълумотнинг бошқа йўналишини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин.

Юқоридаги нормалардан хулоса қиладиган бўлсак, агар ўрта махсус етарли амалий тажриба эга бўлса, юклатилган вазифаларни тўла ҳажмда ва сифатли бажарса, албатта, ўқувчиларига дарс бериши мумкин, деб ҳисоблаймиз. (@Yurist_Xizmati)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

"ТУШУНТИРИШ ХАТИ БЎЛСА ПРЕМИЯ ОЛМАЙДИ" ДЕГАН ЖОЙИ БОРМИ?

Assalom alekum man akuwerlik kompleksida iwliman 1yilda 1marta premya oliwimiz kk lekin bizaga umuman premya tuwmidi 2yildan beri malum bir odamlaga xamshiralik kunida tuwti 100% xammaga tuwmidimi budjetniy dovlati qarmogidigi tuguruq xona keyin iwta ubu kamchilik boganda tuwuntiriw xati yozganla umuman premya omidi digan joyi bomi qaysidur bandda qatka murojat qiliw kk.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мазкур саволга Меҳнат кодексининг 180-моддасида жавоб берилган.

Меҳнат Кодексининг 180-модда 3-қисмида:

“Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди”, деб таъкидланган.

Демак, тўловлар (иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлар) меҳнат ҳақи тизимига киритилган бўлса – бу тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди ва интизомий жазо чоралари қўлланилган ходимларга нисбатан қайд этилган тўловлар қўлланилади.

Аксинча, меҳнат ҳақи тизимига киритилмаган бўлса, интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (183-модда) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Бу масалага ойдинлик киритиш, яъни, амалга оширилаётган тўловлар қайси тизимдан тўланаётганлигини билиш учун корхонангиздаги ходимларнинг вакиллик органига хамда молия-иқтисод бўлимларига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқдир.

Шуни унутманг, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.
(Юрист Хизмати)

@oltin_voha
#ҳуқуқ

ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАСА…

Assalom alaykum, sizga 1 savol boyicha murojaat qilmoxcman. men xorijiy korxonada iw faoliyati olib boraman. oylik iw maoshimni olmaganmga 3oy boldi. bu xolatda kimga murojaat qilsam boladi. bu holda konstitutsiyamizda belgilangan choralar bormi. javob ucun raxmat

Юрист жавоби:

Корхона ходимларининг иш ҳақи тўловлари жамоа шартномаларида ёки бошқа ички норматив ҳужжатларда (масалан, ички меҳнат тартиби қоидаларида) белгиланган муддатларда тўланиши, аммо бу тўловлар ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлмаслиги керак (Меҳнат кодексининг 161 – моддаси). Тўлов муддатлари хизмат кўрсатувчи банк билан келишилади.

Иш ҳақи тўловларининг иш берувчи айби билан ўрнатилган муддатлардан кечиктириб берилиши учун иш берувчининг жавобгарлиги ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49 – моддаси билан (ЭКИҲ 2 баробаридан 5 бараваригача миқдорда) белгиланган, ушбу жавобгарлик шунингдек жамоа шартномасида ҳам белгиланиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиши устидан назорат қилади ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортишади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2002 й. 88-сон "Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг 4-банди)

Шунинг учун бу масала юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин. (Юрист Хизмати)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

ЧЕТГА ЧИҚСАМ НОГИРОНЛИГИМ УЗИЛАДИМИ?

Men 2-gruppa nogironlikim bor chet elga chiqsam nogironlik uziladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарорига 1-ИЛОВА ,,Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида" НИЗОМ мавжуд.

Ушбу Низом тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни, шунингдек меҳнатда майиб бўлиш ёки касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.

Унга кўра, белгиланган муддатлардан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда, соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Бироқ, мазкур Низомда чет элга чиқиш ногиронликни узилишига олиб келиниши бўйича норма мавжуд эмас.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

Фуқароларнинг 26 ёшга тўлмаган фарзандларини Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун йўналтириладиган даромад суммалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган. (Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

КОНТРАКТ ПУЛИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

Жорий йилда углим Россиянинг Губкин номидаги нефть ва газ университетининг Тошкент филиалига контракт асосида укишга кабул килинди. Контракт пулининг ярми, яъни 6 млн сумини университет хисоб ракамига тулаб куйдик. Аммо, углим Узбекистоннинг бошка олийгохларининг тест синовларига хам катнашиб тулов контракт асосида укишига етарлича баллга эга булиб утирибди. Менинг саволим куйидагича: Губкин университетига тулаб куйган пулларни кайтариб олишимиз мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғига ИЛОВА ,,Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги'' НИЗОМ мавжуд.

Мазкур Низом ўқитишнинг тўлов-контракт шаклини белгилаш ва ундан келиб тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини белгилайди.

Низомнинг 28-бандига кўра, талаба қуйидаги сабабларга кўра талабалар сафидан четлаштирилганда олий таълим муассасаси томонидан унинг ўқиган муддати учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар чегирилган ҳолда тегишли ўқув йили ёки семестри учун олдиндан амалга оширилган тўловнинг қолган қисми контрактнинг тегишли тарафи ёзма мурожаатига кўра қайтариб берилади:

1) ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

2) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

3) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

4)вафот этганлиги сабабли.

Демак, ўғлингиз ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчиришини инобатга олсак, албатта тўланган контракт қайтариб берилиши керак.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдиларми?

Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.(Ҳуқуқий ахборот)

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#ҳуқуқ

УЛУШ ТАЛАБ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

Men qonuniy ajrawganimga 1 yil buldi. Xozir qonuniy nigoxda 2 chiga uylanganman..otamni nomidagi uyga sobiq xotinimni prapiskasi bor..agar wu uyni otam mening nomimga utqazib bersalar..u mendan uliw talab qiliwiga xaqqi bormu k n.sizdan iltimos qonuniy asoslab bersangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Оила кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида ортирган мол-мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

Демак, бунда улуш талаб эта олмайди.

@oltin_voha
#ҳуқуқ

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ДИПЛОМИ ЎЗБЕКИСТОНГА ЎТАДИМИ?

Savolim shundan iboratki: men Qozog'iston Respublikasidagi Muxtor Avezov nomidagi unversitetning Rossiya bilan hamkorlikda ochilgan filialiga talaba bo'lib talaba bo‘lib o‘qishga kirdim darsimiz online tarzda olib borilar ekan 4 yil o'qish ekan shu diplom O'zbekiston Respublikasida amal qiladimi(o'tadimi)?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Айни пайтда Ўзбекистонда олий таълим, кундузги, кечки ва сиртқи шаклда олиб борилади.

Амалдаги қонунчиликда олий таълим олиш учун масофавий таълим шакли назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори билан билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида Низомнинг 5-боб 36-бандида Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш рад этиладиган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, мазкур бандда маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса рад этишга асос бўлиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан хорижий ОТМларда масофадан туриб ўқигани учун берилган дипломлар Ўзбекистонда тан олинмайди.

Манба: Юрист хизмати

@oltin_voha
#ҳуқуқ

ҚИЗИМ ИШ ЎРНИНИ БЎШАТИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?

(мурожаат таҳрирсиз берилмоқда)

Кизим мактабда лаборант булиб ишлаетганди(декрет урнида). Энди аввалги лаборант декретдан узининг урнига ишга чикмокчи. Кизим укишга кирди сиртки булимга бошлангич синф укитувчиси(рус синф). Кизимни энди ишдан бушата олишадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 234-моддаси 1-қисмига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Шу модданинг 5-қисмига кўра эса, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Шунга асосан, бундай аёл ўз хоҳишига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагач, (яъни туққанидан кейин 56 кун, агар эгизак фарзанд кўрган бўлса, 70 кундан кейин) бола парвариши учун таътил олиши мумкин, иш берувчи бундай таътилни беришга мажбур. Худди шунингдек, истаган пайтда ишга тушиши, таътилдан қайтиши мумкин, иш берувчи унинг иш ўрнига кимни ишга олган бўлишидан қатъи назар, аёлга иш жойини бўшатиб бериши шарт.

Сизнинг вазиятингизда ҳам боласи бор аёл ишга чиқиши мумкин ва иш берувчиси уни ишини қайтариб бериши шарт. Чунки бу иш ўрни шу аёлга тегишли бўлган ва у билан ҳали меҳнат муносабатлари давом этиб келмоқда. Туғилган фарзанднинг ёши аҳамиятга эга эмас. Аёлга бола парвариши учун таътил олиш — бу ҳуқуқ. Мажбурият эмас. Истаган пайти бу ҳуқуқидан фойдаланишни тўхтатиши мумкин.

Манба: Юрист хизмати

@oltin_voha
#ҳуқуқ

СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ ТУГАЛЛАНИШИ ВА ОЛИБ ТАШЛАНИШИ
👉Судланганлик - шахснинг, унга суд ҳукми билан жазо қўлланилишидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолати бўлиб, мазкур шахсга нисбатан жиноят-ҳуқуқий ва умумҳуқуқий хусусиятга эга муайян салбий оқибатлар келиб чиқишида намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексида шахс судланмаган ҳисобланадиган ҳоллар мавжуд. Жумладан, қуйидаги ҳолда шахс судланмаган ҳисобланади, агар унга нисбатан:
жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилган (ЖК 70, 71, 76-моддалари) ёхуд шахс бир вақтнинг ўзида асосий ва қўшимча жазодан биринчи, апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан озод қилинган (ЖК 69, 75, 76-моддалари) бўлса;
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган бўлса (ЖК 94-моддаси).
Қуйидаги асосларга кўра жиноий жавобгарликдан озод этилган шахс ҳам судланмаган ҳисобланади:
жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан (ЖК 64-моддаси);
қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан (ЖК 65-моддаси);
айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан (ЖК 66-моддаси);
жиноят содир этган шахс жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан (ЖК 66-1-моддаси);
жиноят содир этган шахс касаллиги туфайли (ЖК 67-моддаси);
амнистия акти қўлланилганлиги муносабати билан (ЖК 68-моддаси).

Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ( ЖКнинг 78-моддаси).

Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
шартли ҳукм қилинганларга нисбатан - синов муддати тугаган кундан бошлаб;
мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин - икки йил ўтгач;
беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - тўрт йил ўтгач;
беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - етти йил ўтгач;
ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - ўн йил ўтгач.

Судланганликнинг олиб ташланиши ( ЖКнинг 79-модда).

Агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
ЖКнинг 178 - 184, 185 - 185-2, 189 - 192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда, Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин.
Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
ЖКнинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам судланганлик олиб ташланиши мумкин.
Судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.

@oltin_voha
#ҳуқуқ

СТАЖ ҚЎШИЛАДИМИ?

Мен ЯТТ лик билан шуғулланаман, пенсия ва даромад солиги давлатга тўлаб келмокдаман(5-йил). Айтмокчиман:мисол учун олий маълумотли мактаб укитувчиси катори "стаж"га эга буламанми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ЯТТ хам ҳар ойда ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлайди. Шу сабабли сизга ҳам стаж қўшилади.

@oltin_voha
#ҳуқуқ

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати:

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

@oltin_voha
#Ҳуқуқ

Тошкент вилоят прокуратурасида 2021 йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди – рақамлар, фактлар

📆Жорий йилнинг 6 ой давомида секторлардаги мавжуд 12.931 та эҳтиёжманд оилаларга 4,2 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди;

📊Жойларда 12 мингга яқин фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари қабули ташкил этилди;

📌Жисмоний ва юридик шахсларнинг қарийб 20 мингга яқин мурожаатлари кўриб чиқилиб, 14.265 таси ҳал этилди, 1,5 мингга яқини қаноатлантирилди;

4 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 5 минг 55 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди;

♻️Ўтган 6 ой давомида аниқланган 54,4 млрд. сўмлик зарар ундирилди.

@oltin_voha